ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.97K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қил.
Ҳаммасини изга солишингга ишониб ҳаракат қил!
Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қил.

Эсингда бўлсин, бу уч тавсия ҳар дойим хайрли оқибатга бошлайди!..

Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79
​​Олим ва йигит
🕊
Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189
Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга.

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди.

Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди.

Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»

Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради.

Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақириб деди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириш лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида қулаган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

-------------------------------------

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни тарбия, ўрнак нелигин билмаган ота-оналар талтайтирадилар.

Шоалим Шомансур

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍188👎2😢2
Ўгит олишингизга монелик қиладиган нарса биласизми нима? Бу ўзингизни буюк деб билишингиздир...

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😁5
​​ФАРМОН

​​​​Усмонли империяси султонларидан бири Фотиҳ Султон Меҳмед Хон (Fatih Sultan Mehmed Han) чиқарган фармонлардан бирида шундай қисм бор эди:

«...Токи мен султон эканман, бир-бирингизга «Дининг қандай?», «Намоз-ниёздан хабаринг борми?», «Рўза тутдингми?» сингари Аллоҳнинг бандаларига берадиган саволларини бермагайсиз!

Одамларга «Мендан ёрдам керакмасми?», «Қандай эҳтиёжингиз бор?» сингари банданинг бандага берадиган саволларини беражаксиз ва бир-бирингиз билан оддий ва ожиз бир банда каби муносабат қилажаксиз!..».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115😢3
 
Кунлардан бир кун Хитой императори ўзига муносиб ворис танлаш мақсадида Хитойдаги барча 14 ёшли болаларни йиғибди ва ҳаммасига биттадан уруғ бериб шундай дебди:
- Олти ойнинг ичида мана шу уруғлардан энг чиройли гул ўстирган бола менинг ворисим бўлади!
Белгиланган вақт ўтибди. Ҳамма болалар бир-биридан чиройли гулларни олиб келишибди. Император иштирокчиларнинг гулларини кузатиб кетаётса, бир – бола йиғлаб турганига кўзи тушиб қолибди ва савол берибди:
– Нега йиғлаяпсан, болакай?
– Мен ҳар қанча ҳаракат қилмай, гулни ўстира олмадим, – деб жавоб қилибди.
Шунда император:
– Мен айнан шу болани ўзимга ворис қиламан, – дебди.
Вазирлари таажжубланиб, мурожаат қилишибди:
– Ҳазрати олийлари, нимага шунча чиройли гул ўстирган болалар бир четда қолиб, айнан гул ўстиролмаган болани танлаяпсиз?
Император:
– Чунки, мен уруғларни тарқатишдан бир кун олдим ҳаммасини қайнатган эдим. Улардан гул тугул ниш ҳам чиқмасди! Мен айнан шу боланинг тўғрисўзлиги учун ўзимга ворис қиламан, – деб жавоб қилибди.
 

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЎЖИЗА ҲАҚИДА

Мўжизага ишонган одамгина ундан бахраманд бўла олади. Мўжизалар бор... Ишонинг...

Беғуборлик ва росгўйлик мўжизаларга қодир...

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49
КЕРАКСИЗ ҒУРУР

Ҳеч қачон мағрур бўлманг, аксинча камтар бўлинг... Ҳақ бўлсангиз ҳам, ғазаблансангиз ҳам, кўп изтироб чеккан бўлсангиз ҳам баъзан ўрни-ўрни билан бир қадам ташланг... Чунки баъзида ташлаган ўша камтарона бир қадамингиз ҳаётингизда кўпгина нарсаларни изга тушириш аҳамиятига эга бўлиши мумкин... Чунки баъзан ғурурни бир четга суриб отган бир қадамингиз сизни истаган йўлингизга олиб чиқиши мумкин... Унутманг..! Баъзан ғурур ёнғин ичига ўтин билан киришга ўхшайди... Меъёрдан зиёд, ўринсиз ва кераксиз ғурурдан сақланинг... Чунки бундайин ғурур ҳаётни маҳв этади..!

Эрдўған Йилдирим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!

Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!

Хайрли тун, қадирдон!
Аллоҳга омонатсиз!

 
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢4😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Мунаввар тонг муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор неъматларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
– доимий имонни,
– қўрқувчи қалбни,
– содиқ ишончни,
– тўғри динни,
– барча балолардан офиятни
– офиятга шукр этишни ва
– инсонларга беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга тўла бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати яхшиликка олиб келмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ

🎙Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ,
кунда бир кишини хожатига яра, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!

Турсуной Содиқованинг
"Умр биттадир" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...

Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...

Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

Бир киши кимсасиз тоғ-тошлар орасида яшайдиган донишманднинг ҳузурига келиб, хотинининг меҳрибон эмаслиги, оиласидагиларнинг эса уни тушунишни истамасликларидан шикоят қилди.
⸺ Сиз билмайсиз, улар билан яшаш қанчалар оғир, ⸺ деди у.
⸺Бўтам, ишон менга, ⸺ деди донишманд, уни жимгина тинглаётган йигитга, сўнг олис-олисларга изтироб тўла нигоҳларини қадаб деди
⸺Ёлғиз яшаш... ундан ҳам оғир...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЎКСИМАГИН, О ЮРАК...»

Муҳаммад Юсуф.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢6
​​Мен ва умр йўлдошим билан қаҳвахонада кофе ичардик. Мен уни севардим. Аммо эгнимдаги эски пальто менинг кайфиятимни бузар эди. Шу боис мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилардим ва бу пальтони ёқтирмасдим. Гўёки бу пальто мени иситиш ўрнига хунук ва бадбашара қилиб кўрсатаётгандай бўларди. Қаҳвахона ҳам арзон, кофе эса бемаза эди. Мен эса қачонлардир башанг кийинган ҳолда сара қаҳвахонада юқори сифатли кофе ичишимизни орзу қилардим. Умр йўлдошим эса порлаб турган кўзлари билан менга термулиб ўтирарди. У мени севарди, лекин, менинг ичимни кемираётган хаёллардан бехабар эди...

У ёш вафот этди, мен эса ёлғиз қолдим. Ҳаётим давомида турли қаҳвахоналарга бориш, хилма-хил кофеларни татиб кўриш ва ҳар хил қимматбаҳо пальтоларни кийиш насиб этди. Аммо энди у йўқ... Мен юқоридаги қаҳвахона воқеасини бот-бот эсга оламан. Аслида ўшанда менда ҳамма нарса бор эди, лекин мен буни билмаганим, қадрламаганим жуда алам қилади...

Елена Рог.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢39
📖 Мулохаза учун

Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди. Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни ўзинг асра!

Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади:

«Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт тангасини аямас.»

Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди.

-Эй муҳтарам зот, мен тиланчи эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик. Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман. Бошқа сотадиган нарсам йўқ!

Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг ножот тиланган аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди:

«Ёрдам бериш керак!» миясига келган илк фикр шу бўлди. Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор бахоналарига тутқич бермай ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди: «Ол буни синглим, лекин номусингни сақла»-деди-ю газни босди. Ортидан аёл:
Аллоҳ сизнинг хам ишингизни ўнгласин - деганича қолди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢26