ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.97K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Гиёҳ ўзини дардга шифо деб ўйламасин.
Чора ҳам Аллоҳ,
Табиб ҳам Аллоҳ...
Қул, қулни билмасдан муҳокама қилмасин.
Муҳокама қилгувчи ҳам Аллоҳ,
Ҳукм қилгувчи ҳам Аллоҳ...


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢2
​​☘️ Ёруғликка интилган зулмат...

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
🍃 🍃 🍃
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
🍃 🍃 🍃
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
🍃 🍃 🍃
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Ўзим буни билганимда эди...
🍃 🍃 🍃
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
🍃 🍃 🍃
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
🍃 🍃 🍃
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
🍃 🍃 🍃
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
🍃 🍃 🍃
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
🍃 🍃 🍃
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
🍃 🍃 🍃
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
🍃 🍃 🍃
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
🍃 🍃 🍃
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
🍃 🍃 🍃
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:

🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172
ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

ЭЙ ИНСОНЛАР!
Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг бировдан афзал жойи йўқ. Мўминлар шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши билан сўзлашишади. Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».

Имом Ғаззолий
"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢14😁2
​​ХИЁНАТ...

Ушбу суратда 1896 йилдаги Қуддус шаҳрини кўриб турибсиз. Ўша пайтда бу муқаддас шаҳар Усмонийлар ҳукми остида эди. Суратга боқсангиз у ерда яҳудий, насроний ва мусулмонларни кўрасиз. Ҳаёт жуда оддий шаклда давом этган. Ўша пайтда Қуддус аҳолисининг 85% ини мусулмонлар, 10% ини насронийлар, 5% ини яҳудийлар ташкил қилар эди. Қуддуснинг зиёратига келган Европалик яҳудийларнинг аксарияти ўз диёрларида кўрган зулм ва жабр туфайли, ҳамда Фаластин аҳолиси ва Усмонийлар томонидан қилинган зиёфатлар ва адолат манзаралари сабаб Қуддусда қолиб кетар эди. Улар мусулмонларга хиёнат қилишларидан олдин, уларнинг ерини тортиб олишларидан олдин мусулмонлар ва насронийлар Фаластин ерида ёнма-ён, тинч -хотиржам яшашган эди. Хозир у ерни яҳудийлар эгаллаб олган.

ЯХШИЛИКНИ МУКОФОТИ
ЯХШИЛИК ЭМАСМИ?

Абдулқодир Самарқандий

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍88😢21👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАЛАСТИН БИЗЛАРНИ КЕЧИРАРМИКАН...

Абдумаликов Бобир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢9
АФСУСКИ ХАҚИҚАТ

Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.

Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
— "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!

Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.

Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда!

Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.

Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.

Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.

Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.

Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.

Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.

Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи.

Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман.

Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"...

Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍233😢12👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЙ БЕРДИК


Бобоқул Усмон
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарҳод бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверсангиз, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢13
Дунёнинг ҳақиқатини билсайдик, шодликларига кўп суюнмаган, қайғуларига эса кўп куйинмаган бўлар эдик.

Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, қилган яхши амалимизни жаннатларга васила қилсин.

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, бугунги ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонгги_тилак
КЎПЛАРНИНГ ҚАТОРИДА


🎙Ахрор Алижонов
Рустам

Тонгги дуою ниятларингизга Аллоҳ ижобат ато қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧОЙНАК...

🎙Толибжон Исроилов
Эркин Воҳидов

ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢1
#Табассум😊

БАХИЛ!

(Ҳорижлик сайёҳнинг "бир пиёла чой" ҳақида ўйлаганлари...)

Ҳорижлик сайёҳ деди:
– Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз...

У жой дамлади, бир пиёла тўлдириб қуйдида, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қуйдида, иккиланди шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қуйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол...

Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақ беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келиб, пиёланинг тагига озгина чой қуйганча менга узатди.

Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” - деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган. БАХИЛ!

* * *

🔅Ростанам кўринишдан шундайку, ишингиз чин кўнгилданлигини қандай кўрсатасиз? 😉
Албатта ТАБАССУМ биланда!

Табассумингиз бўлмаса номингиз БАХИЛдир...

ТАБАССУМ қилинг... 😊


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍131😁37😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет эллик турист адашди, бешикдаги сумакни сурнай деб чалиб кўрди 😁😁😂

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😁40👍38
#Ривоят

Ҳофиз Шерозийнинг:

“Агар кўнглимни шод этса
ўшал Шероз жонони,
Қора холига бахш этгум Самарқанду Бухорони”
-

-деб бошланувчи ашъори эл орасида машҳур бўлганини эшитгач, Соҳибқирон Темур шоирни ўз ҳузурига чорлайди ва:
- Шунчалар сахиймисиз, қанча жангу-жадаллар эвазига илкимизга кирган салтанатни бир зебонинг холига алмашсангиз? – дейди киноя билан.
Шунда Ҳофиз Шерозий табассум билан таъзим бажо айларкан, ўзининг юпун эгнига ишора қилиб:
- Сахийлигимиздан шу аҳволга тушиб юрибмиз-да, султоним, - деб муносиб жавоб берибди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг чиройли амал - кечириш.
Энг яхши ҳимоя - табассум.
Энг зўр куч - ишонч.
Энг яхши совға - муҳаббат.

Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.

Энг зўр жазо бутунлай унутиш...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢7
​​БИР ЗАМОНЛАР...

Бир замонлар интернитни билмасди
Ўзбегимнинг нафис, нозик аёли
Кашта тикар, асло гогле кўрмасди.
Телеграмда бўлмас эди хаёли

Сочларини ювар эди қатиққа
Тик боқмасди кўзларига жуфтининг
Хаволанмай кўз-кўзга ё тортиққа
Сипо кийган, сал кўрсатиб кифтини

Номахрамлар авратини кўрмаган
Ўйлар эди отасининг шаънини
Очиқ сочиқ беандиша юрмаган
Шараф билган авлодининг номини

Уяли хеч телефони бўлмаган
Қатиқ куви ва хакозо қўлида
Бошда рўмол лозим кийган, ўлмаган
Садоқат ва иймон бўлган дилида

Салонсиз ҳам гўзал бўлган ўзлари
Кўз қошларга татировка тегмаган
Хаё билан безалган гул юзлари
Бекорларга хино, ўсма экмаган

Бу каломлар ёқмас балки кимларга
Эслатдим бир ўтмишимиз, қадримиз
Чек қўяйлик калта, култа,
шимларга
Аслида бу ҳаммамизнинг дардимиз

Эргашева Хайринисо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😁2👎1👏1
​​АЁЛ ЗОТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда ёрдам сўраб, бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айтдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени барбод қилади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, мартабанг юксалади» деб жавоб берди.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍176😢7👎1
ХАЛОЛЛИК

Саудиянинг Япониядаги элчихонасида уюштирилган кечки зиёфатга бориш учун таксига ўтирдим. Шофёр инглиз тилини билмагани учун қўлимизга йўл харитасини берди ва йўлсанарни (километр ҳисоблагични) ишлатди-да, йўлга тушди. Лекин бироз ўтгач, йўлни адаштириб қўйди. Шунда у харитага қаради-ю, ажойиб бир иш қилди. Бундай бўлишини асло кутмаган эдим. Қарангки, у йўлни адаштириб қўйганини билгач, энди керагидан ортиқ вақт кетишини билиб, йўлсанарни тўхтатиб қўйди. Ҳа, ишонаверинг, омонат юзасидан, қўшимча пул ҳисобламаслиги учун шундай қилди.
Энди ушбу тажрибани бизни исломий ўлкамизга солиштириб кўринг. Агар ҳайдовчи чет эллик эканингизни билса, дарров нархни ошириб қўяди.

Аҳмад Шуқайрий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100