ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири рўзадорнинг дуоси, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир.

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гуноҳларим кўп. Уларни қандай ўчираман?»

Кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг! Меҳрибон Роббимиз гуноҳларимизни мағфират қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢4
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143
РАВЗА ИФОРИ

Мен дунё кезмадим, кезмоқ не керак,
Мадинани бир бор кўргандан кейин.
Ҳар касни соғинчи қийнайди бешак,
Мадинадан айро тушгандан кейин.

Дунё шаҳарлари гўзалдир балки,
Гўзалдир ранго-ранг фавворалари.
Ўзга томчиларда гўзаллик қолмас,
Мадина ёмғирин кўргандан кейин.

Келдилар нечалар казо-казолар,
Бақиъ сукутидан бўлдилар камтар.
Нафсига тайинлаб минг бир жазолар,
Ул шариф Равзага киргандан кейин.

Оҳ, сокин Мадина қанчалар оғир,
Иссик кучоғингдан айрилиб кетмоқ.
Кетмасдан соғинчинг юзларда зоҳир,
Сендан айрилишин билгандан кейин.

Зоминий, қалбингга ҳасратни солма,
Соғиниб яшарсан Равза ифорин.
Энди нафс қулига айланиб қолма,
Расулингга ваъда бергандан кейин.

Абу Абдуллоҳ ЗОМИНИЙ.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢10
Яратганни самоларда, тепа бир ерларда деб ўйлайдилар. Кимлардир Уни Маккада, Мадинада излайдилар ёки маҳалласининг масжидида.
Aллоҳ таоло бир маконга сиғармиди? Нақадар ғафлат?!
У биргина жойдадир, фақатгина Ошиқларнинг кўнгилларида...

Шамс Табризий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ҳаёт ҳақиқатлари

*Денгизнинг тубидаги инжулар, денгиз тошларининг орасидан топилгани каби яхши хислатлар хам хато ва нуқсонларнинг орасидан топилади.

*Қалб кирини сув эмас,
кўз ёшлар ювиб тозалайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБР ҚИЛИНГ...

🎙Мухаммад Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢5
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...

Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, қилган яхши амалимизни жаннатларга васила қилсин.

Бошланган янги кун барчага файзу барокатли келсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👎1
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75
ДУНЁ САБОҚЛАРИ

Бир куни хонамда туриб, нафсимдан: 
“Ҳаётдаги муваффақият нима?” деб сўрадим-да, жавобни ҳам 
ўша хонанинг ичдан топдим. 

Шифт – юқорига интил, деди. 

Дераза – эртани ўйла, деди. 

Соат – вақт қимматбаҳо, деди. 

Кўзгулар – ўзингдан бошла, деди. 

Эшик – куч билан итаргин, деди. 

Аммо жойнамоз – аввало орзу-ниятларингни саждага қўй, чунки Аллоҳ саждада сўраганни қуруқ қайтармайди, деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар_учун
Уй ишлари билан машғул бўлиб ҳам зикр қилиш мумкин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢1
Агар шайтонга ўхшаб ҳасадчи бўмасанг, даъво эшигини тарк этиб, вафо эшигига кел!

Мавлоно Румий


Вафо дегани севги-муҳаббат, дўстлик ва боғлиқликда собит туриш, берган аҳдга риоя қилиш, дўстига кўрсатилган ёрдамни кам деб билиб, ундан кўрган яхшиликни кўп деб билиш ва ҳоказо. Демак кимга нисбатан вафоли бўлиш лозим?! Диний адабиётларда бу ҳақида шундай баён этилади:

1. Инсонни йўқдан бор қилиб, унга имон неъматини эҳсон этган зот - Аллоҳга;

2. Охирзамон Пайғамбари, шафотачимиз Муҳаммад (с.а.в)га;

3. Ислом дини уламоларига;

4. Ота-онага;

5. Оила аъзолари, қавму қариндошларга;

6. Дўсту ёрларга;

7. Инсон манфати учун яратилган барча махлуқот ва мавжудотларга

Уламоларимиз вафога шу қадар катта аҳамият берганларки: "Қалбини вафо садоқатига таслим қилган мўминнинг борадиган охирги манзили, шубҳасиз Аллоҳнинг вуслат дарёсидир" деганлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА - ОНАГА ВАФОЛИ БЎЛИНГ

Чунки уламоларимиз: "Қалбини вафо садоқатига таслим қилган мўминнинг борадиган охирги манзили, шубҳасиз Аллоҳнинг вуслат дарёсидир" деганлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢13
📖 «ДАДАМНИ КЕЧИРАЙМИ?»

{Умид, 27 ёш, Сурхондарё вилояти:}

— Дадам бундан ўн йил аввал бизни ташлаб, бир аёлга уйланиб, пойтахтга кўчиб кетган. Иккинчи турмушидан фарзандлари йўқ. Онам бир боши билан бизни катта қилди. Уйлантирди, қизларини узатди. Болалагимизда отасизликдан жуда қийналардик. Тўғриси, онамнинг эзилганларини кўриб, қалбимда дадамга нисбатан нафрат уйғонган. Тўрт йил давомида пойтахтда ўқиган бўлсам-да, бирор марта на дадам мени, на мен дадамни йўқламадик. Бунга менда хоҳиш ҳам йўқ эди. Қолаверса, онам ҳам ёш болаларининг келажагини ўйламаган дадамиз билан кўришишимизга қарши эди. Отасизлик сабаб рўзғор юкини жуда эрта бўйнимга олдим. Болалигимда мен ҳам бошқаларга ўхшаб отамнинг соясида юришни истардим. Афсус…
Дадам туманимизга йилда бир-икки марта келиб туради. Фақат бизнинг уйга келмайди. Биз ҳам у киши билан тўй-маъракаларда қуруқ салом-алик қиламиз, холос. Бирортамизнинг тўйимизга онам дадамни чақирмаган. Яқинда эшитсам, дадам бетоб экан. Ҳозир пойтахтда шифохонада даволанаяпти. Бобом «Бориб, дадангнинг ҳолидан хабар ол. Сен катта ўғилсан! Илк муродисан. Ўтган ишларга саловат», деб айтди. Нима қилишни билмай бошим қотган? Ҳозир ҳаётда ўз ўрнимизни топганмиз. Энди у кишини кечирсак, онамнинг кўнглига қаттиқ ботмасмикан?...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍187😢52👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛТИЖО

Малика Салимова
🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢6
АЙТИШЛАРИЧА

Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...

Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...

Салим АЙЮБИЙ


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍194😢28👎2😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХГА НИМА ДЕЙМАН ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22😢20👎2
📖 ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН...

Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.

Кўп қийналган,
кўп нарса ўрганади.

Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради.

Қулай худуддан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.

Мукаммалликка олиб борувчи йўл узлуксиз харакат ва кетма-кетликни талаб қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😁2
#Тафаккур

"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢3