ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
М У Ҳ И М Ў Л Ч О В.

Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан.
Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен жаннат аҳлидан экансан.


Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👎1
ҚЎШНИЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ

Саиднинг ойиси ҳар якшанба куни сомса қилар эди. Ойиси ҳар сомса қилганида бувиси: "Болам, қўшнига озор бермагин" дер, ойиси эса: "Хўп бўлади, ойижон", деб бир ликопча сомсани қўшнисиникига чиқариб берар эди. Бир куни Саид бувисидан: "Бувижон, нега ойим ҳар сомса қилганларида "Қўшниларга озор берманг", дейсиз?", деб сўради. Бувиси эса: "Ойинг пиширган сомсанинг ҳиди уларнинг димоғига киради, улар ҳам сомса егиси келиб, озорланишади. Агар сомсадан берсанг, еб кўнгиллари таскин топади", деди. Шунда Саид кеча мактабда синфдоши Аҳрор олмасини карсиллатиб еганини, бошқа болалар эса унга ҳавас билан қарашганини эслаб, сўради: "Кеча Аҳрор мактабда ҳамманинг олдида олма еди, демак, у ҳаммага озор берибди-да?!" "Албатта, бўлиша олмайса кўз-кўз қилиб ейиш керак эмас", жавоб берди бувиси.
Билингки, атрофдагиларга фақат қўл ёки тил билан озор беришдан ташқари хид ва кўрсатиш орқали билмай азият етказиб қўйиш мумкин. Эътиборли бўлинг, токи қилган ишингиздан хеч зот озорланмасин...

Акбаршоҳ РАСУЛОВ


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍185👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАРГА ХАМ ҲЕЧ КИМ
ЯХШИЛИК ҚИЛМАЙДИ...


🎙Абдукарим Мирзаев


Энг сўнги чақани гадога бердим
гадо олиб бориб худога берди...


📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍141
#кечинма

Бахтсизлик доно одам учун бошқача, аҳмоқ учун бошқача таъсирга эга.
Донолар бахтсизликка учраганда қатъийлашади, энди нималар қилиш кераклиги ҳақида бош қотира бошлайди.
Аҳмоқлар эса бу пайтда ё ҳамдард излаётган бўлади ёки кўнглини ёзиш учун бирор эрмак қидираётган бўлади...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢6👎2👏1
ШУНДАЙ ЯША...

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍105👏7😁3
​​Кичкина инсонлар тенгини қидиради, буюк инсонлар эса ўзини, ўзлигини қидиради.
🍃
Одоб - гапирганда тилини, ёлғиз қолганда қалбини, ташқарига чиққанда кўзини сақлаш демакдир.
🍃
Шу чашманинг ҳолига қаранг, сув ичадиган идиши йўқ,
Синдирманг биров қалбини, тузатувчи устаси йўқ.
🍃
Айтдилар, эй, Юнус!
Бу эшиk борлиқ эшигидир,
Калити эса йўқликдир.
Бор бўлиш учун йўқ бўлишинг керак!
🍃
Ибодат учун келдик, ҳисоб учун қайтамиз,
Дунёда меҳмон биз, тирилиш учун ўламиз...
🍃
Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир,
Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир!


Юнус Эмро

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢13👎1😁1
ЭНГ УЛКАН ҚАМОҚХОНА

Чолини гулпечакли уйларнинг зинапояларида еўрганидаёқ бақир-чақир қила бошлади:
- Ҳаҳ, ишингиз қурсин, чол, менга бойчечак олмадингизми? Ўзим шаҳарга туша олсайдим, шу бемажол оёқларим билан юра олсайдим, нима қилишни яхши билардим...- дея ғудранаверди. Чоли уйга кирган заҳоти даҳанаки тортишув бошлади. Жаҳлдан оғзига келганини қайтармас, тинимсиз таъна-маломатлар ёғдирарди.
- Ёшлик ўтди-ю, севги-муҳаббат, ҳурмат ҳам битдими?- дея аччиқ сўзлар сўйлай бошлади Ҳожар хоним.
Ҳар гал шаҳарга тушганида чоли Низомиддин бейга севган чечакларининг ниҳолларидан олиб келишини айтарди. Лекин чоли унинг ранжишидан севингандек, биргина истагини ҳам бажо келтирмасди. Ҳолбуки, ёшлик йилларида ҳар гал шаҳарга тушганида ҳар хил гулу чечакларнинг кўчатидан олиб келар, рафиқасига. Энди уйи аёлга улкан қамоқхона каби эди. Яна бу оқшом Ҳожар хоним бақирди, Низомиддин бей эшитди...
Орадан бир неча кун ўтиб, Низомиддин бей боғга ишлагани кетаётганида мошина уриб кетди. Қўни қўшни бояқиш қарияни дарҳол касалхонага олиб кетдилар. Ҳожар хоним бошига тушган фалокатни эшитиб, қўшниси Ҳасандан ёрдам сўради ва қўни-қўшниларининг ёрдами билан унинг машинасига ўтириб, ўша заҳотиёқ касалхонага етиб борди. Чоли Низомиддин бей касалхонада беҳуш ётган эди. Оёқлари қаттиқ оғрир, бу сабабдан зўрға чолининг ётоғигача борди. Шу пайт доктор ичкарига кирди. Ҳожар хонимга Низомиддин бейнинг аҳволи яхши эканини, фақат танасида бироз жароҳати борлигини айтди.
- Ўзингиз яхшимисиз, холажон. Мени эсладингизми? Ўтган йили амаким билан даволанишга келгандингиз. Ишқилиб, гуллардан узоқроқ юрибсизми? Низомиддин бей амаким ҳар ҳафта шаҳарга тушганида қабулимга келадилар. "Холанг бойчечакларни яхши кўради. Бир дона олиб борсам, зарар қилмайдими?" дея сўраб турадилар. Лекин мен хар сафар астма хасталигингиз туфайли сизга гуллар зарарли эканлигини уқтираман. Ҳа, яна чакка томирларингиз фаолиятида сустлик бор эди. Томир ёрилиши дейди буни. Шунинг учун бироз кўпроқ гапиришингиз фойдали бўларди. Низомиддин амаким ҳар келганида буни ҳам эслатардим. "Холамни кўпроқ гапиртиринг" дея эслатардим,-деди.
Ҳожар хоним ҳаммасини тушинди, уни яхши бўлсин деб қилган чолига узоқ термулди. "Демак, гулларни менга яхши бўлсин деб олмас экан. Бир тортишув чиқса кўпроқ гапиради" деб жанжалга бахона топаркан, менга буларни сездирмас ҳам экан" дея хаёлидан кечирди. Меҳр билан севимли жуфти ҳалолининг қўлларидан тутди. Бир неча йил ўзини уйда қамоқхонада яшаётгандек ҳис қилганини ўйлади. Низомиддин бейнинг ўзига келишини кутар экан, энг улкан қамоқхона-кишининг нохуш хаёллари, шубҳа-гумонлари эканига иқрор эди. Севимли, меҳрибон ва фидоий эри ҳақида ёмон хаёлларга боргани учун пушаймон бўлиб, кўзларига ёш келди...

Суат Ўзге
Умида Адизова таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍267😢21👏2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ КЎЗИ

🎙Шерзод Карим
Фарида Юнусова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!


Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😁2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР!

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Хуршид Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда, "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила файз
бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢1
"Бу мумкин эмас!"- деди Сабаб.
"Бу ақлсизлик!"- деди Тажриба.
"Бу фойдасиз!"- деди Ғурур.
"Қани, яна бир уриниб кўр-чи..."- деб шивирлади Умид...

Асрор Самад
“Умр тарозиси” китобидан


Умид сизни хеч қачон тарк этмасин... Таслим бўлманг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢6👎4😁3
ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ибрат олганман. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.


Ибрат излаганга ибратдир дунё...

📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍201👏1
Насибангда бўлса, ҳаттоки чумолидан ҳам дарс оласан. Насибангда бўлмаса, бутун жаҳон сен учун ибрат маёғи бўлиб турган бўлса-да сенга бундан фойда йўқ.

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👎2👏1
​​ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ

📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар. 
Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқдир.
(Конфуций) 

📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид) 

📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен) 

📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)

📖
@Ibratli - Дунё сабоқлари...
👍138
Тупроқ ойнага деди:
Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
Қарайди, – жавоб қилди ойна. – Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢35😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойдан гўзал бўлсада васлинг
Шоҳ бўлсада насабинг наслинг
Кимлигингни унутма инсон
Тилло эмас, тупроқдир аслинг



📖 Отасидан қолган бир парча ерни талашиб кетди оға инилар.
- “Ер меники”- деди тўнғичи, - “уч ўғлим бор, биттасига уй қуриб бераман.”
- “Йўқ, меники” - деди ўртанчаси, - “домда яшаш жонга тегди, бир парча ерга зорман”
- “Отам ер сеники” - деган, акаларига эътироз билдирди кенжатой, - “ерни мен оламан”.
Уларнинг мунозарасига сингиллар аралашди:
- “Яхшиси ерни сотиб тенг тақсимлаймиз”
- “Тўппа тўғри” - тасдиқлади кичик сингил ўзига ер тегмаслигни билиб.
- “Бекорларни айтибсанлар” – ўшқирди тўнғич ўғил, - “нима, Мирзакаримбойни гапини эшитмаганмисан, эр киши ер сотмайди, ер сотган эл бўлмайди. Шундай экан ер меники.”

Уларнинг жанжалини эшитиб турган ернинг қахри келди:
–Устимда бунча талашасиз...
Меники, меники дейсиз, аслида сизлар меники....



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184😢25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАФСГА ҚАРШИ ЖАНГ

🎙Абдукарим Мирзаев
Ўткирбек Муҳаммадсобир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢4😁1
Аллоҳдан бирор нима сўрар экансиз, самимий ва камтарин бўлинг. Аллоҳ аслида бизнинг нима дейишимизни билади, аммо бўйнимизни эгиб, камтарона синиқлик билан сўрашимизни севади.
Анкаранинг Улус майдонида учта амаки олдиларида тарози қўйиб, ўтган-қайтганнинг оғирлигини ўлчаб ўтиради.
Биринчи амаки: “1,5 лира, келинглар, оғирлигингларни ўлчанглар”, – деб бакириб ўтиради.
Иккинчи амаки: “1 лира, арзонга ўлчайман, 1 лира”, – деб бақиради.
Учинчи амаки эса бошини эгиб нуқул: “Амакинггиз бир чой ичсин, амакинггиз бир чой ичсин”, – деб ўтиради. Негадир килосини билган ҳам, билмаган ҳам учинчи амакининг тарозисига ўтиб кетади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109😢4