ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга яна бир янги кун тонгидан бирга бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😁2😢2
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍45😁2
​​#Ибрат

Диёнат

Бир диёнатли фозил одамнинг уйида сичқонлар кўпайиб кетди. Одамлар унга:
— Нега уйингизда мушук асрамайсиз? Мушук сичқонлар кушандаси эканини биласиз-ку. Агар битта мушук асрасангиз, сичқонлар ҳужумидан қутуласиз,— дедилар.
Диёнатли фозил одам уларга:
— Тўғри айтасизлар, лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқонлар мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқаладилар, қўшниларимга кўп азият берадилар. Ўзимга истамаган нарсамни қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни кўзлаб, бошқаларга зарар етказайми? Йўқ, бу ишни виждоним асло қабул қилмайди,— деб жавоб берди.

Байт:
Ҳар неки ўзингга бўлмаса писанд,
Тутма раво ўзгага, эй аржуманд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👎5
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍186
Уйдаги товуқ, кимнинг ризқи ???

Али Тантовий ҳикоя қилади:
Уни менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..

У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢3😁2
Юзни гўзаллаштирадиган табассум,
Қалбни гўзаллаштирадиган дуо,
Дунёни гўзаллаштирадиган нарса эса яхшиликдир...

Сиз шунга нима дейсиз?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢1
Қадим – қадим замонда, Хитойнинг мўъжаз қишлоқларидан бирида бир йигит яшар экан.
Унга 36 ёшида жуда бойиб кетишини башорат қилишибди. Йигитнинг ота-онаси ва бутун қишлоқ аҳли бу хабардан ғоят суюнишибди. Йигитнинг ота-боболари боғбон ўтган эканлар.
Лекин йигит ҳеч бир ҳунар ўрганмабди. «Куч ва вақт сарфлаб нима қиламан? Ахир барибир бой бўламан-ку?» Умрини шу тарзда, ота - онасининг қарамоғида ўтказаверибди.
Вақт - соати етиб, йигитнинг ота – онаси вафот этишибди. Йигит аждодларидан мерос бўлиб келаётган уй ва боғни сотибди. Ўзи қишлоқ четидаги омонат ҳужрада яшаб юрибди. Қишлоқ аҳолиси уни боқибди: ҳадемай у бойиб кетади, қишлоққа фойдаси тегар! Шу тариқа башорат қилинган вақт келибди. Йигит 36 ёшга тўлибди.

Лекин бойликдан дарак йўқмиш. Қўшнилар нолий бошлашибди, уни ортиқ боқишни исташмасмиш. Бой бўлиши керак бўлган киши мева тергани ўрмонга борибди. Бир дона ҳам мева топмабди. Тарвузи қўлтиғидан тушиб, ортига қайтаётган экан, йўлда катта чуқурга тушиб кетибди. Чуқурдан чиқиш учун зиначалар кавласа, кифоя эди. Лекин шунга ҳам эриниб, қишлоқдаги деҳқонлар ўтгунича ўтираверибди. Уларнинг ёрдамида чуқурдан базўр чиқиб олганидан кейин ҳужрасига келиб, жойига ётибди ва ўлиб қолибди. Хитойликнинг руҳи осмонга чиқиши билан яратганга эътироз билдирибди. Саросима бошланибди. Тақдирлар китобига қарашса, ҳақиқатан ҳам хитойлик киши 36 ёшида катта бойликка эга бўлиши керак эди. Ғазначини чақиришибди.

— Ҳа, худди шундай, – дебди ғазначи. – Бойлик жойида турибди. Муаммо олувчи билан боғлиқ. Бойликни бериш муддати етганида биз бу кишини боғбонлар орасидан изладик. Узоқ изладик, лекин топа олмадик. Кейин ҳарбийлар, олимлар, деҳқонлар орасидан қидирдик. Ҳеч қаерда йўқ. Ота – онасининг уйига бордик, аммо уни топмадик, уйда бошқа кишилар яшаркан. Қидириб – қидириб, ўрмондан топдик. Йўлдаги чуқурга бойликни ташлаб қўйдик, бироз қазиса бўлди эди. Яна иш юришмади. Кейин ҳужрасига боргандик, кечикиб қолибмиз. Шундай қилиб хитойликка бойлик тегмади.

Хулоса ўзингиздан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍172😢11😁7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзида дангасалик белгиси ҳамдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЖАБО

🎙Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢18👎1😁1
​​Бир қассоб бор экан. Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугаб кетибди, савдо яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяр экан. Одамлар унинг бу гапини ношукурликдан деб ўйлашибти.
Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлибди. Шу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб:
- Ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан?,- дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди:
- Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу эди, - дебди.

PS. Демак биз ҳам на ибодат қилмасак, на бир илм олмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки, шу куни биз МИНУСДА чиқибмиз.



📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍147😢12😁1
ТАНЛОВ

Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:

1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилиб берган киши. У доимо сени дуо қилади.

2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.

Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда эди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89
ЯХШИЛИКНИ КИЧИК ДЕМАНГ!

Йўлда чумолини кўрсангиз имкони борича уни босмасликка ҳаракат қилинг. Унга раҳм қилганингиз учун шояд Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилса!
Агар бир чумчуқнинг сув ичаётганини кўрсангиз имкони борича уни чўчитмасликка ҳаракат қилинг. Уни қўрқитмаганингиз учун шояд Аллоҳ таоло даҳшатли кунда сизга омонлик берса!
Серқатнов кўчада мушук боласини кўриб қолсангиз уни машиналар мажақламаслиги учун йўлнинг четига олиб қўйинг. Уни хатардан ҳимоя қилганингиз учун шояд Аллоҳ сизни ёмон ўлимдан сақлаб қолса!
Азизлар, яхшиликнинг катта-кичиги йўқ. Нажотимиз қаердалигини билмаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳақиқат

Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон... Биздан кейин нима қолади?!

Менимча яхши ном ва яхши амал...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢6
ҲАЁТ ЎРГАТДИ

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍70😢17😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Янги ой, янги хафтанинг илк тонгги муборак бўлсин, азизлар!

Ушбу тонгда дуо қилайлик: ўқишга киришни ният қилган ёшларнинг эзгу тилаклари ижобат бўлсин.

Бўладиган барча синов ва имтихонларда омад ёр бўлсин! Аллоҳ сизларга яхшиларни ҳамроҳ қилсин...

Аллоҳ барчага имтихон синовларда енгиллик ато қилсин...
Сизлар учун энг ахамиятли бўлган имкон йўлларини очиб қўйсин...
Барчангизни илм аталмиш кенг карамидан ризқлантирсин...
Синовларда чиройли сабр, куч-қувват ато этсин...
Руҳингиздан бехаловатликни аритиб, хар бир ишингизда ўзи мададкор бўлсин...

Кунингиз омадли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢1
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР
УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари олдидан ўқиладиган дуо тавсиялар

1). «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2). «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий»
(Тоҳо сураси, 25-28-оятлар)

3). «Робби зидни илман ва фаҳман» Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Бу кун келтирсин бахт, албатта омад ва қувонч...


Энг гўзал тилакларимиз
Сизларга ҳамроҳ бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75
Фарзандларим хорижга кетган. Ҳар кун ҳар ҳил воқеаларни ёзиб юборади. Бугун бомдоддан кейин яна мактуб келди.
– Эртага имтиҳон, - дейди. Кўчириш мумкин эмас. Ҳеч ким бир-бирига ёрдам бермайди. Биттагина индонезиялик қиз бор. Ҳаммага дарсдаям, имтиҳондаям кўмаклашади. Бошқа ҳамма ўзини олиб қочади. Айниқса синов вақтида биров-бировга ёрдам бермайди. “Ўзим бўлсам бўлди” дейди. Ҳудди қиёматга ўхшайди, дада - дейди...
– Ҳа, қиёмат шундоқ қизим... Бировларга ёрдам қила оладиганлар бор, ёрдамга мухтож, ҳеч вақоси йўқлар бор. Агар имтиҳон Олувчи марҳамат қилса қилди, кимдандир ёрдам оларсан, гар адолат қилса, “ҳолимиз вой” деявер, қизим - дедим...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢11