ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​ҒИЙБАТ ҲАҚИДА

Ғийбат деганда гапирилаётган жойда бўлмаган киши ҳақида у эшитса хафа бўладиган гапларни гапириш тушунилади.

Аммо олтита ўринда бундай гапни гапиришга шариатда рухсат берилган:
👇👇👇
1. Мазлум киши ҳаққини ундириш учун қозига:
“Фалончи менга зулм қилди”, дейиши мумкин;

2. Ёмон ишни қилаётган кишини тўғри йўлга солиш учун, унга гапи ўтадиган кишига: “Фалончи фалон ишларни қилиб юрибди, уни тўғри йўлга солишга ёрдам беринг”, дейиш мумкин;

3. Фатво сўраш учун: “Фалончи менинг фалон сабаб туфайли бунча молимни олди, унинг бунга ҳаққи борми?” дейиш мумкин;

4. Мусулмонларни бирор ёмонликдан огоҳлантириш учун: “Фалончи ёлғон гапирадиган одам” дейиш мумкин;

5. Бирор ножоиз ишни ҳаммага ошкора қилиб юрадиган одамни, ўша иши билан гапириш: “Ароқ ичиб юрадиган фалончи одам” дейиш мумкин;

6. Танитиш учун, яъни уни одамлар фақат ўша сифати орқалигина танишадиган бўлса, танитиш мақсадида ўша сифатини айтиш мумкин.
Масалан:
“Фалончи чўлоқ” дейиш мумкин.

Албатта, танитишнинг агар у эшитса хафа бўлмайдиган бошқача йўли бўлса, ўша йўл билан танитиш афзал бўлади.

Ғийбат қилиб қўйиб, пушаймон бўлган киши нима қилиши керак?

Аввало, бу ишидан тавба қилиб надомат чекиши керак.

Иккинчидан, агар ғийбатини қилган инсонга бунинг ғийбати етиб борган бўлса, ундан розилик сўраши ва қилган ишидан пушаймонлигини билдириши керак бўлади.

Агар унга етиб бормаган бўлса, унинг ҳаққига истиғфор айтиши ва одамларнинг қалбларини ислоҳ қилиши учун, уларга олдин ғийбатини қилган кишисининг мақтовли сифатларини айтиши лозим бўлади.

"Нодир фатволар" китобидан.


📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍133😁1
​​​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:

Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади
Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади.
Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.

Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!


🥀 Аллоҳим, номингни пок тил билан, каломингни пок қўл билан эътироф этувчилардан қил бизларни...

📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍124😢7😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИКМАТ

Сен ҳаётда ўйинчи каби бўл, ҳакам каби бўлма. Зеро ўйинчи нишонни пойлайди, ҳакам эса хатони!

Ҳаётингиздаги: яхши одамлар - хурсандчилик , ёмон одамлар - тажриба беради.

Жудаям ёмон одамлар дарс берса, жудаям яхши одамлар гўзал хотира қолдиради.

Бировнинг ўтмиши ҳақида ҳукм чиқарманг - ҳали ўз келажагингизни билмайсиз.

Излаган одам адашиши мумкин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢8
Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ҳам топиб қиладиган келин шу оилага қўнган омад!

Аёлнинг бахти тилидандир!

Яхши келин "меники" деган сўзни ишлатмайди.

Доимо ниманидир ўрганаётган келин - бўладиган келин.

Келиннинг сергапи эмас, тинглайдигани яхшиси!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😁8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎП БЎЛАДИ КЕЛИНПОШШО

🎙Марҳабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😁3😢3
#Келинларга
ҚАЙНОНА ҲАМ ОНА...

Қайнона — бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл..!

Қайнона — бу йиллаб тўй қиламан, келин тушираман деб ўзини ва фарзандларини ризқидан тежаб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл..!

Қайнона — Сизни келин қилиб туширгунича хаёлида мингта қизни ичидан сизни ўғлига лойиқ кўрган аёл..!

Қайнона — сизни эрингиз учун жонини аямайдиган аёл..!

Қайнона — сизни қанча койиса хам, фарзандларингизни сиздан-да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл..!

Қайнона — сал қўполроқ бўлса-да, хаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилидан хохлайдиган аёл..!

Энди ўйланг... шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга хақлимисиз...?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124👎9😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНИ БОРИДА ҚАДРЛАНГ

Адашган ёшларга бефарқ бўлмаган, насиҳат ва тарбиясини аямаган чин инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢11
ХОТИН ОДОБИ

• Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

• Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

• Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

• Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

• Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

• Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

• Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

• Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

• Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

• Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

• Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

• Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

• Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

• Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

• Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлганидир.

Камола Раҳматуллаева.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍213😢8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИЁНАТ МЕРОСМИ?

🎙Турсун Тохир Хайдарзода

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР!

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Хуршид Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда, "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила файз
бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢2
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢2
​​ЗИНҲОР ДЕМА!

"Яхшилик қилдим, нима кўрдим?!" дема.

"Яхшилик қилган ёмонлик топар экан" дема.

"Кучукка нон берсанг, оёғингдан тутади" дема.

"Муваффақият фақат ёмонларга, енгилиш ва маҳзунлик фақат яхшиларга" дема.

Қара, Аллоҳ таоло Раҳмон ва Раҳим номи билан нима дейди:
"Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг ажрини тўлиқ беради. Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас."

Оли Имрон сураси, 57-оят


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢7
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан
қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢19😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎН ИККИТА ЎҒИЛ ВА БИР ҚИЗ
Бўлган воқеа асосида.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢13😁3
Ғариб онанинг фарёди:
- Бу бешик олдида кечаларимни уйқусиз ўтказдим. Аммо, бугун болаларим мени ёлғиз қолдириб, унутиб қўйишди...

Ёлғиз қолган она фарзандларини тебратган бешикни ёқиб юборяпти.
____

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Ҳузурида ота-онаси қарилик ёшига етса-ю, уларнинг хизматини қилиб, жаннатга кирмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин», дедилар. Яъни ота-онасига хизмат қилиб, уларнинг дуоларини олмаган бўлса, бундай фарзанд хор бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢39😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛДИНГМИ БУГУН! 🥺

🎙Абдулло Бахрамов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢17
📖 Қўшним уч фарзанди билан квартирада ижарада туради. Уйга эрта қайтганимни билса, дарров чиқади. Гаплашамиз. Қайси мавзуда суҳбат бошласак ҳам, охири бир нарсага, унинг ҳаётдан, тақдирдан нольишига бориб тақалаверади. Менга ҳавас қилишини айтади. Ишингиз бор, уйингиз бор, ва ҳаказо...
-Аслида мен сизга ҳавас қиламан,- дедим.
-Нега?-деди ҳайратланиб.- Нимам борки сиз ҳавас қилсангиз? -деди қизишиб.
-Онангиз бор-дедим... Менда эса йўқ... Мен сиз ҳавас қилаётган ишимни ҳам, уйимни ҳам, ҳуллас ҳамма нарсамни онамни бир кунлик ҳаётига алишган бўлардим-дедим. Йиғлаб юборди....

Жаҳонгир АХМEДОВ,
кинорежиссёр


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢5😁3