ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гуноҳларим кўп. Уларни қандай ўчираман?»

Кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг! Меҳрибон Роббимиз гуноҳларимизни мағфират қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
​​Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўн тўрт ёшларида бир мажлисда қатнашиб қоладилар. Унда икки муҳаддис олим ҳадис китоблари ҳақида, уларнинг саҳиҳ ва заиф ҳадисларни ўз ичига олиши ҳақида ачиниб гапиришади. Улар қани энди бирор киши фақатгина саҳиҳ ҳадисларни жамлашга бел боғласа эди, дея орзу қилишади.
Имом: “Ўша менман!”, дея бел боғлаб келажакда ўзларининг китобларини жамладилар.

Мақсадсиз яшаш умрнинг ҳақиқий исроф ва зое бўлишдир!

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Дунё сабоқлари...
👍92😢2
БУХОРИЙ БОБОМ

🎙Ҳайрулла Хамидов


Telegram.me/ibratli - Дунё сабоқлари...
👍58😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илоҳий ваъда:

“Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур..”
(Анфол 70)

Илоҳий яхшиликлар миқдори - ниятларнинг эзгулиги миқдорича бўлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Шанба тонги муборак бўлсин Азизларим!!!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...

Барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ барчамизга шукрга ва эзгуликларга бой кун ато этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббатга эришиш чораларини динимиз баён этган. Бу билан боғлиқ ҳадиси шарифларда насиҳатлар бор. Шулардан биттаси саломлашмоқдир.

"Саломлашинг, саломни орангизда тарқатинг, муҳаббатингиз ортгай".

Мусулмонлар бир-бирларини танимай қолмасинлар, бир-биридан совиб қолмасинлар, деб салом тавсия этилгандир.

🕊Бу имконни яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа, ва уларга ўзингиздаги меҳр, муҳаббатни алангалатмоққа сарф этинг...
Яхши кўрган инсонларингизга дил изҳорларингизни айтишни канда қилманг...

Кунингиз яқинлар орасида хайрли ва барокатли ўтсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбингиздаги гўзал гапларни яқинларингиздан қизғанманг. Қуидаги сўзларни айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!..

-Яхшиям борсан!
-Борингга шукур!
-Сени ҳар сонияда соғинаман!
-Ҳаёт сен бор учун гўзал!
-Ҳаммасини бирга уддалаймиз!
-Бахтимга дойим омон бўлгин!
-Мен сени яхши кўраман!

Унутманг, ғурур бор жойда шодлик бўлмайди.


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍86
ОМОНМИСИЗ,
ЯҚИНЛАРИМ...


🎙Мухаббат Мехмонова

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍58😁4👎1
​​ҒИЙБАТ ҲАҚИДА

Ғийбат деганда гапирилаётган жойда бўлмаган киши ҳақида у эшитса хафа бўладиган гапларни гапириш тушунилади.

Аммо олтита ўринда бундай гапни гапиришга шариатда рухсат берилган:
👇👇👇
1. Мазлум киши ҳаққини ундириш учун қозига:
“Фалончи менга зулм қилди”, дейиши мумкин;

2. Ёмон ишни қилаётган кишини тўғри йўлга солиш учун, унга гапи ўтадиган кишига: “Фалончи фалон ишларни қилиб юрибди, уни тўғри йўлга солишга ёрдам беринг”, дейиш мумкин;

3. Фатво сўраш учун: “Фалончи менинг фалон сабаб туфайли бунча молимни олди, унинг бунга ҳаққи борми?” дейиш мумкин;

4. Мусулмонларни бирор ёмонликдан огоҳлантириш учун: “Фалончи ёлғон гапирадиган одам” дейиш мумкин;

5. Бирор ножоиз ишни ҳаммага ошкора қилиб юрадиган одамни, ўша иши билан гапириш: “Ароқ ичиб юрадиган фалончи одам” дейиш мумкин;

6. Танитиш учун, яъни уни одамлар фақат ўша сифати орқалигина танишадиган бўлса, танитиш мақсадида ўша сифатини айтиш мумкин.
Масалан:
“Фалончи чўлоқ” дейиш мумкин.

Албатта, танитишнинг агар у эшитса хафа бўлмайдиган бошқача йўли бўлса, ўша йўл билан танитиш афзал бўлади.

Ғийбат қилиб қўйиб, пушаймон бўлган киши нима қилиши керак?

Аввало, бу ишидан тавба қилиб надомат чекиши керак.

Иккинчидан, агар ғийбатини қилган инсонга бунинг ғийбати етиб борган бўлса, ундан розилик сўраши ва қилган ишидан пушаймонлигини билдириши керак бўлади.

Агар унга етиб бормаган бўлса, унинг ҳаққига истиғфор айтиши ва одамларнинг қалбларини ислоҳ қилиши учун, уларга олдин ғийбатини қилган кишисининг мақтовли сифатларини айтиши лозим бўлади.

"Нодир фатволар" китобидан.


📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍133😁1
​​​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:

Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади
Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади.
Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.

Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!


🥀 Аллоҳим, номингни пок тил билан, каломингни пок қўл билан эътироф этувчилардан қил бизларни...

📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍124😢7😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИКМАТ

Сен ҳаётда ўйинчи каби бўл, ҳакам каби бўлма. Зеро ўйинчи нишонни пойлайди, ҳакам эса хатони!

Ҳаётингиздаги: яхши одамлар - хурсандчилик , ёмон одамлар - тажриба беради.

Жудаям ёмон одамлар дарс берса, жудаям яхши одамлар гўзал хотира қолдиради.

Бировнинг ўтмиши ҳақида ҳукм чиқарманг - ҳали ўз келажагингизни билмайсиз.

Излаган одам адашиши мумкин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢8
Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ҳам топиб қиладиган келин шу оилага қўнган омад!

Аёлнинг бахти тилидандир!

Яхши келин "меники" деган сўзни ишлатмайди.

Доимо ниманидир ўрганаётган келин - бўладиган келин.

Келиннинг сергапи эмас, тинглайдигани яхшиси!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😁8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎП БЎЛАДИ КЕЛИНПОШШО

🎙Марҳабо Каримова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😁3😢3
#Келинларга
ҚАЙНОНА ҲАМ ОНА...

Қайнона — бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл..!

Қайнона — бу йиллаб тўй қиламан, келин тушираман деб ўзини ва фарзандларини ризқидан тежаб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл..!

Қайнона — Сизни келин қилиб туширгунича хаёлида мингта қизни ичидан сизни ўғлига лойиқ кўрган аёл..!

Қайнона — сизни эрингиз учун жонини аямайдиган аёл..!

Қайнона — сизни қанча койиса хам, фарзандларингизни сиздан-да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл..!

Қайнона — сал қўполроқ бўлса-да, хаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилидан хохлайдиган аёл..!

Энди ўйланг... шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга хақлимисиз...?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124👎9😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНИ БОРИДА ҚАДРЛАНГ

Адашган ёшларга бефарқ бўлмаган, насиҳат ва тарбиясини аямаган чин инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢11
ХОТИН ОДОБИ

• Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

• Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

• Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

• Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

• Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

• Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

• Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

• Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

• Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

• Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

• Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

• Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

• Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

• Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

• Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлганидир.

Камола Раҳматуллаева.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍213😢8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИЁНАТ МЕРОСМИ?

🎙Турсун Тохир Хайдарзода

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢2👏1