ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...

Хайрли оқшом...

Аллоҳимга омонатсиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Муродбахш мунаввар тонг барчага муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
– доимий имонни,
– қўрқувчи қалбни,
– содиқ ишончни,
– тўғри динни,
– барча балолардан офиятни
– офиятга шукр этишни ва
– инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга тўла бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
#Хайрли_кун

"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум ва ишонч билан айтинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
​​БАХТ ХАҚИДА РИВОЯТ

Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири:
- Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин?
Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси:
- Унда денгизнинг тубига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради.
- Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин.
Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди:
- Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш...

Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍177
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун энг гўзал кунлардан бири!

Келинг, гўзаллашамиз! Гиналарни унутамиз! Аразламаймиз! Бугун учратган ҳар бир инсонга яхшилик тилаймиз! Тоғларда бўлгансиз-а? Унда акс садо беришини эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз! Яхшиликлар ҳам шундай бугунги мўъжаз яхшиликларимиз акс садо каби ўзимизга қайтади. Ўзимизга қайтувчи нарсалар яхши бўлсин-а, азизим!
Аслида эса СИЗ Яратганнинг энг гўзал мўъжизаси- Ҳазрати Инсонсиз! Сизга берилган неъматлар бошқа мавжудотларга берилмаган. СИЗ сўз ва ақл қудрати соҳибисиз! Ўзингизни муносиб тутинг!

Хайрли кун, азиз инсонлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ҲИКМАТЛАРИ...

Сўзлашаётганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг... Зеро гулларни ундирадирган ёмғирдир момоқалдироқ эмас..!

Қарама -- қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон..!

Қанча инсонлар бор ёнма - ён яшайди аммо ораларида осмонларча масофа бор. Яна қанча инсонлар бор бир - биридан йироқда амма масофа уларга таьсир этмаган.
Масофалар ҳеч кимни узоқлаштирмайди, якинлаштирмайди хам... Балки қалблар буни бажарадилар ..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢3
***
Гўё катта тандирдек,
Ловуллайди ер юзи.
Одамлар халлос уриб,
Панага олар ўзин.

Техника асри ахир,
Иссиқнинг чораси бор.
Турли хил совутгичлар,
Дўконда турар қатор.

Иссиқдан жон сақлаш-чун,
Топса бўлар ҳар нени.
Бугун бошқа хаёллар,
Безовта қилди мени.

Имкон борми ўтишга,
Охират саволидан?
Аллоҳ Ўзи асрасин,
Жаҳаннам оловидан.

Дилобар Ўролова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢44
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳҳату соғлигинг бўлса ҳаммадан бадавлатсан!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЖАРА УЙ

🎙Жавохир Халилжонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢11😁4
Эркак кишининг кун бўйи телефондан бош кўтармай ўтириши жуда хунук ҳолат.

Кўчада юрганида семичка чақиб, сақич чайнаши жуда хунук ҳолат.

Бир ишни келишиб қўйиб, хотиним (онам) унамаяпти деб айниши жуда хунук ҳолат.

Эртадан-кечгача диванда ағанаб, телевизор кўриб ётиши жуда хунук ҳолат.

Хотини ишлаб, ўзи уйда овқат пишириб, уй тозалаши жуда хунук ҳолат.

Бола туғдириб қўйиб, таъминотсиз ва тарбиясиз ташлаб қўйиши тоқат қилиб бўлмас даражада ёмон ҳолат.

Бозор ва дўконларда аёллар ички кийимини сотиб ўтириши жуда хунук ҳолат.

Эркак кишининг тақинчоқ (цепь,браслет) тақиб, эркаклар салонида сочини причёска қилдириши, қизил, сариқ, гулдор кийим кийиши жуда хунук ҳолат.

МИБчилар келганида аёлини чиқариб, сен гапга устасан деб ўзини орқага олиши жуда хунук ҳолат.

Оилада ҳал қилувчи сўзни хотини гапирсаю, у индамай итоат қилса жуда хунук ҳолат.

Бўй етган қизлари, келинлари олдида майкачан ёки ич кийимда юрса жуда хунук ҳолат.

Чойхонадан бери келмай, ошма-ош, гапма-гап юрса жуда хунук ҳолат.

Оила таъминоти ва бошқарувини аёлига ташлаб қўйса ва яна ўзини “эркакман” деб ҳисобласа жуда-жуда хунук ҳолат.

Давом эттириш сиздан,
Яхшилар...
?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍228😢21👎5😁5
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

Гавҳар Насруллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍218😢8👎1
Бу дунёда кучли аёл йўқ. Кучли бўлишга мажбур бўлган аёл бор!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНГА БИТТА ЯХШИ СЎЗ АЙТИНГ, ОНА...

🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢17
#Мазмунли_сатрлар

Агар бахт учун Сизга иккинчи одам керак деб ўйласангиз – хато қиласиз. Бахт учун Сизнинг ўзингиз кифоя қиласиз. Иккинчи одам эса шу бахтингизни у билан баҳам кўришингиз учун керак.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга баракасини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббимиз муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Яхшилик ва яхшилар дойимо ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

–Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, Амин!


Абдулҳодий Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар инсоннинг яқини уни қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради.

Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми, демак сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни у учун ҳам истаяпсиз, бу истак фақат севгидандир. Балки барча яхшиликларни ўзингиздан олдин у учун сўрарсиз.

Яхши кўрган инсонингиз учун дуо қилинг. Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қилинг. Ҳаммасини изга солишингизга ишониб ҳаракат қилинг!

Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қилинг.
Эсингизда бўлсин, бу тавсия ҳар доим хайрли оқибатга бошлайди!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😁3