ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Сиз ҳам амал қилиб кўринг, зора сизга хам фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилганингизда мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍206😢4😁3👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👎3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин! Хафта давомида омад ва хуш кайфият ёр бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎1
📖 ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН

Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.

Кўп қийналган,
кўп нарса ўрганади.

Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради.

Қулай худуддан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.

Мукаммалликка олиб борувчи йўл узлуксиз харакат ва кетма-кетликни талаб қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"МАЮС ХАСРАТ..."

✍️Карим Бахриев
🎙Толибжон Исроилов


🥀 Имом Шаъроний «Табақот» номли китобида шундай деган:
«Танага, мол-мулкка ёки яқинларга беморлик, зулм ёки мусибат етганда бу ҳақда бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

(«Ҳикматлар» китобидан)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢6😁2
Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасида ўтирган фаришта эса қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна ўша гаплар... Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, шу амалга ошиши керак".

ҚИССАДАН ҲИССА:
Инсон ҳамиша яхшиликларни ўйлаши ва яхши ният қилиши керак. Зеро, ўйлаганлари амалга ошади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😁6😢2
​​ВИРУСЛАР

Вирус яна қилмоқда қаҳр,
Қўрқма, Роббим ўзи бўлсин ёр.
Разм солгин атрофда, ахир,
Ундан ҳавфли вируслар бисёр!

Ҳилватлардан аримас қадам,
Зийнатлайди зино тусини.
Ва ҳар куни милёнлаб одам,
Юқтирмоқда фаҳш вирусини.

Туғилмоғ-у, буғилмоқдай гап,
Ташландиқда чинқираган оҳ.
Меҳрсизлик вируси сабаб,
Ўлаётир минглаб бегуноҳ.

Сенинг жонинг «СЕН» дан озурда,
Менинг жоним «МЕН» дан қақшайди.
Гар текширса, ҳар биримизда,
Кибр номли вирус яшайди.

Ожиз ҳатто тиб, медицина,
Ажр берсин Аълоий Арши.
Топилмаган ҳамон вакцина,
Ёлғон деган вирусга қарши.

Муҳаббатда камаймоқда мард,
Эскирган сўз - «бировнинг хасми».
Ё хиёнат саналмасми дард,
Вафосизлик вирус эмасми?!

Санайверсам, йўқдир адоғи,
Ҳеч бирини этолмайсан рад.
Бу аслида дунёнинг доғи,
Миллат билмас, танламас сарҳад

Бу вируслар қилмас вақт талаб,
Кор қилмайди дорилар қоп-қоп
Ювмоқ керак қалбни совунлаб,
Тақмоқ керак кўнгилга ниқоб!

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😁2😢2
КАПТИВАМГА СОВЧИ КЕЛДИ
(бўлган воқеа)

Бир қадрдон танишимни учратиб қолдим. Икки йилчадан бери кўришмагандик. Ҳурсанд бўлиб кетдим. У киши турган жойидан қўзғалгунча мен етиб бордим. Икки қўлимни узатиб сўрашиб, қуюқ ҳол-аҳвол сўрадим. Эътибор берсам бир қўлининг учини бериб турибди, гапиргиси ҳам келмасдан лабинининг бир чети қимирлаяпти. Ичимдан шу ҳаёл ўтди: "Ҳа, демак ўтган йили савдода катта зарар кўрганимни орқаваротдан бу киши ҳам эшитибди". Ёнидаги шеригининг муомаласи ўзгармаган. Улар билан ҳайрлашдим-да, икки қадам наридаги машинамнинг эшигини очдим. Машинани юргизаётиб у-ёқ, бу-ёққа қараганимда "қадрдоним"нинг ҳолати ўзгарганини сездим...

Орадан бир ҳафтача ўтди. Уйимизга меҳмон келармиш деган дарак эшитдим. Совчилар келишидан олдин огоҳлантириш учун элчи жўнатибди. Ўша "қадрдоним"дан экан. "Тўй қилишга шароитимиз йўқроқ" деб баҳона қилиб келишларига руҳсат бермадим. Элчи яна келди. Бу сафар қуюқ салом йўллабди. Яна айтибдики, "ўзлари каптива миниб олибдилар, эшитишимизга қараганда ишлари изига тушиб кетибди, бошқа мошиналари ҳам бор экан, ўшалардан бирортасини сотсалару, қизларини бизга берсалар".
Бу ҳолатга мен уялиб кетдим. Ҳудди юзсизликни мен қилгандай...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155😢18😁12👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШИ БИТАРКАН...

🎙Абдуссамий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢2
#Тафаккур

Россияда Яндекс такси компаниясида ишлайдиган бир қариндошим хат ёзибди.
Айтадики, компания ҳайдовчиларга жуда қаттиқ туради, мижозга эшик очиб, табассум қилиш шарт қилинмаса-да, шундай қилганга қўшимча балл ҳисобланади. Буларда назорат, ҳисоб –китоб ўта кучли. Ишимни йўқотмай деган одам мижозлар олдида ҳатто қулоғини хам ортиқча қимирлата олмайди. Агар одам ота-онасининг айтганига "Яндекс" бошқарувчисига қулоқ солгандай итоат қилса, дуонинг тагида қолиб кетади.
Агар Аллоҳнинг айтганига "Яндекс" қоидасига ўхшаб амал қилса, жаннати бўлиб кетади –дейди...

Гаплашиб бўлиб, қорнимиз учун шу қадар амал қиламиз, жонимиз учун ҳам бирор қисмичалик амал қилдикми, деб, сизга ҳам илиндим...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢17
Ака-укалар ва ҳаёт

Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...

Оқил Тўрақул

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Давлатим кетса ҳам сотиб оламан.
Озгина бўлсада топиб беринглар,
Қадри йўқ инсонга совға қиламан.

Умрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Борим йўқотсам ҳам майли оламан.
Ўзимга керакмас тушунинг дўстлар,
Туғилмай ўлганга совға қиламан.

Меҳрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Қарзга ботсам ҳам майли оламан.
Боримга кўнаман, ўзимга эмас,
Юраги тошларга совға қиламан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢4
Баъзан диндорлигимни юзимга солиб, "бу ўзича намозхон" деб устимдан куладиган ва мени хар хил оқимларга қўшиб қўядиган жоҳилларга шундай дегим келади:

– Фирибгарлик қилиб сизни тушириб кетишдан, қизингизни бошини айлантириб номусини топташдан, ўғлингизни нашага ўргатиб қўйишдан, ичиб бориб уйингизда тўпалон қилишдан, шантаж қилиб эл-юрт олдида шармандангизни чиқаришдан, устингиздан ёзиб бериб амалингиздан туширишдан мени фақат шу диним тўсиб турибди.

Худодан қўрқмаганимда нима қилишни ўзим билардим. Ҳаётингизни дўзаҳга айлантириш мени хам қўлимдан келади.

Шукур қилинг, мен сиздай эмасман!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135😢9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАР...

🎙Ўктам шоир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч бир инсонга бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин!

Аллоҳга омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, қилган яхши амалимизни жаннатларга васила қилсин.

Бошланган янги кун барчага файзу барокатли келсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢3
#Саломат_бўлинг

ТАНАНГИЗГА ҚУЛОҚ ТУТИНГ

Меъда (ошқозон) оғриғи: Ҳаётингдаги ҳамма нарса сен учун энг юксак хайрданлигини билгин ҳам меҳр билан қабул қил.

Бўйин оғриғи: Ҳодисаларга ҳар хил томондан қараб, ижобий жиҳатларини кўришга ҳаракат қил. Ҳозирги қарашларинг тўғри бўлмаслиги мумкин, қайсарлик қилма.

Бел оғриғи: пулга бўлган нохуш қарашларингни пайқа ва ўзгартир.

Оёқ ва оёқ панжалар оғриғи:
Чап тарафи: Ўтмиш билан алоқаларни узиб, ўтмишда яшашдан воз кечгин.
Ўнг тараф: Келажакдан қўрқма, келажагингнинг ўз-ўзидан рўй беришига ишон ва оқимга қўйиб бер.

Бош оғриғи: Қадрланмаётганингни бил ва ўзингга эътибор бер!

Кечалари уйқуда тишларингни ғижирлатсанг: Тўпланиб қолган жаҳлу ғазабингни қўйиб юбор!

Кўзларинг ачишса, оғриса кўришинг керак бўлган ниманидир қайсарлик қилиб кўрмаётганингни бил ва уни кўр!

Қулоқларингда оғриқ бўлса, эшитиш билан боғлиқ муаммолардан қийналаётган бўлсанг, қайсарлик билан атрофдагиларнинг ва қалбингнинг овозини ўчирма, эшитишга ҳаракат қил ва бу овоз сенга хабар етказади.

Ҳайз оғриқлари: аёллигингни ва шунинг учун сенга тақдим этилган афзалликларни меҳр билан қабул қил.

Елкаларинг оғриса, бошқаларнинг юкини, жавобгарлигини кўтариб юришдан воз кечишнинг вақти келиб ҳатто ўтиб ҳам кетганини англагин.

Томоғинг оғриса, ўзингни меҳр билан ифодалай бил, тортинчоқлик қилма.

Аллергиядан қийналсанг, ўз кучингни инкор қилишни йиғиштир. Кимдан ғашланишингни ўйла ва ундан ўзингни нари тут.

Тиш оғриғидан қийналсанг, беқарорликдан воз кечиш пайти келибди.

Ичакларингда муаммо бўлса, сенга керак бўлмаган нарсалардан воз кечишнинг пайти келибди демак.

Ва энг асосийси, юрагинг
оғриса ичини нафрат, гина ва умидсизлик қоплаганидандир. Уларни юрагингдан юлиб отгин! Фақат СЕВГИН. Чунки СЕВГИ ва МЕҲР кирган жойга ШИФО ўз –ўзидан киради!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166👎4😁3😢3