ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.99K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Яхши ном қолдириш учун 20 йиллар керак бўлади. Уни булғаш учун эса, бир неча дақиқа етарлидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢5
​ОНАМГА 20 МИНГ

Ҳовлида озгина иш бор эди, ўзим қилишга вақт тополмай мардикор олиб келадиган бўлдим. Улар тўпланадиган жойга бориб машинани тўхтатгандим, 20-30 таси бирдан ёпирилди.

Кунига саксон мингдан чиқаман, нима иш бўлсаям қилавераман, деди бир йигит.
Унинг кўзларидаги қандайдир мунг мени фақат шу йигитни олиб кетишга ундади.

Одамзот қизиқ, ўзи 100 мингларни чамалаб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, тортишдим:
— 60 минг бераман, гап тамом.

У бир муддат жим турди-ю машинага ўтирди.
Уйга келиб кийимларини алмаштирди-да, ишни бошлади.

Ярим соатлар ўтгач бонкада совуқ чой олиб, унинг кийимлари ёнига қўяётганимда бир ёзув дафтарчасига кўзим тушди.

Ҳуснихатнинг чиройлилиги эътиборимни тортди. Унда "20.07.20. Ишим яхши бўлса, ойимга 20 минг, синглимга 20 минг, уйга 20 минг, майда-чуйдага 20 минг деб" ёзилган.

Лекин негадир “уйга 20 минг” деган ёзув устига чизиқ тортилган.😳

Демак, бу кела келгунча мендан оладиган пулини ҳисоб-китоб қилган. 60 мингга кўнмаса, ишсиз қолишини ўйлаб, айтганимга рози бўлган. Кейин оладиган пулининг уйга ишлатадиган қисмини ўчирган.

Одамлар бор, жарақ-жарақ пул топади, аммо синглиси ё опаси тугул туққан онасини ҳам бир йўқламайди.

Акалик, укалик, фарзандлик бурчини унутиб қўйган баъзилар эса давраларда ҳеч кимга гап бермайди, лекин суриштирсанг нечта ака-укаси борлигини ҳам эсидан чиқарган бўлади.

Шулар ҳақида ўйларканман, ҳалол меҳнати билан топадиган пули арзимас бўлса ҳам оқибатни унутмаган мардикор йигитга тан бердим.

Тан бериш билан қорин тўярмиди?

Ишни тугатгач, укамизга жуда яхши ишладингиз, ҳовлимни гулдай қилиб қўйдингиз, раҳмат, деб икки ҳисса пул бердим. У аввал унамади.

Энди фақат сизни опкеламан, қўлингиз гул экан, деганимдан сўнг рози бўлди, чеҳрасидаги мунг тарқагандай бўлди. Ва дуо қилди.

Қалби соф, ҳалол, содда одамларнинг бундай дуоларидан кейин яйраб яшайсан...

Мақсуд Жонихонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍280😢23😁7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УКАМНИНГ ОМАДИН БЕРГИН, ХУДОЙИМ...

Мунис опа-сингиллардан хабар олишни унутманг

Нилуфар Тоҳирова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢4😁2
#Ўзимга_эслатма

Бу ҳаёт кучлиларники.
Билаги эмас иродаси
кучлиларники. Ҳаёт қийинчиликдарига енгилмасдан барча синовлар олдида тик тура билиш керак.

Битта синов келса бир бурчакда бўшашиииб ўтирсанг ўтираверасан. «Шустрыйлар» ютиб кетаверади ҳар доим. Шунинг учун ўзингга кел, кўзингни оч, мақсадингни эсла, қаттиқ ёпишиб ол мақсадинг томон кетган йўлга.

Йўлингдан ёнғин чиқадими, тиканми, барчасига тайёр бўл. Кўп-кўп дуо қил.
Кучли бўл.
Йиқилма,
йиқилсанг тур,
югур, югуролмасанг юр, юролмасанг эмакла.

Нима қилиб бўлса ҳам мақсадинг томон бор.
Инсонлардан ёрдам, дастак кутма. Фақат ва фақат Ўзидан ёрдам сўра.

Аллоҳ муваффақ қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😁6😢3
Инсон бахтсизлигининг асосий сабабларидан бири, у бугунги кунини қадрламайди. Бугунида хам бахтли - саодатли эканини унутади. Келажак кунлар бахт - саодатига талпиниши бугунини унуттиради.

Эртанги куни келганда эса, бугуни яхши бўлганини билади. Шу сабаб у хозирида ҳам, ўтмишида ҳам бахтсиз бўлади.

Мустафо Лутфий Манфалутий, "Қарашлар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢6😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ ҲАҚИДА РИВОЯТ

🎙Эркин Бозоров

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢2😁1
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Сиз ҳам амал қилиб кўринг, зора сизга хам фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилганингизда мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍206😢4😁3👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👎3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин! Хафта давомида омад ва хуш кайфият ёр бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎1
📖 ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН

Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.

Кўп қийналган,
кўп нарса ўрганади.

Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради.

Қулай худуддан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.

Мукаммалликка олиб борувчи йўл узлуксиз харакат ва кетма-кетликни талаб қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"МАЮС ХАСРАТ..."

✍️Карим Бахриев
🎙Толибжон Исроилов


🥀 Имом Шаъроний «Табақот» номли китобида шундай деган:
«Танага, мол-мулкка ёки яқинларга беморлик, зулм ёки мусибат етганда бу ҳақда бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

(«Ҳикматлар» китобидан)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢6😁2
Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасида ўтирган фаришта эса қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна ўша гаплар... Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, шу амалга ошиши керак".

ҚИССАДАН ҲИССА:
Инсон ҳамиша яхшиликларни ўйлаши ва яхши ният қилиши керак. Зеро, ўйлаганлари амалга ошади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😁6😢2
​​ВИРУСЛАР

Вирус яна қилмоқда қаҳр,
Қўрқма, Роббим ўзи бўлсин ёр.
Разм солгин атрофда, ахир,
Ундан ҳавфли вируслар бисёр!

Ҳилватлардан аримас қадам,
Зийнатлайди зино тусини.
Ва ҳар куни милёнлаб одам,
Юқтирмоқда фаҳш вирусини.

Туғилмоғ-у, буғилмоқдай гап,
Ташландиқда чинқираган оҳ.
Меҳрсизлик вируси сабаб,
Ўлаётир минглаб бегуноҳ.

Сенинг жонинг «СЕН» дан озурда,
Менинг жоним «МЕН» дан қақшайди.
Гар текширса, ҳар биримизда,
Кибр номли вирус яшайди.

Ожиз ҳатто тиб, медицина,
Ажр берсин Аълоий Арши.
Топилмаган ҳамон вакцина,
Ёлғон деган вирусга қарши.

Муҳаббатда камаймоқда мард,
Эскирган сўз - «бировнинг хасми».
Ё хиёнат саналмасми дард,
Вафосизлик вирус эмасми?!

Санайверсам, йўқдир адоғи,
Ҳеч бирини этолмайсан рад.
Бу аслида дунёнинг доғи,
Миллат билмас, танламас сарҳад

Бу вируслар қилмас вақт талаб,
Кор қилмайди дорилар қоп-қоп
Ювмоқ керак қалбни совунлаб,
Тақмоқ керак кўнгилга ниқоб!

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140😁2😢2
КАПТИВАМГА СОВЧИ КЕЛДИ
(бўлган воқеа)

Бир қадрдон танишимни учратиб қолдим. Икки йилчадан бери кўришмагандик. Ҳурсанд бўлиб кетдим. У киши турган жойидан қўзғалгунча мен етиб бордим. Икки қўлимни узатиб сўрашиб, қуюқ ҳол-аҳвол сўрадим. Эътибор берсам бир қўлининг учини бериб турибди, гапиргиси ҳам келмасдан лабинининг бир чети қимирлаяпти. Ичимдан шу ҳаёл ўтди: "Ҳа, демак ўтган йили савдода катта зарар кўрганимни орқаваротдан бу киши ҳам эшитибди". Ёнидаги шеригининг муомаласи ўзгармаган. Улар билан ҳайрлашдим-да, икки қадам наридаги машинамнинг эшигини очдим. Машинани юргизаётиб у-ёқ, бу-ёққа қараганимда "қадрдоним"нинг ҳолати ўзгарганини сездим...

Орадан бир ҳафтача ўтди. Уйимизга меҳмон келармиш деган дарак эшитдим. Совчилар келишидан олдин огоҳлантириш учун элчи жўнатибди. Ўша "қадрдоним"дан экан. "Тўй қилишга шароитимиз йўқроқ" деб баҳона қилиб келишларига руҳсат бермадим. Элчи яна келди. Бу сафар қуюқ салом йўллабди. Яна айтибдики, "ўзлари каптива миниб олибдилар, эшитишимизга қараганда ишлари изига тушиб кетибди, бошқа мошиналари ҳам бор экан, ўшалардан бирортасини сотсалару, қизларини бизга берсалар".
Бу ҳолатга мен уялиб кетдим. Ҳудди юзсизликни мен қилгандай...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155😢18😁12👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШИ БИТАРКАН...

🎙Абдуссамий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢2
#Тафаккур

Россияда Яндекс такси компаниясида ишлайдиган бир қариндошим хат ёзибди.
Айтадики, компания ҳайдовчиларга жуда қаттиқ туради, мижозга эшик очиб, табассум қилиш шарт қилинмаса-да, шундай қилганга қўшимча балл ҳисобланади. Буларда назорат, ҳисоб –китоб ўта кучли. Ишимни йўқотмай деган одам мижозлар олдида ҳатто қулоғини хам ортиқча қимирлата олмайди. Агар одам ота-онасининг айтганига "Яндекс" бошқарувчисига қулоқ солгандай итоат қилса, дуонинг тагида қолиб кетади.
Агар Аллоҳнинг айтганига "Яндекс" қоидасига ўхшаб амал қилса, жаннати бўлиб кетади –дейди...

Гаплашиб бўлиб, қорнимиз учун шу қадар амал қиламиз, жонимиз учун ҳам бирор қисмичалик амал қилдикми, деб, сизга ҳам илиндим...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢17
Ака-укалар ва ҳаёт

Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...

Оқил Тўрақул

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Давлатим кетса ҳам сотиб оламан.
Озгина бўлсада топиб беринглар,
Қадри йўқ инсонга совға қиламан.

Умрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Борим йўқотсам ҳам майли оламан.
Ўзимга керакмас тушунинг дўстлар,
Туғилмай ўлганга совға қиламан.

Меҳрнинг баҳоси қанча айтинглар,
Қарзга ботсам ҳам майли оламан.
Боримга кўнаман, ўзимга эмас,
Юраги тошларга совға қиламан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123😢4