ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
8K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САН КИМСАН У, МАН КИММАН?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢6
​​Қалбингни
- шишадек тутсанг синдирарлар...
- тошдек тутсанг узоқлашарлар.
- гулдек тутсанг юлиб олишга уринарлар...
Сен қалбингни денгиз каби тут!
- кирган кўмилсин
- сузишни билган қутулсин
- билмаган бўғилсин.!


Маҳбубий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😁4😢1
Келажак ишлари билимлиларнинг қўлига ўтиб кетади. Ё ҳунар танлаб ўрганиш керак, ё бирор касбга ўқиш керак. Шунчаки тижорат қилишга ишониб бўлмайди, чунки, бизнес йўналиши бўйича Америка, Англия ва бошқа бир қатор ривожланган мамлакатларда ўн йиллардан бери ўқиётган ёшлар яқин йилларда юртимизга қайтиб келади ва тижорат янги кўриниш касб этади. Ишлар эга-эгалик бўлади, кичик савдогарлик қилаётганлар оддий кичик юмуш бажарувчиларга айланиб қолади. Шу учун шогирд тушиб ишлаш эмас, олий маълумот олиб, ўқиш керак.

Валлоҳу Аълам...

Мифтаҳуддин Салоҳиддин ўғли


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😁4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЁШ ОТА-ОНАЛАРГА МУҲИМ МУРОЖАТ!

Фарзандининг келажагига бефарқ бўлмаган барча ота-оналар билиши шарт!

Ушбу видеони яқинларингизга ва ёш ота-оналарга юборинг.
Улар ҳам билишсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61
​​Хитой марказий телевидениеси илк маротаба узоқ қишлоқлик дехқонни ўз студиясига сухбат учун таклиф қилди.

Дехқоннинг ўғли Хитойнинг энг нуфузли Шингхуа университетига юқори кўрсаткич билан ўқишга киргани махсус интервьюга сабаб бўлди.

Тўғри-да, ўзига тўқ хонадонлар йиллар мобайнида энг зўр ўқитувчиларни ёллаб, фарзандларини бўлажак жиддий синовга тайёрласалару, узоқ қишлоқдаги камбағалнинг ўғли улоқни илиб кетса. Ноёб холда..! Лекин, қандай қилиб?

Нахотки, хаминқадар қишлоқ мактабида ўқиб шундай натижага эришиш мумкин бўлса?!

Журналист: "Ўғлингизнинг муваффақиятини нима билан боғлайсиз?"

Ота: "Бу ундаги харакатнинг натижаси. Ўғлим болалигидан талаба бўлиш орзуси билан яшар эди".

Журналист: "Бу орзу хаммада бор. Хитойдаги кучли рақобатда биринчи бўлиш мисоли мўъжиза. Ундаги кучли қизиқишда оиладаги муҳитнинг хам ўрни бор. Фарзанд вояга етказишда бирор ўзига хос усулингиз борми?"

Ота: "Менинг бирор усулим йўқ. Ўзим қашшоқ оилада ўсдим. Отамда менинг саводимни чиқариш учун хам ортиқча маблағ бўлмаган. Ўғлим мактабга кузатган илк кун ундан яхши ўқишини, нимаики ўрганса менга хам ўргатишини сўрадим.

У хар куни мактабдан қайтиб, ўқитувчисидан ўрганганларини менга катта хаяжон билан тушунтирар эди.

Кечки маҳал биргаликда дарс қилиш, ўғлимни тинглаш кундалик машғулотимга айланди.

Ўқиш-ёзишни ўргандим, шундай бўлса хам дарсларимиз тўхтаб қолмади: юқори мактабнинг сўнгги кунига қадар ўғлим менга устозлик қилди.

Эҳтимол шу воқеа унинг муваффақиятига сабаб бўлгандир.

Ўғлим бошида азбаройи менинг олдимдаги масъулиятни деб ўқишга жиддий қараган бўлса, бора-бора унда илмга бўлган иштиёқ бўй кўрсатди.

Тўғрисини айтсам, унинг учун қўшимча дарслар ёллашга қурбим етмаган..."

Бу сухбат кўплаб хитойлик қашшоқларни илхомлантирди, иродали ота миллионлаб ота-оналар учун ибратга айланди.


Хулоса
Фарзандингиз учун хар куни бир оз бўлсада вақт ажратинг.


📖 Telegram.me/IBRATLI
– Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍229😢18👎1
🎶 ОТАНГИЗНИ АСРАНГ, ДЎСТИМ...

Ҳамдам Аллаёров
🎙Наимжон Облақулов


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍60😢15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг... Инсон тонгга фақат тун орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Хайрли тун, қадрдон...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Эзгуликка ошно, яхшиликка қалби пайванд, юрагидан завқ нури таралаётган Азиз Қадрдоним....
Осойишта ва фараҳбахш тонг суруридан дилларимизга ажиб орзу умидлар ингани рост бўлсин...
Осмонимизни мовийлиги, қуёшимизни малолсиз нур, зиё сочаётгани рост бўлсин...
Табиатнинг бетакрор гузаллиги, латофати ва давомийлиги рост бўлсин.....
Азизим ...ҳар тонгнинг ғаниматлигини, ҳар куннинг бетакрорлигини англайлик... Қадрига етайлик...
Табассум қилинг, зеро табассум самимийлик ва яхшилик дебочасидир...
Янги кун муборак бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢1
​​ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАРИМ!
👍57👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ҳар бир янги кун - Жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😁2
​​"Дойим қадрдоним дейсиз, "Қадрдон ким?" - деб сўраяпти каналдаги қадрдонларимдан бири.
Мен учун қадрдонлар айрим қариндошлардан яхши.
Қариндошга қон билан боғланасиз.
Қадрдонлар эса руҳан боғланади.
Қариндошни ортидан излаб борасиз.
Қадрдонлар эса ўзи сизни излайди.
Қариндошни жисман танийсиз.
Қадрдонларни руҳан ҳис қиласиз.
Қариндошлар сизнинг фойдали жиҳатингизга қараб дуо қиладилар.
Қадрдонлар сизни яқиндан танимаса ҳам, кўрмаса ҳам дуо қиладилар...

Борингизга шукр, қадрдонларим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156
⸺ Қайғу асли нимадир? ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон кўради.

Сўфийлар масали.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢7😁1
Шукр нима?

Фақат тилда шукр айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукри яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукри яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукри ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукри фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукри фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👎1
САБОҚ

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍157😢58😁3
​​Мен ва умр йўлдошим билан қаҳвахонада кофе ичардик. Мен уни севардим. Аммо эгнимдаги эски пальто менинг кайфиятимни бузар эди. Шу боис мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилардим ва бу пальтони ёқтирмасдим. Гўёки бу пальто мени иситиш ўрнига хунук ва бадбашара қилиб кўрсатаётгандай бўларди. Қаҳвахона ҳам арзон, кофе эса бемаза эди. Мен эса қачонлардир башанг кийинган ҳолда сара қаҳвахонада юқори сифатли кофе ичишимизни орзу қилардим. Умр йўлдошим эса порлаб турган кўзлари билан менга термулиб ўтирарди. У мени севарди, лекин, менинг ичимни кемираётган хаёллардан бехабар эди...

У ёш вафот этди, мен эса ёлғиз қолдим. Ҳаётим давомида турли қаҳвахоналарга бориш, хилма-хил кофеларни татиб кўриш ва ҳар хил қимматбаҳо пальтоларни кийиш насиб этди. Аммо энди у йўқ... Мен юқоридаги қаҳвахона воқеасини бот-бот эсга оламан. Аслида ўшанда менда ҳамма нарса бор эди, лекин мен буни билмаганим, қадрламаганим жуда алам қилади...

Елена Рог.

Борига шукр қилинг, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍201😢36😁4
#Ибратли_ҳикоялар

ИЛТИЖО

Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим.

Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди.

Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўзи ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга дуо қилди. Хайрлашмоқчи бўлганимда отахон:

- Болам, уйланганмисан? - деб қолди.
- Ҳа.
- Болаларинг борми?
- Ҳали фарзандим йўқ...
Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:

- Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор. Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг

"Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан". Анбиё сураси, 89-оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот, сени ҳам насибасиз қолдирмайди, иншааллоҳ! - деди.

Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим. Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва: "Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худо­йимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!" деди.

Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил дуолар қилдик. Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:

"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт", (Фурқон сураси, 74-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍212😢14👎2😁2
Хозирги замонда, қилган
түғрилигингизни хеч ким эсламайди. Қилган хатойингизни эса, хеч ким унутмайди!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍52😢8
​​📝 ҲАЁТ ҲИКМАТЛАРИ

✔️Агар оғир ишлар ақл-идрок билан эмас, факат куч-қудрат ёрдамида ҳал қилинганда эди, филнинг қадри янада юксак бўларди.

✔️Кимки мулоҳаза билан иш юритмаса, унинг бошига қиздирилган темирнинг куни тушади: қизиган темир тепасидан болғанинг зарбасига, пасидан сандоннинг қаршилигига учрайди.

✔️Осуда ҳаёт — суви тўлиб турган челакка ўхшайди: эҳтиёт бўлмасанг суви чайқалади ва тўкилади.

✔️Нафсни тийишни ҳам ўрганиш керак, акс ҳолда, бир кун келиб, у бизни “тийиб” қўйиши мумкин. Чунки нафс нафақат ейиш-ичишга бўлган майлни, балки бойликка, амалга ёки шон-шуҳратга бўлган иштиёқни ҳам аланга олдиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимиз манзили
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ЭЗГУЛИК НУРИ

Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳот-ки биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...


Ҳаёт йўлингизни эзгулик нурлари ёритсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131😢10👎4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😁3