ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
8K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон! Сизу бизни яна бир тонгдан бахраманд қилган Аллоҳга хамдларимиз бўлсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Марҳабо Каримова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Ажойиб шеър, албатта эшитинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢3
Аллоҳ берган умрда саломат яшашимиз учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга амал қилишимизни буюрганлар:

Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга нима тиласак, ўзимизга ҳам шуни раво кўрган бўламиз...

Бошқаларга яхшилик тилай бошлаганимиздан бошлаб ишларимиз ҳам, соғлиғимиз ҳам яхши томонга ўзгаради. 😊

Ҳар ишда Аллоҳ мададкор ва қўллагувчимиз бўлсин. Қалбингиз севги-муҳаббатга тўлиб-тошсин.🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👎1
РАСУЛУЛЛОҲ СИРЛАРИНИНГ СОҲИБИ

Ҳазрат Умарнинг қизлари Ҳафса бинти Умар илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг саҳобаларидан Ханийс ибн Хузофа Саҳмийга турмушга чиққанди. Бу киши Бадр ғазот қатнашчиларидан эди. Ханийс Мадинада вафот этиб, Ҳафса тул қолди. Шунда ҳазрат Умар кизларини муносиброқ бир кишини топиб, унга турмушга беришни хоҳладилар. Қизларига дўстлари Абу Бакр Сиддиқ ва Усмон ибн Аффондан бошқа яна ким муносиб эр бўлиши мумкин? Ана шу хаёл билан ҳазрат Усмоннинг ҳузурларига бордилар.
— Эй Усмон, қизим Ҳафса тул қолган, хоҳласангиз, уни сизга никоҳлаб қўяман, шуни хотинликка олмайсизми? — дедилар.
— Мен бир оз ўйлаб кўрайин, кейин жавобини айтарман, — дедилар ҳазрат Усмон.
Орадан бир-икки кун ўтди, лекин ҳазрат Усмондан хабар бўлмади. Кейин у киши Умар ибн Хаттобга учраб:
— Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман, — деб жавоб қилдилар.
Шундан сўнг ҳазрат Умар Абу Бакр Сиддиқни топиб, у кишига таклифларини изҳор қилдилар:
— Агар истасангиз, тул қолган қизим ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бунга жавобан лом-мим демадилар. Бунга ҳазрат Умарнинг жаҳллари чиқди, Абу Бакрдан ўпкаландилар: "Усмонку узрларини айтиб кетдилар, Абу Бакр эса ҳатто жавоб қилиб қўйишни ҳам эп кўрмадилар-а!”
Орадан бир неча кун ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хафсани ўзларига сўраттириб, Умар ибн Хаттобникига совчи жўнатдилар. Ҳазрат Умар катта хурсандчилик ва мамнуният билан қизларини Аллоҳнинг Расулига никоҳлаб бердилар.
Кейинчалик бир куни Абу Бакр ҳазрат Умарни учратиб:
— Ҳафсани менга завжаликка таклиф қилганингизда лом-мим демаганим учун мендан хафа бўлганмисиз?
— Ҳа, - дедилар ҳазрат Умар.
– Менга қилган таклифингизга жавоб беролмаганимга Расулуллоҳ ўз суҳбатларида Ҳафса хусусида сўз очиб, унга уйланмоқчи бўлганларидан хабардорлигим монелик қилган эди. Бу нарса у зотнинг сирлари эди, мен уни ошкор қила олмасдим. Агар Расулуллоҳ уни олмаганларида мен уйланган бўлар эдим, - дедилар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Аҳмад Муҳаммад Турсин, «Ашараи Мубашшара»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😢11😁1
Севилиш учун муносиб аёллар кўп, аммо хар қандай вазиятда Сиз учун борини қурбон қила оладиган Ҳадижаларнинг ўрни бошқа...

Улар суянчиқ... Улар ноёб...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢17👎3😁1
#Мулоҳаза_учун
Ўтмишдаги олима , солиҳа ва обида аёллар ҳақида ўқиганимизда негадир уларни " қўли ширин пазанда эди, эрининг маҳсисини ёки пайтавасини тайёр қилиб турарди, ҳовлини яхши супурарди, кирни яхши юварди" деб сифатланганини учратмаймиз.

Бирор саҳобия ёки тобеъийнлар даврида яшаган аёлни овқатни қандай пишириши ҳақида ўқимаганман.

Ёки биз жудаям майдалашиб кетганмиз, ёки улар ўта буюк бўлган. Майда-чуйда нарсаларга парво қилиб ўтиришмаган.

Негадир ўша даврларда бирорта келин овқатни мазали қилолмагани учун қайнонасидан дакки эшитгани ёки ҳайдалиб кетгани ривоят қилинмаган.

Албатта, мазали овқат пишириш эстетик жиҳатдан яхши. Аммо одам қанчалик олий мақсадлар сари интилса майда нарсаларга бепарво бўлиб қоларкан. Ҳозир бизда энг лаззатли таомлар билан маишат қилиш асосий ғам бўлиб қолди. Энг ривожланган соҳа шу ҳозир. Овқатлар нафақат мазали, балки чиройли ҳам бўлиши керак. Менимча, Саҳобийлар давридаги энг лаззатли таомни ҳозиргилар татиб кўришга ҳам бетламаса керак. Бу ҳақда уламолар ҳам гапирган.

Бизда ўлчовлар ўзгариб кетди. Нафсимиз биринчи ўринга чиқиб олди. Шунинг учун ҳамма ишларимиз оёғи осмондан, хотиржамлик йўқ...

Файзиддин Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141😢14😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУХАББАТ - йиллар синовидан ўта олган олий туйғудир.

🎙Мунаввара Усмонова
Шоира, Саодат журнали бош муҳаррири

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👎1
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади."

Муҳаммад Башир Иброҳимий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢6
#Тафаккур
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки хулқи, ҳикмати ва ўзаро сабр-тоқати билан бунёд бўлади.
Ёмон хулқ ва сабрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қанча муҳаббатни нафратга айлантиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👎1
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...
Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан...


Байрам АЛИ
«Мен билган очун»дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124😢14😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича,
Оққушлар жуфтидан айрилса, қолган умрини тоқ ўтказаркан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢5
​​Яқинларимиздан бирларининг дадалари икки ойча аввал оламдан ўтди. Марҳумнинг жанозалари адо қилиниб, қабристонга йўл олинди. Қўйилар жойига борганда янги тайёрланган тарафга эмас, бундан ўн йилча аввал беркитилган қабрлар орасига олиб кетилди. Сукут билан ортларидан бордик. Бир бўш ўрин бор экан. Ўғилларининг айтишича, оналари бундан анча олдин қазо қилган, дадалари ўша вақтда ёнларидан жой олиб, "Менинг жойим шу ерда бўлсин" деб, ўн йил аввал васият қилган экан...

Яна бир аёл вафот қилди. Аҳллари танишимиз эди. Фотиҳага бордик. У киши бир кунда қариб, қартайиб кетибди. Кўзларидаги ёшлари қуриб бўлган, биз тарафга қараб тургани билан, сездим-ки, ҳеч кимни кўрмасди...

Бизнинг волидамиз оламдан ўтганларида ҳам шундай бўлди. Падари Бузругворимиз бир йилга зўр-базўр чидадилар. Ўзларини бутунлай олдириб қўйдилар. Ҳеч бир иш билан овутиб бўлмади. Бир йил деганда волидамизнинг ёнларида ўзлари ажраттириб қўйган ерларидан жой олдилар. Зиёратларига борадиган жойларимиз ёнма-ён иккита қабрга айланди...

Бу ёзганларим уларнинг ораларидаги вафо эди. Бир умр, яхши кунда, ёмон кунда, енгилда, оғирда бир-бирига малҳам, сирдош, дилдош бўлган оилапарвар одамлар эди. Бу ишлари аҳлларига ишқ эди. Садоқат эди...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍271😢33😁2👎1
АСЛ МУХАББАТ

🎤Шерзод Карим


📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍55😢12
Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир».

- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
- Инсонларга сабр этарсан номи «Сабр-тоқат» бўлур...
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
- Туйғуларга сабр этарсан номи «Кўз ёши» бўлур...
- Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
- Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБИМ НАВОСИ

"Биру борим, дийдорингни кўрарманму..."

Қул Хожа Аҳмад Яссавий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...


Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг, озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...

Аллоҳга омонатсиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Тириклигимиз, саломатлигимиз ва юртимизнинг тинчлиги бизга берилган Аллохнинг иномидир.

Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.

Табассум қилсангиз тиллога тенгдир, 
Яхши ниятингиз Хумога тенгдир. 
Бу гўзал дунёда сиз бахтли яшанг, 
Бу дунё торга тор, кенгларга кенгдир.


Бу куннинг файзу барокати Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР..!

Соғ-омонликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин!

Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшанг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍122😁1😢1