ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.4K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
10-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
😢2
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
11-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
12-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍1
ТАВАЛЛО

Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.

Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.

Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.

Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.

Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой..?

Абдулла Орипов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН ОЙИ

Рамазон — бир йиллик моддий ва маънавий ғуборлар ювилиб, руҳлар покланадиган моддий ва маънавий тарбия ойидир.
Жисм ва руҳ орасидаги мувозанат мезонда бўладиган, ақл тафаккурга суянадиган, кўнгил тазаккурга суянадиган, дунё сукут қиладиган, кўнгил ҳаловат топадиган, сабр сўзлайдиган ойдир.

Одамлар бир-биридан бир чимдим самимий табассумни қизғанадиган бу машаққатли замонда Рамазон — инсонга тақдим этилган муҳаббатдир.
Рамазон дўстнинг саломидек келган иллохий йўқловдир.
Рамазон - йўқолиб бораётган инсонлик манзилига етмоқдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РУҲИЙ ОЗУҚА ҲАҚИДА

Мурод Назаров
(“Murad Buildings” девелоперлик компанияси асосчиси) билан суҳбатдан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​ИЙМОННИНГ БАҲОСИ

Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди.

Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз».

Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Албатта_эшитинг

ИККИ ТАРОЗИ

✍Марҳабо Каримова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


Бировни ҳаққидан қўрқмай тарозидан урган савдогарнинг аянчли ўлими ҳаққида.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​...Ҳолсизликдан кўзларингни юмма, болажон! «Келинг, тарозида тортилинг», дея ортиқ ялинма! Бошингни, овозингни кўтар! Атрофингдагиларга тик боқиб:
- Эй махлуқот, орангизда одамлар борми? Одамлар бўлса, келсин, бу тарозида инсоф тортаман, бу тарозида виждон тортаман! Ғафлатда қолманг, виждонингизни, инсофингизни ўлчаб кўринг! Сув текинга тортаман, – де...
Бўйнингни қисма, бошингни эгма!
Биласанми, сен кимсан? Сен бизнинг тарозибонимизсан! Эрта бир кун келиши аниқ бўлган МАҲКАМА КУНИда сенинг аҳволингга кўз юмган қанча-қанча ман-ман деганларнинг боқий тақдири шу митти тарозинг тоши – кўнгил синиқларингдан бўлган тарозинг ўлчовларида ҳал бўлади. Сен шунақа КАТТА ОДАМсан!

Дилфуза Комил


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍4
#Эслатма

Тош-тарози бозор учун эмас, Виждон ва Иймон бутунлигини ўлчаш учун яратилган илоҳий ўлчовдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​- Аммажон, мен одамманми?
- Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да.
- Сизам одамсиз-а?
- Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми?
- Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?..

...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак? Осонми одам бўлиш?
Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан;
бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан;
ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан;
қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан;
бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан;
маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан;
ночорга елка тутасан;
йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан;
хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан;
ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан;
золимлар билан муроса қилмайсан;
адолатсизларга бўйин эгмайсан;
ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан;
отангни ўлдирганга онангни бермайсан;
ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан;
бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан;
илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди;
кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан;
нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан;
бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан...

Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин...
Сиз нима дейсиз?


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍4
#Мулоҳаза_учун
Ўтмишдаги олима , солиҳа ва обида аёллар ҳақида ўқиганимизда негадир уларни " қўли ширин пазанда эди, эрининг маҳсисини ёки пайтавасини тайёр қилиб турарди, ҳовлини яхши супурарди, кирни яхши юварди" деб сифатланганини учратмаймиз.

Бирор саҳобия ёки тобеъийнлар даврида яшаган аёлни овқатни қандай пишириши ҳақида ўқимаганман.

Ёки биз жудаям майдалашиб кетганмиз, ёки улар ўта буюк бўлган. Майда-чуйда нарсаларга парво қилиб ўтиришмаган.

Негадир ўша даврларда бирорта келин овқатни мазали қилолмагани учун қайнонасидан дакки эшитгани ёки ҳайдалиб кетгани ривоят қилинмаган.

Албатта, мазали овқат пишириш эстетик жиҳатдан яхши. Аммо одам қанчалик олий мақсадлар сари интилса майда нарсаларга бепарво бўлиб қоларкан. Ҳозир бизда энг лаззатли таомлар билан маишат қилиш асосий ғам бўлиб қолди. Энг ривожланган соҳа шу ҳозир. Овқатлар нафақат мазали, балки чиройли ҳам бўлиши керак. Менимча, Саҳобийлар давридаги энг лаззатли таомни ҳозиргилар татиб кўришга ҳам бетламаса керак. Бу ҳақда уламолар ҳам гапирган.

Бизда ўлчовлар ўзгариб кетди. Ўнинчи даража нарсалар биринчи ўринга чиқиб олди. Шунинг учун ҳамма ишларимиз оёғи осмондан, хотиржамлик йўқ...

Файзиддин Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ФОЙДА ДЕСА...

Дилфуза Комил


Telegram.me/ibratli - Дунё сабоқлари...
👍2
Аёлингизга ширин сўзланг...
Унутманг! Улар ҳам, рўза тутади. Рўза тутиб, оч қолган, чанқаган, чарчаган инсон, биргина сиз эмассиз.

Биродарим:
Раҳим қилинг, раҳм кўрасиз!
Меҳр беринг, меҳр оласиз!
Муҳаббат беринг, муҳаббат оласиз!
Ширин сўзланг, ширин сўз эшитасиз!
Эркак бўлинг, аёлликни кўрасиз!


Умар Туркистоний.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза билан тарбия қилган вужудимиз, ифтор билан ҳайит қилиб, шукр билан камолга эришсин.

ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИ:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

ИФТОР ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан: 18:56)


Ифтор дастурхонингиз баракотли, ибодатларингиз ажри комил бўлсин.

Хайр ва ҳузур тўла ифтор лаҳзалари тилаймиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК

Сизга иймонни илиндим, қадрдонларим..!


✍Хайрулла Хамидов шери
🎙Омар Халилов ижроси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума

Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда,
Расулга етажак саловат бунда,
“Каҳф“ бордир, “Ясийн“ бор, таҳажжуд шунда,
Мўминлар севган кун Жума муборак!


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2👎1