ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
📖 ДУНЁНИ СЕВМОҚ

Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга: 
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди. 
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят, ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди. 

Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун уни ёмонлаш билан қалбингизга таскин бермоқдасиз. Агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз ёмонлаш орқали кўнглингиздаги яширин севгингизни ошкор қилмоқдасиз.


🥀 Тил - кўнгил таржимонидир...

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍7
#Мулоҳаза

Агар сиз 100 та қора ва 100 та қизил чумолиларни йиғиб, битта шиша идишга жойласангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин сиз идишни олиб, кучли силкитиб, стол устига қўйиб қўйсангиз, чумолилар бир-бирларини ўлдиришни бошлайдилар.

Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйлашади, қора чумолилар эса қизилларни душман деб ўйлашади. Аммо асл душман ушбу идишчани силкитган одам.

Ҳудди шу нарса биз инcонлар орасида ҳам содир бўлиб туради.

🥀 Бир-биримиз билан зиддиятга боришдан олдин, ўзимиздан сўрашимиз керак, "ким идишни силкитди" экан?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯРАТГАНИМ...

✍Малика Салимова
🎙Ахрор Хўжа


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍6
#тавсия

Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.

Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.

Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хоҳлаганча илм ўрганинг. Аллоҳга қасамки, унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди.

Ҳасан Басрий


Аллоҳим! Бизларни илм билан сўзлаб, ҳилм билан буюрганингга риоя қиладиганлардан қилгин! Амин!

ХАЙРЛИ ТУН !
Тонггача Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон...
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир...

Мавлоно Румий



Мухаббатли қалбингизни Аллоҳ асрасин!

Хайрли кун, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5👎1
​​РАШК

Xофиз ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ 286-ҳижрий йилда рўй берган воқеаларни эслаб шундай дейди:
- “Бу йилда рўй берган энг ажойиб воқеа ушбудир:
- “Бир аёл Рай (ҳозирги Эронда жойлашган) шаҳри қозисига эридан 500 динор маҳр ундириб беришини даъво қилиб келди. Эри буни рад қилган эди, у ҳужжат учун гувоҳларни келтирди. Гувоҳлар:
- “Бу ўша аёлми ё бошқами, буни билиш учун у юзини очсин, биз уни кўришмиз керак” - деб, қаттиқ туриб олишди. Шунда унинг эри:
- “Йўқ, у юзини очмайди, майли, маҳр у даъво қилгандек бўлсин” - деди. Аёл эрининг бу ҳамиятини, жуфти ҳалолининг юзини бир марта бошқаларга кўрсатилишини шунча катта пулга алмаштирмаслигини кўриб:
- “У дунёю - охиратда менга маҳр беришдан озод, маҳримдан кечдим” - деди.
Ҳофиз Самъоний “Ансаб” китобида қўшимча қилади:
- “Шунда қози уларнинг рашкларига қойил қолиб:
- “Бу олийжаноб хулқларга битиб қўйиладиган ишдир” - деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
МАЪНАВИЙ ГЎЗАЛЛИК АФЗАЛ.

Мустафо Сибоъий айтадилар:
Қоҳирадаги "Фуод" университетида инглиз тилидан
дарс берувчи инглиз шарқшуноси профессор Абу Бакр бир куни менга айтиб берди. У Қоҳирада мусулмон бўлган экан. Ҳозирда Лондон миллий кутубхонасида ишлар экан. У ўзининг мусулмон бўлиш сабабларини айта туриб:
"Ғарб маданияти шарафини ва гўзаллигини йўқотди" - деди...
Мен унга:
"Шарафини йўқотгани ҳақида сиз билан баҳс қилмайман. Аммо гўзаллигини йўқотганига келсак, ахир инсонлар гўзалликка энг кўп эътибор берадиган жой ғарб деб эътиқод қилишади-ку! У ерда табиат гўзал, либослар гўзал, шаҳарлар гўзал, уйлар гўзал, аёллар гўзал?! -дедим. Шунда у менга:
"У ер руҳ гўзаллигини, фитратга оид қалб гўзаллигини ва хулқ гўзаллигини йўқотган" - деди.

——————————————————

Ачинарлиси шундаки, охирги пайтда биз ҳам руҳимиз, хулқимиз гўзаллигидан кўра кўпроқ уй-жойимиз, машинамиз, либосларимиз, шаҳарларимиз ва ҳоказоларимиз гўзаллигига эътибор берадиган бўлиб қолдик. Тўғри, булар ҳам гўзал бўлса яхши, аммо қалб ва хулқ гўзаллигисиз улар бизни кўзланган мақсадга олиб бора олмайди!

Абдулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17
​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Усмонийлар давлати даврида:

– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда оғир касал бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...

– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, деган маънони билдирган...

– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганликлари хурматига, 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда нимхижолат ила “Ҳаддан ошдик”, дейишарди

– Кичиклар катталар йўлини кесиб ўтмасдилар ва уларнинг олдига тушиб юрмас эдилар...

– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_қор_ёғмоқда

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳим, менинг хатоларимни ҚОР ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан ҳудди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин", дер эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍10😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бир ҳакимдан:

«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.

У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
📖 МУҲАББАТНИНГ КУЧИ

«Ўшанда эрим ҳеч кутмаган саволимни берганди:
— Нега ташлаб кетмайсан?
Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади.
Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бор эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди.
Биз муҳаббат билан оила қурдик. Отам талабалик йилларим оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолдим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасининг чиптасини топширишга кўндирган инсоннинг севгисига ишонардим.
Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди...

Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...»

Шоира ВАФОЕВА


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...МЕНИ ЭСЛАНГ,
МЕНИ УНУТМАНГ...

✍Воҳид Луқмононов
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


🥀 Аллоҳ ҳар бандани ўз жуфти халолига азиз қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9😢6😱1
​​​​СУЯНЧ!

Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.

Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.

Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.

Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!

Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўла олинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки хулқи, ҳикмати ва ўзаро сабр-тоқати билан бўлади.
Ёмон хулқ ва сабрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қандай муҳаббатни нафратга айлантиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17
#Ривоят
Aйтишларича, Аллоҳ таоло лойдан инсонни яратганда бир парча лой ортиб қолибди. Шунда Aллоҳ таоло бандасидан шундай дея сўрабди:
– Сенга нима яратиб берай?
Бандаси ўйлаб қараса ҳамма нарсаси бор, қўл- оёғи жойида экан. Шунда у:
- Менга қолган лойдан БAХТ яратиб бер, - дебди. Aллоҳ таоло шунда лойни бандасини қўлига тутқазиб:
– Бунинг учун сенга ақл-заковат бердим, бахтингни ўзинг яратасан! - дебди.


P.S.: Бахт ярата олиши учун бандасига ақл-идрок берган Аллоҳга хамдлар бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍439😢31👏3😱3👎2
📖 Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди.
У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди. 
Менга бу бошқача таъсир қилди. 
Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир. 
Аллоҳ таоло Китобида: “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши деб ўйлаган йигитнинг аёли ночор чиққанини кўрганда, юқорида зикр қилинган ояти кариманинг маъноси қани, деб ўйладим. 
Бироқ, бироз вақт ўтганидан сўнг яхши деб ўйлаган йигитнинг қилиқлари чиқиб, биз ўйлагандек эмас эканини кўрдим. Шунга ўхшаш мисолларга кўп дуч келганидан сўнг, Аллоҳ 
таолонинг сўзлари ҳақиқат эканига ишончим комил бўлди. Менинг бўйдоқларга 
айтадиганарим: бўлажак ёринг қандай бўлишини истасанг, аввал ўзинг шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қил. Илмли бўлишини истасанг ўзинг илм талабида бўл, одобли бўлишини хоҳласанг, ўз одобингга қараб қўй, тақволи бўлишини истасанг, ўзинг тақводорликни касб эт”. Жуда фойдали насиҳатлар. 
Умуман олганда, юқорида зикр 
қилинган оятни, профессор 
сўзларидаги маънони олдинлари ҳам билсамда, бу сафар бошқача таъсирландим. Чуқур англагандек бўлдим. Мен бўлажак ёримнинг қандай 
бўлиши ҳақида кўп ўйлаб 
ташвишланмайман, аммо 
ўзимнинг қандай эканимга 
ташвишланаман. Сабаби Аллоҳ таолонинг менга насиб этадиган ёри яхши ёки ёмон бўлиши ўзимга боғлиқ эканини тўлиқ тушунаман, ҳурматли аёллар, Ўз камчиликларимиз устида ишлаб, одоб-ахлоқимиз амалларимизни гўзал қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таолодан бугуним кечагимдан, эртам бугунимдан яхши бўлишини сўрайман!



📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
👍115😢1
Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Аслида энг муҳим бўлган нарса, ўзимизнинг кечаги ҳолимиздан устун бўлмоғимиздир.

Ҳинд мақоли


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятда бўлинг!

Пок ният соҳиби барчага яхшиликни раво кўради.
Қалби покларга Жаннат ато бўлсин!!!

Аллохни панохида бўлинг, қадрдон... Хайрли тун!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏1