ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​"АКС ЭТТИРИШ ҚОНУНИ"

🔹Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!" дердилар.

🔹Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳиссаломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дедилар.

🔹Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.

🔹Иймон асосий мезондир. Ҳар ким шу мезонга кўра ҳосил олади.

Қалбимизни гўзал қилайлик-ки, шунда атрофимиздагилар хам гўзаллашади !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍7😁1
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ

Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак - давом этди донишманд - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒИЙБАТ ҲАҚИДА

🎙 Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ДУНЁНИ СЕВМОҚ

Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга: 
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди. 
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят, ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди. 

Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун уни ёмонлаш билан қалбингизга таскин бермоқдасиз. Агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз ёмонлаш орқали кўнглингиздаги яширин севгингизни ошкор қилмоқдасиз.


🥀 Тил - кўнгил таржимонидир...

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍7
#Мулоҳаза

Агар сиз 100 та қора ва 100 та қизил чумолиларни йиғиб, битта шиша идишга жойласангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин сиз идишни олиб, кучли силкитиб, стол устига қўйиб қўйсангиз, чумолилар бир-бирларини ўлдиришни бошлайдилар.

Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйлашади, қора чумолилар эса қизилларни душман деб ўйлашади. Аммо асл душман ушбу идишчани силкитган одам.

Ҳудди шу нарса биз инcонлар орасида ҳам содир бўлиб туради.

🥀 Бир-биримиз билан зиддиятга боришдан олдин, ўзимиздан сўрашимиз керак, "ким идишни силкитди" экан?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯРАТГАНИМ...

✍Малика Салимова
🎙Ахрор Хўжа


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍6
#тавсия

Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.

Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.

Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хоҳлаганча илм ўрганинг. Аллоҳга қасамки, унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди.

Ҳасан Басрий


Аллоҳим! Бизларни илм билан сўзлаб, ҳилм билан буюрганингга риоя қиладиганлардан қилгин! Амин!

ХАЙРЛИ ТУН !
Тонггача Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон...
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир...

Мавлоно Румий



Мухаббатли қалбингизни Аллоҳ асрасин!

Хайрли кун, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5👎1
​​РАШК

Xофиз ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ 286-ҳижрий йилда рўй берган воқеаларни эслаб шундай дейди:
- “Бу йилда рўй берган энг ажойиб воқеа ушбудир:
- “Бир аёл Рай (ҳозирги Эронда жойлашган) шаҳри қозисига эридан 500 динор маҳр ундириб беришини даъво қилиб келди. Эри буни рад қилган эди, у ҳужжат учун гувоҳларни келтирди. Гувоҳлар:
- “Бу ўша аёлми ё бошқами, буни билиш учун у юзини очсин, биз уни кўришмиз керак” - деб, қаттиқ туриб олишди. Шунда унинг эри:
- “Йўқ, у юзини очмайди, майли, маҳр у даъво қилгандек бўлсин” - деди. Аёл эрининг бу ҳамиятини, жуфти ҳалолининг юзини бир марта бошқаларга кўрсатилишини шунча катта пулга алмаштирмаслигини кўриб:
- “У дунёю - охиратда менга маҳр беришдан озод, маҳримдан кечдим” - деди.
Ҳофиз Самъоний “Ансаб” китобида қўшимча қилади:
- “Шунда қози уларнинг рашкларига қойил қолиб:
- “Бу олийжаноб хулқларга битиб қўйиладиган ишдир” - деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
МАЪНАВИЙ ГЎЗАЛЛИК АФЗАЛ.

Мустафо Сибоъий айтадилар:
Қоҳирадаги "Фуод" университетида инглиз тилидан
дарс берувчи инглиз шарқшуноси профессор Абу Бакр бир куни менга айтиб берди. У Қоҳирада мусулмон бўлган экан. Ҳозирда Лондон миллий кутубхонасида ишлар экан. У ўзининг мусулмон бўлиш сабабларини айта туриб:
"Ғарб маданияти шарафини ва гўзаллигини йўқотди" - деди...
Мен унга:
"Шарафини йўқотгани ҳақида сиз билан баҳс қилмайман. Аммо гўзаллигини йўқотганига келсак, ахир инсонлар гўзалликка энг кўп эътибор берадиган жой ғарб деб эътиқод қилишади-ку! У ерда табиат гўзал, либослар гўзал, шаҳарлар гўзал, уйлар гўзал, аёллар гўзал?! -дедим. Шунда у менга:
"У ер руҳ гўзаллигини, фитратга оид қалб гўзаллигини ва хулқ гўзаллигини йўқотган" - деди.

——————————————————

Ачинарлиси шундаки, охирги пайтда биз ҳам руҳимиз, хулқимиз гўзаллигидан кўра кўпроқ уй-жойимиз, машинамиз, либосларимиз, шаҳарларимиз ва ҳоказоларимиз гўзаллигига эътибор берадиган бўлиб қолдик. Тўғри, булар ҳам гўзал бўлса яхши, аммо қалб ва хулқ гўзаллигисиз улар бизни кўзланган мақсадга олиб бора олмайди!

Абдулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17
​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Усмонийлар давлати даврида:

– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда оғир касал бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...

– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, деган маънони билдирган...

– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганликлари хурматига, 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда нимхижолат ила “Ҳаддан ошдик”, дейишарди

– Кичиклар катталар йўлини кесиб ўтмасдилар ва уларнинг олдига тушиб юрмас эдилар...

– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкенда_қор_ёғмоқда

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳим, менинг хатоларимни ҚОР ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан ҳудди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин", дер эдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍10😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бир ҳакимдан:

«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.

У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
📖 МУҲАББАТНИНГ КУЧИ

«Ўшанда эрим ҳеч кутмаган саволимни берганди:
— Нега ташлаб кетмайсан?
Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади.
Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бор эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди.
Биз муҳаббат билан оила қурдик. Отам талабалик йилларим оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолдим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасининг чиптасини топширишга кўндирган инсоннинг севгисига ишонардим.
Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди...

Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...»

Шоира ВАФОЕВА


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...МЕНИ ЭСЛАНГ,
МЕНИ УНУТМАНГ...

✍Воҳид Луқмононов
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


🥀 Аллоҳ ҳар бандани ўз жуфти халолига азиз қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍9😢6😱1
​​​​СУЯНЧ!

Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.

Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.

Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.

Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!

Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўла олинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки хулқи, ҳикмати ва ўзаро сабр-тоқати билан бўлади.
Ёмон хулқ ва сабрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қандай муҳаббатни нафратга айлантиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17