ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ИБРАТ УЧУН!

Уйга кетяпман. Кеч соат 7. Ёмғир ёғяпти. Пулим фақат автобусгагина етади, мен нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим ёмон бўлсада ичимда Аллохдан нажот сўраб кетяпман. Бекатда бир қари амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобуси келгач, қари амаки "рахмат, Аллох ниятингга етказсин" дея дуо қилиб кетди. Кейин бир эр-хотин келди. Уларга ҳам соябонимни тутдим. Улар мен кетадиган автобусга ўтиришди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлашди. Йўлкирамнинг пулига уйга нон сотиб олдим. Жилмайиб қўйдим. Хаёт нақадар гўзал!

📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқиши учун уларга очилган китоб бўлишимиздир! Шу сабабли уларнинг баъзиси сатрларимизни паст санайди, баъзиси нотўғри тушунади, баъзиси умуман тушунмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Заифа, ожиза саналадиган аёлларда шундай қудрат мавжудки,
улар атрофидагиларга, айниқса эрига кучли таъсир кўрсатиш хсусиятига эгалар.
Яхши хотин эрида
яхши ишларга рағбатни, ножоиз ишларга нафратни
шакллантира олади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин, Азизлар!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​#яхши_шеър

ҚИЗҒАЛДОҚЛАР

Ерда туриб осмонларга нигоҳ қилдим
Ўзим билиб –билмай қанча гуноҳ қилдим
Охир бориб баргингизга паноҳ қилдим
Ҳисларимни вужудимга жамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар.

Кўнглим оғрир энди тунни мовий десам
Тарих не дер, гар ўзимни ровий десам
Бир ўт қани? Ичиб–ичиб совий десам
Кулаётган юрагимни намлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Юрагимнинг қониданму зувалангиз
Ғариб жоним энди сизнинг ҳаволангиз
Бунча латиф, бунча гўзал пиёлангиз
Унга менинг соғинчимни “ғамлаб” беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Кетмонидан ўзга ҳеч бир панохи йўқ
Юрагидан ўзга ҳеч бир гунохи йўқ
Кўксидаги дардларининг адоғи йўқ
Кўплаб ётган дардларини камлаб беринг
Менинг учун отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар

Кимдир айтар “Кўнгил қуйманг дунё бозор”
Кимдир айтар “Бозор эмас, асли озор”
Менинг эса қалбим тўла қизғалдоқзор,
Косангизга ҳисларимни жамлаб беринг
Менинг учун отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Мени суянг; бор оҳларга қасд қиларман,
Дилим атрин сочиб, сизни маст қиларман
Бир сўз айтиб осмонларни паст қиларман
То унгача кўксимни малҳамлаб беринг
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Мунисларим, балки сизга жабр бўлар,
Пешонага битилгани сабр бўлар.
Пиёлангиз бир кун менга қабр бўлар,
Фақат ҳозир мени менга жамлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Самодан бесамар қайтгач нигоҳларим,
Сизга юмуш айтдим бағри сиёҳларим
Қизил қонга ботган яшил гиёхларим
Ҳисларимни пойингизга жамлаб беринг,
Мен учун ҳам отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Она –тупроқ, бугун тафтинг тўйиб келдим,
Юрагимга соғинчингни кийиб келдим.
Мусофирлик жондан ўтди куйиб келдим,
Куяётган кўксимни сиз намлаб беринг,
Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг...

қизғалдоқлар!

Санобар Меҳмон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
"ОТАМ"

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан",
дейман шивирлаб...


Сизчи, қадрдон? Қачон "отангга рахмат" деган сўзга сазавор бўлдингиз?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик
Ота-она учун фарзанд,
фарзанд учун эса ота-она
Аллоҳ томонидан берилган энг қадрли неъматлардан биридир.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун фақат ота-онангизгина мукофотлайди".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1😢1
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)


Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...

Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...

"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?


📖 @Ibratli - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга етган хар бир яхшилик хам, ёмонлик хам ўз ишингиз маҳсулидир...

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Тафаккур
Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сиз ўзингизнинг кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз!

Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббингиз билан бўлган алоқангиздир!

Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг!
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган.
(Қиёмат сураси, 14-оят)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларим, ақлингиз фақат дунёга боғланиб қолмасин. Қалб кўзингиз очилишини ўйланг, нафсга енгилманг.

Мавлоно Жалолиддин Румий.

* * * * *
✨
🌙 Тунни ёруғ қиларга
кўкда ой нурин сочар...


Келинг, бизлар ҳам шу ой мисол яқинларимиз қалбини ёритгувчи меҳр отлиғ бир инсон бўлайлик !

Меҳрингизни изҳор этинг:
«Сизни яхши кўраман, ўзингизни эхтиёт қилинг, Аллоҳга омонатсиз» - дея...

Тун хайрли бўлсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг илоҳийдир... Ҳар бир кун бир неъмат. Аллоҳ берган неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизнинг онг - идрокимизга боғлиқ. Аллоҳ бизга танлаш имкони берибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
Эй дўстим!
Агар Аллоҳ таоло сизга ихлос неъматини берса, сизнинг ризқ талабида бозорга бориб халол меҳнат қилишингиз ҳам ибодатдир. Бунинг эъвазига Аллоҳ субханаҳу ва таоло сизни ажру савоб билан эҳтиром қилади.
Агар душанба куни тонг саҳарда вазифангизга ёки сизга топширилган ишни сидқидилдан бажаришга киришсангиз албатта бу ҳам бошқа бир ибодатдир. Аллоҳ таоло бу ишингизга ҳам мукаммал ажр беради.
Агар олийгоҳингизга дарс бериш ёки илм олиш учун борсангиз, Аллоҳ таоло буни хам сиздан ибодат деб қабул қилади.


Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИШЛОҚНИНГ БАҲОРИ ЭНГ ГЎЗАЛ БАҲОР...

✍Бехзод Хамро


•❈••✾••❈•
🥀Ахлоқни қишлоқдан олинг. Чунки зичлик руҳиятни бузади.

Илиё Абу Мозий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАЁТ ЧИЗГИСИ...

​​... - Бошимга бир иш тушиб, пулга муҳтож бўлиб қолдим, шунинг учун арзонга бервораман, бўлмаса, бу нархга сотмас эдим, - дейди у мўлтираб.
Сиз: «Йўқ, биродарим, буни сотманг. Мен эҳтиёжингизга яраша ёрдам берай, муаммоларингизни ҳал қилиб олинг», демайсиз - бунга ҳатто имконингиз бўла туриб ҳам.
- Фалончи мажбурликдан сотаётган экан, сув текинга олдим, - дейсиз кимгадир мақтаниб. Камига бировнинг ҳожатини чиқардим деб ҳам хисоблайсиз.
Сизни эшитаётганлар ачинади... У одамнинг ҳолидан бехабар қолганига эмас, у одамнинг яхши бир молини сув текинга сотаётганидан бехабар қолганига ачинади. Ичида: «Эйй, эртароқ билганимда ўзим олардим-а», дейди.

Бу – ҳаётимизнинг энг оддий чизгиларидан бири - дину диёнатдан, одамгарчиликдан гапириб, катта кетишга ҳаққимиз йўқлигини эслатувчи бир чизги...

Дилфуза Камол


🥀Мухтожликдан сотилаётган нарсанинг баҳоси - олувчининг инсоф даражасини кўрсатади.
Алл
ох кўриб турибди, дўст... бундай холга дуч келсангиз, сахийроқ бўлинг

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1