ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​Эртага 8 март, бу кунни байрам қилиш динимизда ҳаром эканлиги тўғрисида гап сўзлар қулоққа чалиниб турибди. Ҳатто, баъзи обуначиларимиз мурожаат қилиб туришибди.

Баъзилар бу кун аёллар паранжиларидан воз кечишганликларини нишонлашади дейишмоқда.
Асло ундай эмас...
Авваламбор, бу байрам тарихига назар ташлар эканмиз, ҳеч қандай паранжига эмас, ўтган асрнинг бошларида АҚШ аёлларининг меҳнат қонунчилиги борасидаги ҳаракатларига бориб тақалади.

Албатта, динни чуқур билмаслигимиз ҳар доим оёғимизга кишан бўлиб келган. Камига мана шу саёз билимимиз билан ҳар нарсани динга боғлашга ҳаракат қиламиз. Агар моҳиятан олиб қаралса, қиладиган ишларимиз ҳаромга етакламаса, нимага биз уни ҳаром дейишимиз керак?

Албатта, бу кунда баъзи ташкилотларда байрамлар ташкил этилиши, эркагу аёл бир даврада ўтириб, сархуш ва шаҳват назари билан давраларда ўйнаши жуда хунук манзара. Бироқ, бу фурсатдан ўз удумимиз бўйича фойдаланиб, аҳли аёлига яхши кайфият улашиш, онасининг дуосини олишни ният қилганлар асло кам бўлмайди.

Зеро, Пайғамбаримизнинг ҳузурларида мусулмонларнинг энг ҳурматлиси аёлларга яхши муносабатда бўлганлардир!

Сиз қандай фикрдасиз?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Оналик_илми

Ўрганмаган ўргатолмайди!

Аёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо этади. Ўша ерда Марям, ўша ерда она бўлади. Ўша ерда фарзандини тарбия қилади. Ўша ерда фарзандларига қаноатни ўргатади. Она ҳаётдир. Ҳаётнинг ўзгинасидир. Болани мактабда ўқийдиган ҳолга келтирувчи ҳам онадир.

🔹 Тўрт йиллик университетни битирган қиз, бирор ўқишда муаллима бўла олар, лекин оила қуриш ёшига етгунича оилага алоқадор ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган бўлса, Китоб ва Суннатни ўрганмаса, ўз уйида муаллима бўлолмайди. Чунки зоҳида бўлмаган аёл зуҳдни, қаноаткор бўлмаган аёл эса қаноатни ўргатолмайди.

Инсон ўзида йўқ нарсани иккинчи инсонга улашолмайди. Бир фарз бошқа нарса орқали адо қилинадиган бўлса, ўшани ўрганиш ҳам фарз бўлади. Шундан келиб чиқилса, асл вазифаси фарзанд тарбия қилиш бўлган аёлнинг ўқитилиши ҳам фарздир.

🔹 Она овқат едиришни билгани сингари, боласига иймоний, ахлоқий, жисмоний, руҳий ва илмий жиҳатдан таълим беришда ҳам моҳир бўлиши керак. Сабаби, илми бўлмаган аёл бу фазилатлардан бебаҳра қолади...

Сиз шу фикрга нима дейсиз? Фикрингизни изоҳда ёзиб қолдиринг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_видео

❕Эркак киши аёлдан тўртта нарсада устун бўлиши керак!

❕Аёл киши ҳам эркак кишидан тўртта нарсада устун бўлиши керак!

Булар нималар?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#кун_ҳикмати

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ...
Сенинг зеб-зийнатларинг Аллоҳдан ҳаё қилмоғингдир!


🎙Сирожиддин Ўсаров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди. Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларидан биридан маслаҳат сўради. Устози ундан "Нега бундай шарт қўйди?" деб сўраганда, йигит "Отам бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак" деди.

Устози унга "Менинг бир шартим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман" деди.

Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб кўзи ёшланди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлга энди эътибор бераётганди.

Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб, "Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб онамни кўнглини синдирмайман, ахир онажоним мен учун соғлиғидан, борлиғидан кечдилар" деди.


Аллоҳ таоло барча ота-оналарни паноҳида асрасин, умрларига, ризқларига барака берсин! Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
“Баъзи аёллар
Чиройли сўзлашни,
Баъзилари чиройли пардозланишни,
Чиройли кийинишни билади,
Уларнинг турли истеъдодлари бордир.

Аммо энг гўзал аёл...
Ҳаёсини...
Ҳаддини...
Ва одобини билганидир...“


Шу фикрга кушиласизми?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Табассум😊

– Дадажониси, ман учун ақлга сиғмайдиган қаҳрамонлик қила олармидингиз?

– Албатта, онажониси. Мана, уйландим-ку, сизга.)))


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтиёрлик сизнинг бекаму-кўст ҳаёт кечираётганлигингизни англатмайди.
Балки бу сизнинг нуқсон-камчиликларга кўз юмишга қарор қилганингизни англатади.

Агар дунё биз истагандек бўлганида, биз жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Дуоларимдасиз қадрдон
Тунингиз осуда ўтсин!



┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли тонгдай оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ қадрдонларим, мунис опа - сингилларим! Барчангизга ушбу баҳор тонги муборак бўлсин!!!

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гулбахор бўлсин.
Сиз шундай яшангки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...


Аллохдан бу тонг сизлар учун икки дунё саодатини тиладим.
Аллоҳ ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

Бугунги куннинг файзу барокати, қувончу шодликлари Сизларга ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
АЁЛЛАРГА ТИЛАГИМИЗ...

Аллоҳ Одам Атога ҳамроҳ қилиб момо Ҳаввони яратибдики, ер юзида хаёт бор. Сиз аёллар ушбу хаётнинг бошланиши, баҳорисиз... Сиз аёлларнинг мехри, ишончи, орзуси борки, бу олам яшайди, яшнайди, ривожланади... Сиз борки, келажакка ишончимиз бор.
Азиз ва муҳтарам оналаримиз, опа - сингилларимиз! Сизлар бахтимизга дойим бор бўлинг! Сиз бор хонадонда файз бор, бахт бор, мехр бор..! Сизларга аёллик бахти, соғлиқ ва бахорий кайфият дойимо хамрох бўлсин! Сизлар дойимо ардоғимиздасиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Тафаккур
Агар сизга "тонглардан нимани кутсанг, ўшани бераман" деганда, нималарни кутган бўлардингиз?

Бугунги ниятларингиз – эртанги куннинг асосидир! Шунинг учун бугунни ёруғликлар билан тўлдиришга харакат қилинг!
Ҳуш дамларингиз давомий бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Азиз опа-сингилларим, бугун сизларни 8 март билан эмас, асло, сизлар исломий муслима - мусулмон бўлиб яралганингиз учун табриклайман!

Бу кунни Клара Цеткина байрам дегани учун эмас, Аллох сизларни улуғлаб қўйганлиги учун, Пайгамбаримиз саллоху алайхи вассаллам "...ахли аёлларингизга яхши муомилада бўлинг, уларни қувонтиринг" деганлиги учун табриклайман.

Чунки динда фақат мусулмон эркакларга онасини, аёлини, опа - сингилларини йилида 365 кун эьзозлаши, суюнтириши, севиши, ва химоялаши фарз килинган.

Муслималар, Солихалар,
Азиз ислом аёллари, сизларга Хадижаи Кубро онамиз, Фотима онамиз, Оиша оналаримиз бахтидай бахт тилаб, доимо соғ саломат, баҳорий кайфиятда, узок ва хайрли умри гузарон қилишингизни тилайман.

Ҳушкайфият, гўзаллик ва нафосат сизларни тарк этмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлига уй ишларида ёрдам бериш эркак киши учун ор эмас, суннатдир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайт Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Аллоҳга итоат қилган ҳар банда жуфти халоли учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик маскани бўлмоғи лозим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_шеър
МЕНГА ҚУРЪОН
ЎҚИБ БЕР, ГУЛИМ...

✍Камолиддин Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Голландия
ГУЛЛАР ИНДУСТРИЯСИ

Лавхани кузатинг, гулчи боғбон мехнат қилиб энг кўркам гулларни етиштиради, саралайди ва дунёнинг хамма бурчагига гулларини жўнатади ва бу харакатлар гул ўз сохибасига етиб келгунича давом этади...
Бу харакатларнинг барчаси сизнинг биргина табассумингиз учун, азиз аёллар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​#мулоҳаза

Кўпинча оналарнинг фарзандига нисбатан асабийлиги, кўп бақириши отанинг онага бўлган муносабатларининг натижасидир.
Аҳли аёлингиз фарзандларингизга меҳрибон, мулойим бўлишини, сабр, босиқлик билан таълим ва тарбия беришини истасангиз, сиз унга худди шу услубда муомала қилинг.
Бундан ташқари аёлингиз уйда ўзини тутиши, ибодатларга ёндашуви, муомилаларида ҳам унга қилган муносабатингиз акс этади.
Аёл кўзгудир — сизга ўзингизни кўрсатади.

Икром Шариф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🌷Аёл билан муомала қилиш борасидаги сараланган ҳадис ва тавсиялар

• Аёлнинг юзига табассум қилиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингни юзига қилган табассуминг ҳам садақадур», ― дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

Демак, сиз табассум қиладиган инсон - аёлингиз бўлса қандоқ?!

• Аёлининг оғзига луқма солиш ила хушмуомалада бўлиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен Аллоҳнинг юзини истаб бирон нафақани инфоқ қилсанг, унга ажр оласан, ҳаттоки аёлингнинг оғзига солган луқмага ҳам (ажр оласан)», ― дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли лабини қўйиб ичган жойидан ичиш:

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзини қўйиб ичдилар. Мен узрли ҳолимда суяк ғажидим-да, сўнг уни Расулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзини қўйдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёлининг қўйнига суяниш ҳақида:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен ҳайзли пайтимда у зот менинг қўйнимга суяниб Қуръон ўқирдилар», ― дейди Оиша онамиз.
(Муттафақун алайҳ)

• Аёли билан бирга ғусл қилиш ҳақида:

Оиша, Умму Салама, Маймуна ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ҳадисларда, «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёли билан бир идишдан сув олиб ғусл қилар эдилар, ҳаттоки у зот: "менга ҳам (сув) қолдиринг!", дер эдилар. Оиша онамиз ҳам: "менга ҳам қолдиринг!", деб айтар эди».
(Муттафқун алайҳ)

• Аёлини эркалаб, у билан ўйнашиш ҳақида:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга: «Бокирага уйлансайдинг, сен уни, у эса сени эркалар эди»,– дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар, ўша пайт Оиша онамиз жория (ёш қиз) эди. Шунда Расулуллоҳ саҳобаларга: "Олдинга ўтаверинглар!", деди, улар олдинга ўтдилар, сўнгра, У зот Оиша онамизга: "Келинг! Югуриш мусобақаси ўйнаймиз", дедилар.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган)

• Аёлига уй ишларида кўмаклашиш:

Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда нима қилар эдилар?» – деб сўралганида. Оиша онамиз: «У Зот башардан бир башар эдилар. Кийимларини созлар, қўйларини соғар ва Ўзларига хизмат қилар эдилар», – деди.
(Имом Аҳмад саҳиҳ иснод билан ривоят қилган).

• Аёли учун оғзини тозалаш (хушбўйлаш) ҳақида:

Оиша онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар уйга кирсалар (ишни) мисвок (ишлатиш) билан бошлар эдилар».
(Имом Муслим ривояти)

• Аёли учун зийнатланиш ва хушбўйланиш ҳақида:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Мен аёлим учун зийнатланишни яхши кўраман, худдики, аёлимнинг мен учун зийнатланишини яхши кўрганимдек".

Абдулҳодий Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1