ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.37K photos
15.5K videos
14 files
37.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан ичимда, ўзимга ўзим “Кошки дуо қилаётганимда, Аллоҳим насиб эт деявермай, Роббим хайрлисини бер, раҳматингни бер ”, деб сўраганимда эди дейман.

Аллоҳдан сўрашни ҳам илми бор.
Сўраётганингизда доимо сиз учун хайрли бўлганини сўранг.

Бойлик талабидамисиз?
Хайрли бойлик бер денг!

Жуфт талабидамисиз?
Дунё ва охиратим учун хайрли жуфт бер деб айтинг!

Фарзанд талабидамисиз?
Ўз ҳузурингдан, покиза, икки дунёда кўз қувончи ва раҳмат бўладиган зурриёт бер денг!

Уй талабидамисиз?
Хайрли маконлар насиб айла денг!

Ризқ талабидамисиз?
Ҳалол, хайрли ризқ эшиклари оч денг!

Афв талабидамисиз?
Қайтиб гуноҳга яқинлаштирмайдиган шаклда афву эт Роббим деб ёлворинг!

Фақат узоқ умр сўрайвермай, умрингизга барака, раҳмат ҳам сўранг!

Осиё Абдулазим қизи


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим ушбу муборак жума кунида қилган дуоларингиз қабул бўлсин! Аллоҳдан сўраган тилакларингиз ижобати икки дунёнгизни саодатга тўлдирсин!

Жума муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САДАҚА ҚИЛИНГ...

🎙Қамариддин Бекмухаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33