ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.28K photos
14.9K videos
14 files
36.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билинг
Ҳакимлардан бири ўғлига:
- Фалон қўшнимиз бор-ку, шу бизни ёмон кўради деди.

Ўғли сўради: - Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

Отаси жавоб берди: –Сен катталарини кулиб қараганига эмас, уларнинг кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитганига қараб муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзламачилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки,  ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тавба

Бир куни бир келинчак қайнонасига уй ишларидан тўйиб кеттим деб овозини кўтариб гапирётган вақтда эри ишдан келиб қолди. Онаси билан саломлашгач аёлига бу ёққа қаравор дея аёлини бошқа хонага чақиради. Охиригача кўрмасангиз бўлмайди. Эрини қилган ишидан ёқа ушлайсиз
😑

Давоми... 👇
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​#Шеърият

Бола эдик. Қуроллар ясаб,
Қушларга тош отар эдик гоҳ.
Бизлар кўплаб ўлжа топардик,
Тополмасди қушчалар паноҳ.

Кўнгил бўлмас эди алдашга,
Бўлишганда тушган ўлжани.
Ақлимиз бор эди — англашга,
Кўзимиз бор эди — кўргани...

Сўнг тарқалдик бизлар ҳар ёнга,
Нетай, тақдир ҳукмига кўндим.
Букун ётар беланиб қонга,
Тош теккан қуш мисоли кўнглим.

Букун англар менинг ҳолимни,
Кўнгил олиб, кўнгил берганлар.
Ўққа тутгай ёлғиз жонимни...
Шафқатсизроқ чиқди мерганлар.

Хаёлим ҳам ўлда-жўлдадир,
Сўз демоққа тил қисиқ бу дам.
Букун энди менга ўлжадир
Орттирганим — қанча дард-алам.

Билдим, ақлим кеч кирди, бироқ,
Минг шукурки, кам-у кўстим йўқ.
Қаҳридан-да меҳри қаттиқроқ
Яратгандан бўлак дўстим йўқ


Шавкат Жўрабек

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA