ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.27K photos
14.9K videos
14 files
36.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун моддий қийналган ва мухтожларнинг рўзғорини бутлашга ёрдам берган барча сахий инсонларнинг ишига, оила-рўзғорига Аллоҳ йил давомида файз ва барокатини ёғдирсин. Ишларида Ўзи қўллаб, халол топганини зиёда қилсин.

АШУРО  МУБОРАК  ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢27
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢2
Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, машинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Машинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
- Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? - дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
-Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди.
- Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? - дедим.
- Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши машинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
- Онажон, шоколадчи амаки келдилар, - деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим уни ажаблантиргандек кулиб қўйди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
- Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
- Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди:
- Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади.

Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра миқдорида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра миқдорида ёмонлик қилса ҳам кўради»
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар...

Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил!
Аллоҳ барчани яхшиликлар қилишга муваффақ қилсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍85😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК

Куннинг энг ажойиб тилаги

🎙Қамариддин Бекмухаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛСИН

Бузилмасин ўртамиз,
Омадимиз кулсин дўст,
Бандаси манфаат кўзлар,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.

Ҳийлагар кўп, саросар,
Еру кўкка баробар,
Хор этмасин биродар,
Аллоҳ  азиз қилсин дўст.

Дўст ниқоби душманда,
Юзида кулгу, ханда,
Келар иши тушганда,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.

Ўткинчи азал дунё,
Ғарибга боқмас қиё,
Аҳмоқ пулдор авлиё,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.

Шодлик қайғу ёнман-ён,
Қаттиқ Ер, олис осмон,
Ҳар тўкисда бир нуқсон,
Аллоҳ азиз  қилсин дўст.

Дуода қўл толмасин,
Дилга алам солмасин,
Бандасига қолмасин,
Аллоҳ азиз қилсин дўст.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро куни муборак бўлсин, Азизлар!

Азизлар, бу иллохий кунда ахли оилангизга совғалар улашинг. Сизни соғинган кўнгилларни йўқлаб, улардан дуолар олинг, уларга совғалар бериб, меҳр эътиборингизни инъом этинг, бундай хушдамлар иноми учун кўнгиллардан жой олгайсиз...

Зеро  Аллоҳ таоло:
– "Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сийрат эмас!", деган.

   Ушбу кунда совғалар улашиб кўнгилларни олингки, Сизга хам Аллоҳни назари тушсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
📖 ҚАЛБЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФА

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?

- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.

- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?

Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.

Шунда устоз деди:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.

Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Этибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама


Ҳар бир аёлга шундай совғалар сохиби бўлиш насиб қилсин. 🎁


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ


📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЙМИЗ ДЕБ ЮР ОНАСИ

🎙Санжар Шодиев
Шухрат Шон


🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!"

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК 
     БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрига карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин! Амин!

Жума муборак бўлсин,
   аҳли ислом
...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧИРИНГ  МЕНИ

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш- билиш,  дўст- у  ёронлар,
Ўтган бўлса яхши , ёмонлар ,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос ,
Дилдан сўрай, иқрорларим рост,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил,
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил ,
Тавба ила ўртанмоқда дил,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам, ,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур,
Мендан ўтган бўлса минг узр,
Аллоҳ учун кечиринг мени

Сиз-у менда яна бир имкон,
Орзуйимиз Фирдавс-у,  Раййён,
Ниятига етсин ҳар инсон
Аллоҳ учун кечиринг мени

Хазонрезги


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Расулуллоҳ  ﷺ: «Сизларнинг энг яхшиларингиз — одамларга фойдаси текканларингиздир», деганлар.

Жума куни ёлғондан воз кечиб, ҳақиқатни ҳимоя қилишга, яқинларимиз қалбни оғритмасликка ва ҳеч кимга озор бермасликка аҳд қилайлик.

Чунки самимий муносабат ҳалоллик, меҳр ва оқибатдан бошланади.

  Жума муборак бўлсин!💐


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
#Биласизми
🍃
Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Шулардан баъзи бирларини эслатиб ўтмоқчимиз:
🍃
1) "Кунлар" ("айём") сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
🍃
2) Алоҳида "кун" ("ёвм") сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
🍃
3) "Ой" ("қамар") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
🍃
4) "Ой" ("шаҳр") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
🍃
5) "Имон" сўзи 25 маротаба зикр қилинган, "куфр" ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
🍃
6) "Дунё" сўзи 115 маротаба зикр қилинган, "охират" ҳам 115 маротаба.
🍃
7) "Фаришталар" ("малоиклар") 88 маротаба зикр қилинган, "шайтон" ҳам 88 маротаба.
🍃
8) "Одамлар" сўзи 50 маротаба зикр қилинган, "Пайғамбарлар" ҳам 50 маротаба.
🍃
9) "Эркаклар" сўзи 24 маротаба зикр қилинган, "аёллар" ҳам 24 маротаба.
🍃
10) "Ҳаёт" сўзи 145 маротаба зикр қилинган, "ўлим" сўзи ҳам 145 маротаба.
🍃
11) "Яхшилик" сўзи 167 маротаба зикр қилинган, "ёмонлик" ҳам 167 маротаба.
🍃
12) "Осмонлар" ("самовот") 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
🍃
13) "Жазо" сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, "мағфират" сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
🍃
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.


PS. Муборак ва хайрли Жума куни баракотидан барча аҳли иймонни баҳраманд айласин. Амин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
Бир киши донишманддан сўради:

- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Донишманд унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢4👏3