ИБРАТЛИ ДУНЁ
122K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз, эвазига юзингизга оёқ қўйишади, сабабсиз сизни четга суришади, камига турли ҳил жазолар ҳам ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!"
"Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз...

Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам беришади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи бир томонга оғмаслиги учун, ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг...

Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча!

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда...

Дунё шунақа!

Умму Зайнаб


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍53😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қуръонда "Яхшилик"  сўзи 167   марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167  марта такрорланган"

– Дунёда эзгулик қанча бўлса, унинг шунча разолатга эҳтиёжи бор... Мухими, сиз қайси томондасиз...


🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71
#Ибрат_учун

ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай айниган замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ юрай”. У эрта тонгдан то шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай укасининг манзилини топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг аёлга хаёли қочди. Буни кўрган ука акасига деди:
– Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.
Акаси унга жавобан бундай деди:
– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам менда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.
– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?
– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишим мумкинми?
– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.
Чўпон ака деди:
– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни дуч келасан ва ўзингни назорат қилишни уддалаяпсан! - дея укасини қучоқлаб, эътироф этди:
–“Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГЛИМ...

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏9😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиқилсангиз ушбу сатрларни ўқинг.

Қулга бало келмас,
Ҳақ ёзмагунча!

Ҳақ бало ёзмас,
Қул йўлдан озмагунча!

Ҳақ қулдан интиқом,
Қул ила олур!

Дину ирфон билмаган,
Буни Қулдан (деб) билур...

Мавлоно Жалолиддин Румий

❄️
Қадарда бўлмаса бошингизга балолар келмасди.
Бир ташвиш келдими, Аллоҳдан деб билинг ва шунга кўнинг.
Зеро, Яратган бандасидан интиқомни бандаси ила олур...
❄️
Аллоҳ барчани офияти, қувончли кунлари билан сийласин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЕМАК..,
ХАЙРЛИСИ  ШУ  ЭКАН...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏7👎1
​​​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!

Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.

Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:

Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.

Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.

Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.

Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.

Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.

Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.

Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.

Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.

Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.

Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.

Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.

Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.

Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:

Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.

Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.

Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».

Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.

Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.

Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢10👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган дилга яқин Қадрдонларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунни бизла қарши олган дилга яқин Сиз Азизларга

Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👎1👏1
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тавсия

ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

“Ҳикматлар чашмаси”


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢4👏3
Отангиз чеҳраси тортмоқда ҳазин,
Онангиз юзида ортмоқда ажин.
Чарчаб қолмоқдалар улар тобора,
Кичик иш ҳам айлар катта овора.

Сўзламоқ малоли билинар қанча,
Таомга рағбат ҳам камайган анча.
Улар учун ҳавас гирдоби тинди,
Дунё дастурхони қизиқмас энди.

Нигоҳларин энди тортади тупроқ,
Ўтганларни ёдлаб, йўқлашар кўпроқ.
Дийдорингиз азиз, ўтади кўздан,
Айрилгиси келмас ҳар сафар сиздан.

Кўришганда йиғлар, тополмай бардош,
Хайрлашиб, яна кўзга олар ёш.
Булар бари, ахир, видодан дарак,
Дўстим, энди ҳушёр сал бўлмоқ керак.

Меҳрни аяманг, кутманг албатта,
Дуо олиб қолинг, қолманг ғафлатда.
Отангиз кетмоқда - эътибор қилинг,
Онангиз ўтмоқда - ғанимат билинг...

Бобур Бобомурод


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢50👍24👎3👏1
ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:


1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сизни... Мен сизни жудаям яхши кўраман, ОНАЖОН...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢76👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

❄️АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏5
​​​​Поёнига етди таътил ҳам,
Давом этар, бироқ ҳали қиш.
Ҳаммасига берилар барҳам,
Ва бугун иш, бугундан ташвиш! 😊

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугун ишга бораётган барча юртдошларимизга  куч-ғайрат ва матонат тилаймиз!

🎄Янги йилнинг 1 чи иш куни муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун  2026 - йилнинг
биринчи иш куни!

СИЗГА  ТИЛАГИМИЗ

Топганингиз ҳалол бўлсин,
Меҳнатингиз камол бўлсин!
Кўпайтирсин бойлигингиз,
Доллар бўлсин ойлигингиз!

Ишингиз дил нақши бўлсин,
Ишхонангиз яхши бўлсин!
Битмаган ҳеч иш қолмасин,
Пласт. карта бўш қолмасин!

Мажлиси кам бўлсин, дейман,
Икки кун дам бўлсин, дейман!
Таътилларда сайр қилинг,
Ортган пулга хайр қилинг!

Қолманг дўстим имондан ҳеч,
Жума кунлар номоздан кеч!
Қалб меҳнатга қодир бўлсин,
Бошлиғингиз одил бўлсин!

Ўрин йўқдир ҳеч ташвишга,
Машинада боринг ишга!
Ҳалол бўлсин ризқ ошингиз,
Кечикмасин маошингиз!

Қайси касбда бўлманг дўстим
Жамоага бўлинг устун!
Ҳурматингиз тоғ-ча бўлсин,
Ёвларингиз зоғча бўлсин!

Қани дўстим ишдир бугун,
Ишларингиз "беш"дир бугун!
Бўлиб доим ҳамроҳимиз,
Қўллаб турсин Аллоҳимиз!

Ўлмасбек Самарқандий.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏6😢3