ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.

«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍219😢22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍173👏18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУХТОЖ ҚИЛМАГИН...

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали сўраламиз...

Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...
___

Сўраламиз...

Баридан, барчасидан сўраламиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢60👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Аллохга  омонатсиз..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин.   Айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

Кунимиз ўзимиз кутганданда аъло, файз ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍115
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ !

Бугунги куннинг файзу
барокати сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.

Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБАССУМ  ҚИЛ

Шундай табассум қилки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

🎙Мухаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👏8😢1
#Мактуб
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
ДЎСТИМ!


Мендан "бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди?", дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтди?!
Ҳаёт дегани бу сафардир дўстим, мусобақа эмас. Ундан фойдалан, уни жангга айлантирма.
Курашишга арзийдиган ягона майдон бу жаннатга олиб борадиган йўлдир. Бундан бошқаси зарарли жанглардир, мақсадсиз мусобақадир.
Тошбақа ҳам, қуён ҳам аҳмоқдир. Ер юзидаги энг секин юрадиган ҳайвон устидан қозонган ғалабаси қуёнга қанақанги лаззат бериши мумкин?!
Қуён ухлаб қолганда орзусига эришган тошбақага бу мусобақадан нима фойда?!
Эй дўстим! Қалбингни покла. Бошқалар муваффақиятидан худди ўзингники каби қувон. Ғолибларга худди ўзингга қарсак чалгандек қарсак чал.
Бир савдогар бошқаси билан савдо шартномаси тузса худди ўзинг шартнома тузгандек севин. Қўшнинг янги мансабга кўтарилса худди ўзинг кўтарилгандек саодатни ҳис қил.
Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш заҳарли ўқдир. Бу ўқ инсонларга етиб боришдан олдин ўз қалбингга қадалади.
Дўстим! Биз рақобат деб номлаб олган кураш аслида ниқобланган ҲАСАДдир. Аммо биз уни киришиш лозим бўлган жанг деб ўйлаб рақобат деб номлаб олганмиз.
Ёдингдан чиқмасинки, ҳасад самода Аллоҳ таолога энг аввал қилинган гуноҳдир. Иблис Одам алайҳис саломга сажда қилишдан бош тортди. Унинг кўрсатган сабаби "мен ундан яхшиман" эди.
Эсингдан чиқмасинки, ҳасад ер юзида Аллоҳ таолога қилинган гуноҳларнинг аввалгисидир. Қобил Ҳобилнинг хотини уникидан чиройли бўлгани учун Ҳобилни қатл қилди. Сенда Иблисдаги ва Қобилдаги нарса бўлатуриб "рақобат қилаяпман" деб ўзингни алдама.
Йўқ, дўстим! Сен ичингдан ёнаяпсан. Чунки бошқаларга берилган яхшилик сенга берилмади.
Дўстим! Қалбингга эътибор бер. Уни тозала. Уни зикр билан покиза қил. Кўзинг тушган ҳар-бир гўзалликка "бисмиллаҳ" айт. Ўзингга тегишли бўлмаган ҳар қандай ризққа "машааллоҳ" дегин. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл. Бутун умринг мусобақа билан ўтсада, ўзингникидан бошқа нарсага эриша олмайсан.
Саломлар бўлсин қалбингга!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏10😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНИ ЭДИ УЧОЛСАМ...

🎙Толибжон Исроилов


Руҳингизни енгил қилувчи, юксалтирувчи амаллар - киши билмас қилган яхшиликларингиздир...

Қолгани риштали, юкли...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏14😢6
Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:

“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини буюрдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга жим овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари
👍263😢18👏8
ФИКР ВА АҚЛ

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....

💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....

💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....

💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиш учун сукут сақлайди....

Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍163👏20😢2
Кишилар халифа Муовиянинг олдида гапиришарди, Аҳнаф ибн Қайс эса сукутда эди.

- "Сенга нима бўлди, эй Абу Бакр, гапирмаяпсан? - дейишди.
Аҳнаф жавоб қилдилар: - "Ёлғон гапиришга Аллоҳдан қўрқаман. Рост гапиришга эса сизлардан".

Имом Абул-Фараж ибн Жавзий, "Сифатус-софва, 607-бет.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢28👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...ХУДО ДЕР

🎙 Абдукарим Мирзаев
✍🏻 Нафиса Омон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢8👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏8