ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч нарса инсонга бахт-саодат олиб келади:

Камтарлилик, кечиримлилик ва садақа.

💎Камтарлилик - банданинг мартабасини олий қилади.

💎Кечиримлилик - банданинг азизлигини зиёда қилади.

💎Садақа - банданинг молини кўпайтиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏27
​​Ҳасад учқунлари

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.

Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

Ак
баршоҳ Расулов
 

📖 Telegram.me/IBRATLI
-
Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
👍133👏3😢2
Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍229👏12😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР ДУНЁ БУ...

Ҳайрулла Ҳамидов
🎙Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 


Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Хайрли тонг, Азизлар!

Азизлар, дунёни борича қабул қилинг, шунда яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келганини  ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун САБР қилинг…
Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат; бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин. Аллоҳ барчамизни паноҳида асрасин...!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

      КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
Эртага хотира бўлиб қоламиз. Яхшилик қилинг, хатто ёмонлик қилганга хам мурувват кўрсатинг.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍150
​​ОРЗУ

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😢26👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир

📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан
Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади

📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма!

📖Ҳаётингдаги муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏3
ИШҚ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

"Эрингиз сизни севадими?" деган саволга аёл шундай жавоб қилди:

- Мен севги-муҳаббатни билмайман, лекин эрим иш вақти тугаган заҳоти рўзғор учун кундалик егуликларни харид қиладию уйимизга шошади.

Бир куни хожамга: "Эркак дегани бироз кўчада айланиб юрмайдими? Сиз ҳам бошқа эркаклардай уйга кеч келмайсизми, мен ҳам бошқа аёллардай "Қаерда эдингиз?!" деб сўрамайманми?" дедим. Эртаси куни эрим ишдан аввалги вақтида қайтмади. Кечки овқатга уннаётганимда кўзим айвон деразасидан пастга тушди. Эрим рўзғор халтани ёнига қўйиб, йўлакдаги ўриндиқда ўтирарди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍231😢31👏19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ

Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради.

🎙Абдукарим Мирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢4👏3
​​​​.
БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ...


Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан.
Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан.
Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар.
Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар.
Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан.
Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан
Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан.
Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан.
Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди.
Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди.
Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш.
Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш.
Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай.
Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай.
Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади.
Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади.
Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади.
Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир.

Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар.
Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар.
"Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар.
Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир.

Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан.
Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан.
Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан.
Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан.
Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр.
Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур.
Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр.
Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику!


Мастура Хожи Она

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍242👏16😢16
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир киши уйланди. аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.

Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.

Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:

—Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.

—Уйимга, – жавоб берибди эр.

—Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни топа олмайсан-ку!

—Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку” — дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍314😢44👏9
Суратдаги эркакнинг исми Салим!

Ёши элликда.
Мактабда қоровул бўлиб ишлайди. Қўлидаги аёл унинг турмуш ўртоғи.

Битта фарзандлари бор.
5 йил аввал аёлининг оёқ қўллари ишламай қолган. У гапиролмайди ҳам.

Ўшандан бери аёлига қараш ва уй ишлари Салимга қолган.
У ҳар кеча тўрт марта уйғониб, аёлини уёқдан буёққа ағдариб қўяди.

У баъзида тунда аёлини инграшидан уйғонади.
Сабаби, аёли эрини безовта қилмаслик учун ўзи мустақил ағдарилиб олишга ҳаракат қилиб ножўя ётиб қолади.

Бу ҳолат аёли бироз тоби қочса уйига жўнатиб юборадиган эркакларга ибрат бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍277😢77👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИМ АЧИНАР, КИМ..?

Негадир ёнимиздаги шу - энг яқин инсонимизнинг қадрига етмаймиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢11
📖 Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

Шамс Тебризий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятда бўлинг!

Пок ният соҳиби барчага яхшиликни раво кўради.
Қалби покларга Жаннат ато бўлсин!!!

Аллохни панохида бўлинг, қадрдон... Хайрли тун!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!
Сизга яхшиликлар соғинамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏2