ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Мухабатсиз МАЖБУРИЯТ одамни АСАБИЙ қилиб қўяди

Мухабатсиз МАЪСУЛИЯТ одамни БЕОДОБ қилиб қўяди

Мухабатсиз АДОЛАТ одамни ЖОХИЛ қилиб қўяди

Мухабатсиз ХАҚИҚАТ одамни ТАНҚИДЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз ТАРБИЯ одамни ИККИЮЗЛАМАЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз АҚЛ одамни ТАКАББУР, АЙЁР қилиб қўяди

Мухабатсиз ХУШМОМУЛАЛИК одамни ТИЛЁҒЛАМАЧИ қилиб қўяди

Мухабатсиз БИЛИМДОНЛИК одамни ЁНБОСМАС қилиб қўяди

Мухабатсиз ХУКУМДОРЛИК одамни ЖОХИЛ қилиб қўяди

Мухабатсиз БОЙЛИК одамни ЗИҚНА қилиб қўяди

Мухабатсиз ИМОН одамни ТОБЕ қилиб қўяди



📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍171😢17👏8
Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади...

Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади....

Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏10😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАЗДИНГДА...

Хазонрезги
🎙Жаҳонгир Мажидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢5
Кўпчилигимиз болаликда орзу бўлган нарсаларга ҳозир эгамиз, бу бизга бахт бера олаяптими?
Ҳозир эришолмаган нарсаларимизга, балки келажакда эришармиз, ўшанда-чи, ўшанда бахтли бўла оламизми?
Катта эҳтимол билан, мана шу иккала саволга ҳар юзта одамдан етмиш фоизи “йўқ!” деб жавоб берган бўларди. Яна йигирма фоиз одам “билмадим” дейиши ва чиндан билмаслиги мумкин, аммо қолган ўн фоиз “ҳа!” дейдиганларнинг самимий гапираётганига менинг шубҳам бор...

Валлоҳ, дейман баъзида!
Наҳотки, Бахт - яратилишимиз режасининг бир қисми эмас...

Байрам АЛИ

#Мулохаза_учун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢14👏6
ПАДАРКУШ

У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.

Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини эмас... унга кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота уни кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо у отасининг кўзларига тик қараб гапирган эди.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...

Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...

Анвар Намозов

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢174👍130👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ БАХСИ

Абдулла Орипов
🎙Махлиё Асқаралиева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢36👍31👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатга элтувчи йўлингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.

         
          ХАЙРЛИ  ТУН!
    Тунингиз  осуда  ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табассум😊
ЎЗ БАХТИМГА СОҒ БЎЛАЙ!

Шу шеьрни эшитиб мен хам ўз бахтимга соғ булай дедим. Сизлар хам ўз бахтиларга соғ бўлинглар

Умрим узоқ...
Ризқим улуғ, бой бўлиб.....
Икки дунё саодатини кўрай...
🤲😊👍

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏22😢5
​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб:
– Сен нимани ёқтирасан? – деди.
– Чиройли ранг, чиройли тери ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Туя, – деди.
Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб:
– Аллоҳ сенга барака берсин, – деди.
Кейин калнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади? – деб сўради.
– Чиройли сочлар ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетиши, – деб жавоб берди кал.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса ариди, чиройли соч ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Қорамол, – деди.
Унга бўғоз сигир берди ва:
– Аллоҳ сенга барака берсин! – деди.
Кейин кўрнинг олдига борди ва:
– Сен нимани ёқтирасан? – деб сўради.
– Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни беришини, – деди.
Фаришта уни силади, Аллоҳ унинг кўзини очди.
Сўнг сўради:
– Сенга жонзотлардан қай бири ёқади?
– Қўй, – деди.
Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди.
Туя, қорамол ва қўйлар кўпайиб кетди. Биринчисининг туялари бир водий бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди.
Кейин фаришта моховнинг олдига шифо топиб бойиб кетишидан аввалги суратида келди.
Унга:
– Мен мискин кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда Аллоҳ ва Ундан сўнг сендан бошқа борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – битта туя бер, манзилимга етиб олай, – деди.
Мохов унинг сўраганини беришдан бош тортди.
Мискин суратдаги фаришта:
– Аллоҳга қасамки, сени таниётгандекман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради.
– Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – дея жавоб қайтарди мохов.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта.
Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаш ишни қилди.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта унга ҳам.
Ундан сўнг кўрнинг олдига бориб, ундан хайрэҳсон сўради. Олдин кўр бўлган киши:
– Эй, киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўзимни очди. Камбағал эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олганингга қизғанмайман – деди.
Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга буюрсин. Мен сизларни синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарингга эса ғазаб қилди».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍321👏20😢15
"ОРЗУНИНГ ШОНЛИ ЙЎЛИ"

Онам берган пулнинг ярми қолган. Уни ҳам ишлатиб қўйсам уйга қуруқ киришимни ўйладим. Қолган пулга нон оламан. Киракашлардан илтимос қилсам қишлоққа олиб кетишади. Бир-биримизни таниймиз, қолдириб кетишмас. Шу хаёллар далдасида бозордан ҳамма пулимга тўртта нон олдим. Қишлоққа кетмоқчи бўлиб қаторлашган эски машиналардан бирига чиқдим. Ҳайдовчи мени кўриб сўради:

–Пулинг борми?

–Йўқ эди, ака...

–Туш!

Индамай тушдим. Машина тўлди, кетди. Сўппайганча қолавердим. Бошқа машина ҳайдовчисининг олдига бордим.

–Ака, пулим қолмаганди, қишлоққача олиб кетасизми?

–Пулинг қолмаган бўлса, бор, пиёда кетавер!

Ортиқ ялинмай яна бир киракашга йўлиқдим.

–Бепулга олиб кетаверасизми?

–Кетадиган бўлмаса опкетаман!

Машиналар бирин-кетин, секин бўлсада тўлар, бир киши топилмай турсаям киракашлар менга қарашмасди. Билдимки, пулим йўқлиги учун ҳеч ким олиб кетмайди. Қишлоққача эса узоқ. Лекин ҳафа эмасдим, қўлимдаги елим халтада тўртта нон бор эди. Нонларни кўриб онамнинг хурсанд бўлишларини, бошимни силаб, “ўзимнинг меҳрибон ўғлимдан!” деб эркалашларини кўз олдимга келтирардим. Киракашларга бошқа ялинмай, йўлнинг узоқлигидан, қоронғу тушаётганидан ҳайиқмай йўлга тушдим. Нонларни тезроқ уйга етказишни ўйлардим.

Ўн ёшли болада қандай тафаккур бўлиши мумкин? Ана шу боланинг тафаккури билан фикр қилардим: “Пул бўлмаса қийин экан. Катта тоғоралар унга тўлмас экан. Таниш шофёрлар ҳам олиб кетмас экан...”


Одил Аҳмедов ҳақидаги китобдан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍196😢29👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шерият
ҲАЁТ ШУНДАЙ ЯРАЛГАН...

🎙Абдулла Бахрамов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏9😢1
Бу Эроннинг Занжон шаҳрида дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига ўрнатилган ёдгорлик.

Бир куни унинг дўконига кимдир киради ва велосипедини Ҳожи Ҳасанга омонат сифатида қолдириб, негадир қайтиб келмайди.

Ҳожи Ҳасан велосипедни ҳар куни эрталаб дўкон ташқарисига олиб чиқар, эгаси келмагач кечки пайт ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бу ҳолат 45 йил давом этди, Ҳожи Ҳасан шунча пайт омонатнинг эгасини кутди.

Ҳожи Ҳасан оламдан ўтди, лекин велосипед эгаси топилмади. Унинг вафотидан кейин ҳукумат шаҳар марказида дўкондор ва велосипедга монумент ўрнатди. Одамлар уни Ваъдага вафо ёдгорлиги дейишади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍173😢19👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
“Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим мунофиқлардан қилмасин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👏8😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса Иншааллаҳ албатта ижобат бўлади!


Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏12😢1
#психофакт
ОДАТ КУЧИ


Америкалик психолог Рик Хэнсон дейдики:
Онгимиз -мевазор боғ кабидир, унинг тупроқларида эса ҳар қандай уруғ унаверади.

Шундай экан, хаёлингизга фақат яхши фикрларни киритинг.

Агар ёмон ӯй-хаёллар миянгизга киришига рухсат берсангиз, худди чирмовуқ каби бутун боғни чирмаб олиши мумкин.

Тавсия: ҳар куни ҳаётингизда содир бўлган учта яхши ишни ёзиб қўйишни одат қилинг!
Агар шу ишни дойимий одат қилсангиз, хаётингизда фақат яхши нарсаларга эътибор бера бошлайсиз. Бу эса бахтга олиб борувчи энг қисқа йўлдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134👏14
​​Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍294😢17👏15