ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.93K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​​​​​#Таскин

Такаббурга "оёғи оғримасин" деб ўз оёғингиздагини ечиб берсангиз,  у буни умуман бошқача тушунади. "Унинг оёқ кийимини кийиб беришим - унга чексиз фахр келтирса керак!"  деб ўйлайди... Афсус,  "ялангоёқ" лигидан ўзининг қалби "яланг" лигини ўзи хам тушунмайди...

Кўрнамакнинг йўлларидан тошларни тозалаб,  чақир тиканакларини "оёғига кирмасин" деб юлиб, тозалаб берсангиз,  у ҳам буни англаб етмайди. Момиқ тупроқ чангиса сув сепиб қўймаганингиз учун сизни ёмон кўришда давом этаверади.

Баҳилга у тикилиб турган неъматни ўзингиз емай унга тутсангиз,  у хам буни нотўғри тушунади! Гўёки,  яхшисини эмас,  нуқсонлисини,  айниганини, чириганини унга бериб ўзингизни ҳаммага "сахий"  кўрсатган риёкордек туюласиз.

Таъмагирга борингизни берсангиз ҳам кам, томоғингиздан ҳозир ўтаётганига  эга чиқишни истайди...

Савол: сизни нега Аллоҳ таоло бундай одамларга рўпара қилиб имтиҳон этяпти?!

Жавоб: чунки у кутяпти!  Сиз бу қумурсқамижоз, чаёнмижоз,  илон ва газанда одамлардан эмас, унинг Раҳматидан "умидвор" лардан эканлигингизни кўрсатишингиз керак. 

Сиз кавушингизни такаббурга беринг,  дўзахга ҳам кийиб борса-борсин...

Сиз ҳар кимнинг йўлидан озорларни олаверинг,  кўрмаётганингиз билан бир кунда- минг Ҳизр ўтади бу йўлдан...

Бераверинг-сийлаи раҳм ўлмасин,  таъмагирларга эса парво қилманг. Сизнинг мудом "Олувчи" эмас-"Берувчи"лик касбини қилаётган- қўлнинг эгаси бўлганингиз ўзи бир улуғ Бахтдир!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍169👏5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шерият
РАНЖИМАСИН


Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин

Бу йўл нозикдир, омон бўл,
Нафсинг учун энг ёмон бўл,
Исмоилча ёт қурбон бўл,
Пичоқ сендан ранжимасин

Ҳаволанма қўрисалар,
Тўғри сўзла сўрасалар,
Ўлсанг кафан ўрасалар -
Матоҳ сендан ранжимасин

Ошиғинг кечгани маҳал,
Дод десин кўчганинг маҳал,
Сувидан ичганинг маҳал,
Булоқ сендан ранжимасин

Маҳбубий ҳар мудом тик тур,
Душманга қарши тетик тур,
Фақат рукуъда эгик тур,
Халлоқ сендан ранжимасин

Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин


Маҳбубий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122😢16👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кечинма

Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир.


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏9😢8
КЕЧИРИНГ МЕНИ...

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш- билиш,  дўст- у  ёронлар,
Ўтган бўлса яхши , ёмонлар ,
Аллоҳ учун кечиринг мени ...

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос ,
Дилдан сўрай, иқрорларим рост,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил,
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил ,
Тавба ила ўтди яна йил,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам, ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Келаётир ойларнинг шоҳи,
Кўринай дер Рамазон моҳи ,
Шу кунларга муштоғлик чоғи ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур,
Мендан ўтган бўлса минг узр,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Борлиққа нур ингани замон ,
Етишдик деб бўлгандик шодон,
Кетмоққа шай энди Рамазон,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Сиз-у менда яна бир имкон,
Орзуйимиз Фирдавс-у,  Раййён,
Ниятига етсин ҳар инсон  ,
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133👏6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга яхши муомилада бўлинг.
Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.

Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Соғ - омонликда яна бир тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Омонликни энг аввал элимизга, шу қаторда ўзимизга тилайлик.
Эрта тонгда қилинган эзгу ният ижобатсиз қолмас...

Ҳар қандай дамда хам бизнинг ҳолимиздан хабар олувчи, жон куйдиргувчи, дардимизга малҳам бўлувчи инсонларимизни борига ШУКР қилайлик. Атрофингизга боқинг ёнингиздаги яқинларингиз қаторида эл-юртингиз хам бор, улар орасида биз хам бормиз...

Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан керакли хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Аллох барчамизни ўз панохида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛДА БЎЛСИН...

Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Дуо ибодатда бўлинг, Азизлар... Элимиз тинч, халқимиз омон бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏5
​​БАЛКИ  БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.


Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу Сизнинг  нажотингиздир!


Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍215👏14
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА

​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги ҳикояни келтирганлар:

“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева - бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни билмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг бу дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Сиз қурбонлик қилмаганингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач тавба қилди".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”


"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏9😢3
#Эслатма

Қурбонлик жонлиғининг нархи айтилмайди ва қимматлигидан шикоят қилинмайди, чунки у савоб умидида сўйилади. Аллоҳ гапингизни эшитади, чин кўнгилдан, Аллоҳ учун қурбон қилинг!

Мубашшир Ахмад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ

Тўлиқ амалий қўлланма

🎙Икром Шариф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:

1. Оқувчи қон;

2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;

3. Эркак ҳайвоннинг тухими;

4. Сийдик ҳолта;

5. Орқа жинсий аъзоси;

6. Ғудда (безлар);

7. Ўт пуфак.

Масала: “Канзуд дақоиқ” ва “Мароқил фалоҳ” китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.

Масала: Кўпчилик кишилар қурбонлик қилганларидан кейин ошган гўштини сотиб юборадилар. Бундай қилиш жоиз эмас. Қурбонлик гўштини сотиб юборган бўлсалар, фақир мискинларга уни пулини садақа қилишлари вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

Масала: Баъзи бир кишилар гўшти арзон тушар экан деб, қурбонлик қилувчиларга шерик бўлиб оладилар. Агар шерикларидан бирортасини нияти гўштни арзонга тушиши бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳаққини гўшт, тери ёки калла-поча билан адо қилиш жоиз эмас. Агар шундай қилган бўлса, уларни қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин, қассобнинг ҳаққини алоҳида адо қилиб, қўшимчасига уларни унга бериб юборса зарари йўқ. Лекин, эвазига хизмат ҳақини камайтирмаслиги лозим.

Масала: Қассоблик касби дуруст бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Саҳобаларнинг баъзилари қассоблик касби билан шуғилланганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрдонлар, Қурбон хайит айёми кириб келишига хам оз вақт қолди. Агар билиб билмай бир бирингизни дилингизни оғритган бўлсангиз, Аллох учун кечиринг... Барчамиз қурбон хайит айёмини қалбларимиз покланган холда кутиб олайлик.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢2
🔹 КЕЧИРГАЙМИЗ...

Маҳзун бўлма, биродарим,
кулиб тургин,
Кўнглимга кел ҳамсуҳбатм
бўлиб юргин.
Кечирмаслар кечирмайди,
ўзинг кўргин,
Қаҳ-қаҳига бизлар оҳис пичирлаймиз
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Айт бўлурми, гулни сақлаб қафасларда?
Ёниш керак, яшаш керак нафасларда.
Ҳавас қилгин, қолиб кетма хасадларда
Токай дилга ғамбодалар ичиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Кўрдик қанча феъли турфа тарангларни,
Сўзларида мақтовсифат жарангларни.
Ҳам риёкор, ҳам ёлғончи фарангларни
Хотиротдан юлиб бир-бир ўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

Ойдан гўзал эй чеҳраси ҳуройлилар,
Ёмонлар ҳам нурни сиздан сўрайдилар.
Қош-у кўзи бошдин оёқ чиройлилар
Дилга яхши ниҳолларни кўчиргаймиз,
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.

🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ... (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)

Имом Aвзоий айтдилар: "Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО

Кўпчилигимиз дуо ўқийдиган пайт нима дийишни билмай мулзам бўламиз, шундай пайтда ушбу дуони кўнглингиздагини ифодалаш учун қўлланма деб қабул қилинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢12👏5
​​АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар».
Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏9😢1
Яхши ва ёмон

Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди.

Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди.

Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди.

- Айтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг?

- Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Агар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ.

Жалолиддин РУМИЙ.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ КЕЧИРИНГ...

Қурбон хайит айёмини қалбларимиз покланган холда кутиб олайлик.
Мендан ўтган бўлса кечиринг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢33👏9