ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.92K photos
13.4K videos
14 files
34K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, дуоларингизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !

Кунингиз хайрли ўтсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85👏1
ЗАКОТ

- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

–Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф


*Рўзадорнинг дуоси ижобат бўлади дейдилар... Иншааллаҳ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133👏2
ФИДЯ

– Фидя қанақа садақа?
– Маййитнинг, яъни ўлган кишининг ўқилмай қолган намозлари ва тутилмай қолган рўзалари учун садақадир.

– Ҳар бир қазо қилинган рўза учун қанча фидя берилади?
– Ҳар кун учун бир фитр садақаси миқдорича берилади, яъни уч юз олтмиш тўрт мисқол қадар буғдой ёки етти юз йигирма саккиз мисқол қадар арпа берилади.

– Ҳар бир ўқилмаган намоз учун қанча фидя берилади?
– Беш вақт намознинг ҳар бири учун ҳам, витр намози учун ҳам фитр садақаси миқдорича берилади.

– Умри ичида баъзи намози ва баъзи рўзаси қазога қолган киши вафот қилишидан хавфланган замонда нима қилса, вожиб бўлади?
– Қолган намоз-рўзалари учун ворисларига васият этмоғи вожибдир.

– Киши шу тариқа васият қилиб вафот этгач, ворислар қанча миқдор фидя беришлари керак?
– Маййитдан қолган молнинг уч бўлагининг бир бўлагидан бериши лозим бўлади.

– Қолган молнинг учдан бири фидясига етмайдиган бўлса, нима қилади?
– Учдан бири қанча бўлса, ўшанча берилади, етмаган миқдори берилмайди. Aгар ворислари учдан биридан зиёда қилиб берсалар, савобли бўлади. Бир маййит фидя беринглар, деб васият қилмасдан вафот қилса, унинг учун ворислари қолган молидан фидя берсалар, ғоятда савобли бўлади.

– Бир маййитнинг ҳеч бир моли қолмаса, у маййит учун бошқа киши ўз молидан фидя берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Маййитнинг қазога қолган рўза ва намозлари миқдори маълум бўлмаса, нима қилинади?
– Тахмин қилиб берилади. Балоғатга етган замондан ҳисоб қилиб, вафот қилган замонигача ҳар бир намози ва рўзаси учун фидя берилади. Тутилган рўза ва ўқилган намозлари учун ҳам берса, зарари йўқдир, чунки ҳар бир қилинган амалнинг мақбул бўлмоғи маълум эмасдир. Ҳаттоки, ҳеч бир рўза ва намози қазога қолмаган киши ҳам бутун умрида рўза ва намозлари учун фидя берса, фойдадан ҳоли эмасдир.

– Фидянинг тариқаси қандай?
– Эр киши бўлса, ўн икки ёшини, хотин киши бўлса, тўққиз ёшини чиқариб ҳисобланади. Кейин маййитнинг боқий қолган умри учун фақирга фидя берилади.

- Фидя қай миқдорда берилади?
– Aгар ўша маййитнинг қолган молининг учдан бири фидяга кифоя қилгудек бўлса, ҳаммаси бирдан фақирга берилади.

– Бир йиллик рўза ва намознинг фидяси қанча миқдор буғдой бўлади?
– Икки юз ўттиз олти пуд ва йигирма ярим қадоқ буғдой бўлади.

– Ушбу буғдой ва арпа ўрнига баҳоси қадар пул берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Садақаси қанақа кишиларга берилади?
– Закот бериладиган фақир кишиларга берилади.

"Ибодати исломия"дан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА
ҲАМ УЛАШИНГ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍208👏5😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИТР ЗАКОТИ

"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.

✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢3
#Рамазон_муборак_бўлсин

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан урушса ёки ҳақорат қилса, икки марта “Мен рўзадорман”, десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: “Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир”, деган”.

Бухорий ривоят қилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢10👏2
#Ибратли

​​"Дада зўр иш қилдик-а"
(хаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.”
Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим...


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍281😢78👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Дада, мактаб учун берган пулинг менга етмаяпти...
– Берган пулимни нима қилдинг?...

Давомини видеода кўринг... (фақат йиғламанг)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😢67👏25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллах
Сўзини тушунмасангизда, оханги кўнглингизни сел қилгучи куйлар бор...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏16😢10
#Тавсия

Ўзимга ёқадиган яхши бир канални кузатаман... номи

     👉  ИБРАТЛИ  ДУНЁ  👈

❗️Рамазонга оид долзарб  мавзуларни Сизга ҳам илиндим


❗️ҚУРЪОН аудиоси
    ўзбекча таржимаси


❗️Рамазон закот нисоби

❗️Фидя ва Фитр садақаси 
    ҳақида тўлиқ маълумот!


❗️Закот кимларга берилади?

❗️Рўзамизнинг ярми кимники?

Ушбу долзарб маълумотларни яқинларингизга улашиб савоб ажрига эга бўлинг.

    👉 ИБРАТЛИ  ДУНЁ 👈
каналига аъзо бўлиб олинг!
👍76👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллах
Рамазон айтиш мана шунақа бўлсада 😃👍

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👏8
​​#ТАБАССУМ 😁

Рамазон кунларнинг бирида болалар хонадон эшиги олдида Рамазон шеърини айтиб, ҳадя талаб қилишибди...

Уй бекаси идишда ширинликлар чиқариб,
Майда пулимиз йўқ экан, шу ширинликларни олинглар,-деса

Болалар: - Хола хижолат бўлманг, бизга кликдан пул туширсангиз хам бўлади, - деб телефон рақам айтармиш... 😁


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор пайтидаги хурсандчилик ва Парвардигори билан учрашгандаги хурсандчилик”

(Термизий ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).


🕗 Ифторлик
(Тошкент вақти билан 18:44)


Дуо қилинг... Шундай мукаррам жойларда ифторлик қилиш барчамизга насиб қилсин! Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏9
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
10-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍48
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
11-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍51
ҚУРЪОН ТАРЖИМАСИ
12-пора

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍41
Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришиш мумкинлигини билишмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар.

Қуръон – ҳаёт йўлидир.
Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир.

Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:
1. Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш ниятида ўқиймиз.
2. Қуръонни Аллоҳдан ҳидоят сўраш ниятида ўқиймиз.
3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш ниятида ўқиймиз.
4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний дардлардан шифо топиш ниятида ўқиймиз.
5. Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқарсин дея ўқиймиз.
6. Қуръонни қотган қалбларга даво бўлгани, унда қалб учун хотиржамлик, ҳаёт ва ислоҳ борлиги учун ўқиймиз.
7. Қуръонни Аллоҳ таолонинг зиёрати бўлгани учун ўқиймиз...


📖
Telegram.me/IBRATLI
Ибратли дунё сабоқлари
👍133😢21👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ДАРДНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

Абу Саид айтади:
“Пайғамбаримиз хуммо (касаллиги)га чалинганларида ёнларига бордим. Устларида ёпинчиқ бор эди. Қўлимни ёпинчиқ устига қўйдим ва:
-  Ё Расулуллоҳ! Бу қанчалик азоб берувчи касаллик? – дедим.
Дедиларки:
-  Биз (пайғамбарлар) шу даража азобли балоларга дучор бўламиз. Оладиган савобимиз ҳам шунга яраша ортади.

-  Ё Расулуллоҳ! Бошига энг кўп бало (кулфат) тушувчилар кимлар? –деб сўрадим.
-  Пайғамбарлар, -дедилар.
-  Сўнг кимлар?
-  Олимлар.
-  Сўнгра-чи?
-  Солиҳлар, - деб жавоб бердилар”.
Ҳоким ривояти.


“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢18
Сабр уч хил бўлади:

1. Аллоҳга қилинган тоат-ибодатдаги сабр.
2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр.
3. Аллоҳнинг изтиробда қолдирувчи қазои-қадарларига қилинган сабр.

Рўза эса, ушбу уч турли сабрни ўзида жамлайди...

⚜️ Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢12👏4
​​Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг:

Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

Витр ўқинг, Аллоҳ шу кун беш вақт намозни адо этишга муваффақ қилганига шукур қилинг!

Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз!

Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.

Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!

Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.

Бомдод намозини канда қилманг! Бомдод намозида нима борлигини билганингизда эди, унга эмаклаб бўлса ҳам борардингиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍205😢27👏6