ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ БИЗНИ АСРАСИН!

Яхши ёмон кунларда
Зим-зимистон тунларда
Ҳар дойим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏13😢7
ЗАКОТ

- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

–Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳамдардмиз                                                             
Аллоҳ Туркия ва Сириядаги қардошларимиз мушкулини Ўзи осон қилсин. Ўтганларининг охиратларини обод қилиб, шаҳид мақомида жаннатларидан жой ато этсин.

Аллоҳ юртимизни бу каби офатлардан Ўзи асрасин.

Аллоҳга  қайтинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢179👍102👏6
ТУРКИЯ...

🎤 Азалбегим


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
😢136👍78👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОНАТЛАРИМ.

Инсон қалби денгизданда  кенг 
Икки оғиз сўзга келмас тенг
Қадрлигим яхшимисиз денг
Омонат дунёда, омонатларим

Эринмасдан ширин сўзларни
Зор қилмасдан қаро кўзларни
Ҳеч бўлмаса ёзиб дўстларни
Омонман деб хол сўраб қўйинг.

Ўзим борай остонангизга
Баланд қават кошонангизга
Мехр ила кўзлар тўлиб ёш
Омонатим омонмисиз денг.

Ёзиб кўнгил ҳечаам тўлмайди
Сув қуйилса гулхам сўлмайди
Бормасамхам энди бўлмайди
Омонатим омонмисиз денг.

Майли бўлинг соғ омон доим
Салом айтди соғиниб ойим
Пиёлада совимай чойим
Қадрдоним кўргани келинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍145😢13
Тошкентда турк халқи учун гуманитар ёрдам йиғиш бошланди

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар қуйидаги манзилга ташриф буюриши мумкин: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 30-уй - Локация

Ёрдам 8 февралдан ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун телефон: (+99878) 150 60 06. Қисқа рақам: 1094

👉 https://kun.uz/48246892


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96😢16👏5
Ё, АЛЛОҲ,
ЎЗИНГСАН ҚОДИР

🎤Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍70😢13👏10
Агар ҳаётингиз давомида иш юзасиданми, пул ёки дардингизни аритадиган бирор бир далдага муҳтожлик сезсангиз ёки шижоатингизга нимадир тўсқинлик қилаётган бўлса, билинг-ки, бунинг энг самарали давоси:

ЯХШИЛИК ҚИЛМОҚДИР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👏12
​​Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):

«...Кўчада қолган бошпанасиз ночор одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍197😢136👏10
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАР.....

Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар

Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар

Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар

Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.

Дилдора Абдиназарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍141👏21😢10
❗️Огоҳ бўлинг! Тақиқланган экстремистик ташкилотларнинг сайти ва каналлари рўйхати!

Ўзбекистон Республикаси Олий судини қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot,info” ва “hizb-uzbekiston,info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилган,-

1.  “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3.  “Шом овози”
4.  “Тавҳид ва жиҳод”
5.  “Islam Abu Khalil”
6.  “Полвон Новқатлик”
7.  “Сохиб Махмудов”
8.  “Фаррухбек Абдуллаев”
9.  “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10.  “Мухожир Полвон”
11.  “Abu Aisha”
12.  “Turkiston”
13.  “Хуррият инфо”
14.  “Нажот”
15.  “ал-Ваъй”
16.  “Роя”
17.  “Usulul fiqh”
18.  “Mustalahul hadis”
19.  “Darslardan qisqa lavhalar”
20.  “Fiqh ahkomlari”
21.  “Tavhid darsi”
22.  “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23.  “Savol va javoblar”
24.  “Foida Mp3”
25.  “Foida va qoidalar”
26.  “Tafsir darslari”
27.  “Talbisu iblis darslari”
28.  “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29.  “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30.  “Ayollar darslari silsilasi”
31.  “Aqiyda darslari”
32.  “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33.  “Muhim darslar”
34.  “Aqiydatul vositiya”
35.  “Mustalahul hadis”
36.  “Alfatx”
37.  “Talabalar uchun darslar”
38.  “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39.  “DA’VAT UZ”
40.  “HIDOYAT TV”

Рўйхатга қўшимча қилинган бўлиши мумкин!

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эҳтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманглар.

Ўзингиз билиб билмасдан, қайсидир бир постга "лайк" ва "поделиться" босиб қўйманг! Бунинг учун Жиноят кодексини 244-1 моддаси 3-қисмига кўра 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси  мавжуд!

Қонун оддий одамларни кечирмайди! Ўзингиз ва яқинларингизни огоҳ қилиб қўйинг!

P.S. Ҳурматли ота-оналар фарзандларизни қўл телефонларини текшириб қўйинглар! Қанчадан қанча ёш, тушунмаган болалар қамалиб кетишмоқда! У каналларда ибрат ва яxшилик йўқ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍243👏3👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Огох_бўлинг!

«ИЛТИМОС, ТАРҚАТМАНГ!»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни огоҳ қилинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75👏9😢4
​​ДУНЁ

Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик келарда унга.

Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.

Хайрулло Ҳамидов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍189😢37
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155👏9😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Тонг ахли азизлар, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин!

Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навойи таваллуд топган кун. Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг ҳар бир сўзлари кўзимизга нур, қалбимизга хидоят бағишлайди.

Одамий эрсанг, демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.


Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик.
Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин!

Бу куннинг файзу барокати
Сизга бўлсин, қадрдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларга тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени, мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг сухбатин кўнглим писанд этмас...

Мир Алишер Навоий



Инсоннинг бефаҳм айтган бир жуфт сўзи сухбатдоши кўнглини қанчалар совутиши мумкин а...
Роббим хеч бандасини гўзал аҳлоқини намаён этгувчи забонидан, яхши амалларга бошловчи фахм фаросатидан айирмасин...

Кунингиз сиз истаган ва сизни истаган кишилар хамрохлигида файзу барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


❗️Ҳусайн Байқаронинг сирли ўлими
аудиоси бор, ххх она да, топ
👍125👏19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ»

Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


📖 Навоийнинг онасин излаб,
Минг олимнинг сочи оқарди.
На сийратин, на исмин топмай
Мозий узра ҳайрон боқарди.

Беш асрки, ишқ билиб, гуё,
Нишонсиз зот сийратин ўпар,
Ҳамон жавоб излайди дунё,
Ким эди у, мушфиқ - муштипар?

Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак,
Энди қалбнинг амрига кўнгил:
Навоийнинг Ватани - юрак,
Навоийнинг онаси - кўнгил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢7👏6
#Тарихга_назар

📚 АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ


🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍214👏12😢9