ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши инсонларнинг яхши томони шуки, улар дойим камингизни тўлдирадиган нимадир беришади... яъни,

Орзуси сўнганга УМИД

Кўнгли яримга ТАСКИН

Рухи синганга ТАЯНЧ

Ожизларга куч бўладиган ДАЛДА, ЁРДАМ ва ИМКОН беришади...



БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини
фарз этган.

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Аллоҳ таоло осмонлару ерни жума куни яратган, Одам атони шу куни халқ этган, уни шу кунда жаннатга киритиб, у ердан чиқарган. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади. Жума намози мискин-фақирларнинг ҳажига тенглаштирилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ китобида зикр этилган мазкур оятга диққат ила боқайлик:

«Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур».

Биз дунёга еб-ичиш, айшу ишратимизни мақтаниш учун келмаганмиз.
Атрофимизда биз уларга инфоқ қилиб савоб олишимиз мумкин бўлган инсонлар ва ўринлар бор.

Уларни кўра олсак бас!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107😢17👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САН КИМСАН-У, МАН КИММАН?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢33👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙ  ёҳуд  ҲАЁТИНИ 
ТЎЙГА  ТИККАН  ЎЗБЕГИМ


📹 SUBYEKTIV

Ҳозирги кунимизга назар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢10👏1
Ҳажжожнинг онаси: "Одамларга зулм қилаяпсан", деб ӯғлига танбеҳ берган экан...
Ҳажжож бир нечта касб эгаларини чақириб, касбларига оид саволлар сӯрабди. Ҳалиги одамлар касбларининг энг нозик нуқталаригача аниқ-тиниқ жавоб беришибди...
Кейин Ҳажжож динга оид энг оддий нарсаларни сӯрабди.
Масалан, намознинг фарзлари қайси-ю, суннатлари қайси?
Одамлар довдираб, аниқ жавоб бериша олмабди...
Шундан кейин Ҳажжож онасига айтган экан:
"Кӯрдингизми она, булар дунё ишини миридан-сирисигача яхши билишади-ю, аммо охират ишини эсдан чиқарганлар.
Аллоҳ таоло мени шу одамларга жазо қилиб юборган..."


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢30👏13
НАСИҲАТ

   Бобом менга доимо шундай насиҳат қилар эдилар:
   "Яхши инсон бўлсанг Аллоҳ сени янги Умар ибн Хаттоблар билан сийлайди!".
   Мен насиҳатни олмадим шекилли, мингта Ҳажжож ичида қолдим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢19
​​ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ

Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келиб-ди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.

У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шун-да Ҳақ таоло унга: «Сен унинг қалбига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойига ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабаб ўшандан буён шайтон инсон қалбидан бўлак ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175😢39👏7
ОДАМ ВА ШАЙТОН

🎤Дилбар Охунова


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони
👍83😢30👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚАТ

Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор. Боқ, ёшликнинг орти қарилик, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир.

Фақат сабрнинг боши машаққат, адоғи роҳатлигини унутма... 
   
                                                                                          
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😢32👏5
#Тафаккур_қилинг

Ҳаким зотдан таҳорат ҳақида сўраган эдилар, у: баданингдан олдин қалбингни покла. Икки қўлингдан олдин тилингни покла. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўл. Икки кўзинг бор экан, нима учун одамларни тилинг билан кўрасан? Одамларга улар ҳақида эшитганингга қараб эмас, улардан кўрганингга қараб муомала қил. Ҳамма одамларни бахтли қилиш сенинг бурчинг эмас, аммо бирорта ҳам одамга озор бермаслик сенинг бурчинг, деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло барчамизга қалб поклигини насиб этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлари учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏6
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Азизлар, соғ-омонмисиз? Умр дафтарига битилган яна бир янги тонг муборак бўлсин!

Азизлар! Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билиб, эртадан эса умид қилиб яшанг.
Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Фақатгина бу гўзалликни ҳис этиш, ундан баҳра олиш, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтиш лозим.

Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин.
Кунингиз мароқли ўтсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍122👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Атроф қиш бўлсада тонгни хушнуд кутиб олган, чеҳраси гулгун, қалби баҳор қадрдоним

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

Бугунги янги куннинг файзу барокати сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ

Ассалом Азизим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👏13
МЕҲР қаерда жойлашган?

🔘Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
🔘Мияда ақл.
🔘 Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
🔘Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
🔘Қошда кибр.
🔘Киприкларда ҳасрат.
🔘Пешонада тақдир.
🔘Яноқларда орият.
🔘Бурунда димоғ.
🔘Оғизда тартибсизлик.
🔘Қулоқларда ишончсизлик.
🔘Бошда ташвиш.
🔘Бўйинда қарз.

Елкаларда бурч ва мажбурият
Қўлларда меҳнат.
Қоринда нафс.
Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!

ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
Қизини бағрига босган отада,
Боласига кўксини тутган онада....


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍217👏35😢32
#Фарзанд_тарбияси

👫 Фарзандлар билан алоқани меҳр билан мустаҳкамлаш

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», “Укангга қараганинг – жуда катта иш”, «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏5