ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.94K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ уйда бу видеони кўришдай азоб бўлмаса керак...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢33
#Тавсия
Қишги татил яқин, 15-20 ёшли ёшларимиз ўқиши учун тавсия қилинган китоблар:

1. Дэниел Киз:
Элжернонга аталган гуллар.

Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639833e984f93

2. Уолтер Айзексон:
Стив Жобс

Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398350859e96

3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли.
Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398353fa909b

4. Жон Г. Миллер:
Савол ортидаги савол.

Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398356e19bf3

5. Жюль Верн:
Капитан Грант болалари

Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639835ebf0259


Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.

Шу бешта китобни чегирма нархда бир тўплам қилишибди. Тўпламни етказиб бериш ҳам бепул!

Бешта китобни ягона тўпламда харид қилиш: 👉
asaxiy.uz/u/63986d72ec8fc


@ibratli канали тавсия этади.
👍145👏7😢6
▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢79👏4
#Ривоят
Қадим замонда бир одам уйланди. Тўйдан кейин биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида тушлик қилиб ўтиришган пайти у одам янги келинчагига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта қўполлик билан онасининг олдига дўқ эткизиб қўйди. Келинчак фаҳму фаросатли эди. У эридан хозироқ талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни ўша аёл туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍228😢33👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ОНАНГИЗГА ҚАНДАЙ МУОМИЛА ҚИЛАСИЗ?

🎙Илёс Юнусов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢10👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ҳозирги даврда нималар бўляпти?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Вақт ўлчагичлари турли кўринишда кўплаб ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпаймоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

Эй Роббим!
Аҳволимизни ислоҳ қилгин ва бизга гўзал хотима бергин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍164👏13😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР КЎЗИ ЙЎҚ ОНА

Ибратли ривоят
Кўз ёшларингизни тия олсангиз эшитинг...

🎙Мурод Манзур

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢57👍47👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофга разм солиб, ҳаётни кузатинг. Дабдабалар ичра юрган кимсаларга, турмуш ташвишлари билан андармон одамларга эътибор беринг. Оқибат ва оқибатсизликнинг турфа манзараларини, кўнгил сўралмаган фурсатларнинг изларини илғайсиз. Жуда кичкина бўлса-да, вақтида берилган кўмак, чин юракдан айтилган оддийгина лутфу карам, таъмасиз хайрихоҳлик ҳам далдага муҳтож кўнгилларга мустаҳкам таянч бўла олишини ҳис этасиз...

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍97👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...

Хайрли оқшом...

Аллоҳга омонатсиз..

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍112👏5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

┉┅━🔘━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍126👏10😢4
«ЯҚИНЛАРИМ»

🎙 Ўлмасбек Самарқандий.


Яқинларингизнинг меҳр-муҳаббати Сизга ҳамроҳ бўлсин!

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍76👏5😢4
#Талабалар_уйга_келганда

Кўйлагу китобдан орттириб,
Олганим бор-йўғи икки нон.
"Шаҳардан болам нон келтирди"
Отамнинг шодлиги бир жаҳон.

Шу онда қийналиб кетаман,
Юзига қарасам дилим қон.
"Мен ахир... юборган пулингга
Нон олиб келганман, отажон".


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢41👏36
ОНАЛАР ХАКИДА..

1⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7⃣ Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍155👏16😢12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ ЭНГ БАХТЛИ
АЁЛ ҚИЛАМАН!

🎙Абдулло Бахрамов


Ота-онасини эъзозлаган ҳар фарзандни Аллоҳ қўлласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢12
#Фойдали

Қараб турсангиз аёл кишини Аллоҳ таоло, латофатли, нозик қилиб яратган. Аллоҳ мана шу латофатли нозик заифа аёлни яхши кўришимизни истади.

"Дадаси мени яхши кўрасизми"- дейди, деса нима деб жавоб беришни ҳам билмайсиз...

Айтдику, дунёни ўзи мато, бу матонинг энг яхшиси солиҳа аёл.

Агар эр-хотин ўртасидаги бўлаётган мухаббат покиза алоқалар устига қурилган бўлса ва мана шудан бир оила пайдо бўлса, унда солих фарзандлар дунёга келса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхши кўрган нарсаси бўлади бу.

Эр-хотин ўртасидаги мухаббат мехр қанчалик кучли бўлса Аллоҳ таоло шу иккаласидан шунчалик рози бўлади.

Абдуллоҳ Домла

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢11👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севаман" деб туринг,
гоҳи - гоҳида...


🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍96👏7😢7