ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.

Жисман йиқилсангиз сизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан синсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.
АСЛО РУҲАН СИНМАНГ!

Нима бўлса ҳам мағрур ва ўта кучли сабр эгасига айланинг,
тишни тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг.
Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.
СИЗ  КУЧЛИ  ИНСОНСИЗ!

Фақат Аллоҳга ва ўзингизга ишонинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182😢6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонги ва бу йилги қишнинг биринчи қоридан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизга_аталган
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
                ❄️ ❄️ ❄️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153👏6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қор_хат

❄️ Биринчи қор–Аллоҳнинг раҳмати барчага хайрли бўлсин!

БИРИНЧИ ҚОР МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119
❄️ Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. "Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146😢17👏10
📖 ИЖОДКОР

—Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! - деди у хотини ва фарзандларига,
– Ижод қилаётганимда ҳалал берманглар!
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига, ота-онасига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади!
У танилди. Унинг шох асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди. У шону шухратга бурканди.
—Энди етар, - деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб,
– Кексайибман...
Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди.
У бир уюм китоблари ичра ёлғиз қолганди.

Нодирабегим Иброҳимова

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
😢88👍83👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИШЛОҚДАГИ ОНАСИНИ УНУТГАН ШОИР ХАҚИДА

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏6
#Аёл_қадри

АЙТИШЛАРИЧА

Танишларимиздан бирининг айтишларича...
Талаба жиянларимга ижарага уй гаплашиб бердим. Уй соҳиби ёзувчи-шоир бўлиб, шу топширадиган жойига келиб кечгача китоб ёзарди. У кишининг шарти, ижарачилар ҳамма хоналарни тозалашлари, таом пиширишлари, идиш-товоқларни ювиб қўйишлари, дўконга чиқиб келишлари, борингки, шу уйдаги барча юмушларни қилишлари эди. Бу ишлар эвазига ижара пули олмаслиги ва озиқ-овқатга кетадиган харажатни ҳам ўз ёнидан тўлашини айтди. Жиянларимга ижара тўламаслиги, харажат қилмаслиги, ҳатто, озиқ-овқат ҳам бепул бўлиши жуда ёқиб кетди ва дарров рози бўлди...
Орадан олти ойлар ўтганда жиянларим олдимга келиб "биз у уйдан қочиб кетамиз" деди. "Нега?" дедим ҳайрон бўлиб. "Жонимизга тегди. Безор бўлдик. Ишимиздан ҳали у, ҳали бу деб камчилик топади. Ювган идишларимиз ёқмасдан бошқатдан ювдиради. Пиширган таомимиздан ҳам камчилик топади. Хоҳласа тузи пас, хоҳласа таги олибди деб қаттиқ тегади. Дўкондан олиб чиққан нарсаларимизни ҳам маъқул келмаса бошқасига алиштириб чиқишга мажбур қилади. Чой совиб қолди деб баҳона қилади. Уй тозалашни-ку, қўяверинг. Яна унинг устига, кийимларини ювдириб, дазмол ҳам қилдиради. Бирор марта раҳмат айтмайди. Унинг ўрнига уришаверади, уришаверади. Кўнгилни беҳузур қилиб, сигарет ҳам чекади. Бу одам бошқа ёққа чиқиб кетишимизга ҳам қўймайди. Хуллас, безор бўлдик, қочиб кетамиз" деди...
Арзларини эшитиб бироз жим қолдим. Кейин айтдимки, "Қаранг-а, бу ишларингиз ҳар хонадондаги бор юмуш. Ҳар бир аёл шу ишларни эртадан кечгача ортиғи билан бажаради. На эри, на қайнонаси раҳмат айтади. Қайнсингиллари кун бермайди. Ишлари ҳеч қачон маъқул келмайди. Таомларидан камчилик топилади, гап эшитади. Дазмолида айб бўлади. Боласига қарайди, сув ташийди, сигир соғади, нон ёпади, кир ювади. Бу ишларининг эвазига ҳеч қачон тақдирланмайди, ташаккур эшитмайди. Эр ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, чекса ҳам, урса ҳам мажбур яшайди. Биласизми? Сизда бор имконият уларда йўқ, улар сиздай қочиб кетолмайди" дедим... Туғилган уйни бир умрга тарк этиш нияти билан чиқиб кетиш осон дейсизми уларга? Бу айрилиқ, бу жудолик, бу машаққат ҳар бир қиз, ҳар бир аёлнинг бошида бор...
Шунинг учун ҳам, сингилларингиз уйингизга келганда ҳуш кайфият билан кутиб олинг, кўнгилларини кўтаринг, чиройли меҳмон қилинг, аёлингизга ҳам буни тайинланг. Сизнинг уйингиз улар учун ёпиқ эшик эмас, зада бўлган қалбларининг ороми бўлсин. Сиз уларнинг кўнгилларини олинг. Бу энди сизга бир умрлик дарс бўлсин" дедим...

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍235😢30👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хикоя
" ИШЛАМАЙДИГАН АЁЛ ".

🎙Фахриддин Шамсематов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢13👏7
АЁЛ !

Борлиғини ҳалолига фидо этувчи ажиб ҳилқат...
Ўзни унутсада, ўзидан кечсада жуфтини унутмовчи, унинг шарафини ўз шарафидан устун қўювчи фидокор яратиқ...
Жуфтининг бир чимдим лутфидан бор бўлиб, бир эътиборсизлигидан дунёларга сиғмай қолувчи мунис заифа...

Эркаклардан шараф қочиб, масъулиятсизлик тўнига безларча бурканиб олаётган бугунимизда эрларининг ЭРКАК эмаслигидан алам чекаётган, болалари борлиги учунгина тишини-тишига қўйиб, чидаб яшаётган заифалар талайгина.

Оиласи, фарзандларини эътиборга, меҳрга муштоқ қилиб кўчадаги “аллаким”ларни ширин сўзларига кўмиб ташлаётган, шариат эр, ота ўлароқ унга қўйган вазифаларига кўз юмиб, нафсига ёқадиган жойини "суннат" деб рўкач қилаётган ноинсофлар урчигандан-урчиб ётибди.

Ажабки, жуфтининг хиёнатини очиқ-ойдин билиб яшаётган, ёҳуд эрининг бошқа хотин(лар)и борлиги учун дунёлари зимистон бўлган ожизалар ҳам бисёр орамизда.
Бугун бир аёл ўлароқ тоифадошларимга мурожаат қилмоқчиман.

Азизам, ёқут каби ёноқларингиздан селдек оқишга шайланган кўзёшларингиз у шарафсиз (!) учун тўкилишга муносиб эмас.

Садоқатингизга, меҳрингизга муносиб жавоб бермайдиган эр билан умр ўтказаётганингиз белингизни букиб қўймасин. “Сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз...” (Оли-Имрон сураси, 139-оят).

Шуни асло унутманг-ки, сизнинг бахтиёрлигингиз фақат жуфтингизга боғлиқ эмас.

Биргина вафосизнинг қилмишларидан тушкунликка тушиб, ўзни хароб қилиш, стресс туфайли касалликлар “букет”ини орттириб олиш ҳаётнинг бешафқат “жанг”ларида мағлуб бўлаётганингиздан дарак. Бу ютқизиқ МУСЛИМА аёлга асло ярашмайди.

Унутманг, сизнинг дунёга келишингиздан кўзда тутилган асосий мақсад бир эркак муҳаббатига сазовор бўлиш, эрингиз билан Лайли-Мажнун бўлиб умр кечиришидангина иборат эмас эди.

Сиз масъул бўлган, охиратда сўраладиганингиз вазифалар кўп ва уларнинг энг  муҳими ОНАлик бурчидир.
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га муносиб бўладиган умматни тарбиялаш билан вазифалантирилгансиз. Сизнинг бурчингиз дунёни обод қилишга ҳисса қўшувчи чин мусулмон авлодларни етиштиришдир.

Муслима аёлга ярашадигани ана шу вазифада собитқадам туриш, ҳаётда учрайдиган мусибатлар орқали келувчи тушкунликларга таслим бўлмасликдир. Бир эркакнинг вафосизлиги, шарафсизлиги ва ёки хиёнати туфайли синиб қолмасликдир.

Қанчалик оғир бўлмасин,  қалбга қанчалик жароҳат бермасин, эрингизнинг қилмишларини адолати ҳақ Зотга ҳавола қилинг-да, бошни тик тутиб олға қадам ташланг. Бу муаммолар сизни асл вазифаларингиздан чалғитишига йўл қўйманг.

Сиз ташвишлар олдида қаддингизни ғоз тутинг-ки, полапонларингиз бағрингизда бахтлари бутун бўлиб вояга етсинлар, гўзал хулқли мусулмон шахс бўлиб улғайсинлар!

Уларни шундай тарбияланг-ки, сизга икки дунёда роҳатлар келтирсинлар!

Имтиҳонлардан гўзал ўтиш ва даъвосидан чалғимаслик дунёнинг барча муслималарига насиб этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍250👏19😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАГАНДАЙ...

Яхши, дейман, ҳаммаси
Хеч нарса бӯлмагандай

Бобур Бобомурод
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

Аллохга омонатсиз..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар тонгни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса Иншааллаҳ албатта ижобат бўлади!

Ассалому алейкум!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍133👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонлар бахтиёр бўлганларида,
фаслнинг қиш ёки ёзлигининг фарқига бормайдилар.

Аслида ҳам шундай, фаслнинг нима аҳамияти бор?

Совуқ боқган бир жуфт кўз ёки инсонни ранжитадиган бир жуфт сўзнинг ўзи инсоннинг ичини музлатишга етарлидир.

Кўнгилларга лозим бўлгани биргина ширин сўздир.
Мана шу сўз кўнгил қишининг қуёшидир!

Барчамизни ширин сўз ва гўзал одобдан маҳрум қўймасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBEBkeNT8wOXpAsSelKCAt
👍146👏7😢2
УЗИЛИБ КЕТМАСМИ БЎЙНИМ ҚАРЗЛАРДАН

Отамнинг гапини бўлдим бехосдан,
Онамнинг кўзига қараб қўйдим тик...
Шунданми, сўзларим қолмиш ихлосдан,
Шунданми, бахтимнинг бошлари эгик.

Бидирлаб акамга гап бермай ўсдим,
(Мендан олдин бунёд жигар эди у.)
Нордай иниларим йўлини тўсдим,
Синглимнинг кўнглини ололмадим, ув!

Тағин шу ҳолимда ўзимга мастман,
Афсус, афсуслардан фойда йўқ. Афсус...
Ҳануз шоир бўлиб шоир эмасман,
Одам бўлиб одам эмасман ҳануз.

Энди кимга не наф доду арзлардан,
Қаҳратонда қолган қушдай қақшайман.
Узилиб кетмасми бўйним қарзлардан,
Шунча гуноҳ билан қандай яшайман?!


Ҳеч бир бандангни надомат ўтида ёндирма, Аллоҳим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН  СИЗНИ  СОҒИНДИМ
МЕН ЖИГАРЛАРИМ...


🎙Абдулло Бахрамов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏23
ОТА-ОНАДАН КЕЙИН...

Ота-онадан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак! У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни, энг адолатли, энг саҳий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт.
Агар фарзандлари иноқ бўлмаса, ота-онанинг эришган мартабаси, шон-шуҳрати, обрўси тупроқ билан биттадир!
Жигарларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир маъсулият! Бу борада кичик фарзандлар каттани ота-она ўрнида кўрмоғи, насихатига бўйсинмоғи лозим. Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165👏15😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимни ишқий белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.

Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз.....


Заршид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍154👏19😢7