ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибратли_видео
ФАРЗАНДНИНГ ОНАСИГА МЕҲРНИ КЎРИНГ...

Инсоннинг Қуръони каримни қандай ўқиши сизни алдаб қўймасин! Унинг ўқилиши тилдаги оддий сўз холос. Асосийси ким уни ҳаётига тадбиқ этмоқда, шунисига қаранг!

Умар (р.а.)

Аллоҳим, фарзандларимизни ҳулқи қуронлардан қилсин!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ КАСАЛМАН ДЕМАНГ
адо бўламан...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢9😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатга элтувчи йўлингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин, Қадрдон...

Саҳар тонгдан дуо қилинг
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин
Чин юракдан ибодат қилинг
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин

Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ БИЗНИ АСРАСИН!

Яхши ёмон кунларда
Зим-зимистон тунларда
Ҳар дойим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларга тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари

• Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
• Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
• Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
• Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
• Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
• Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
• Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
• Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
• Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
• Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
• Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!


Абдулвоҳид Иброҳим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍187😢24
КАЪБАТУЛЛОҲ

Каъбаи муаззаманинг таркибий қисмлари:


1. Ҳажарул асвад (қора тош)
2. Каъбанинг эшиги
3. Тарнов
4. Каъбанинг пойдевори
5. Ҳижр Исмоил ёки Хатим
6. Мултазам
7. Мақоми Иброҳим
8. Рукнул ҳажар ал-асвад - Ҳажарул асвад бурчаги
9. Рукнул яманий - жанубий бурчак
10. Рукнуш шомий - ғарбий бурчак
11. Рукнул ироқий - шимолий бурчак
12. Кисва - Каъбапўш, Каъбанинг ёпинчиғи
13. Иброҳим алайҳиссалом Каъбани қуриш пайтида турган жойлари.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170😢9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УМРА  ЗИЁРАТИ

5 дақиқали видеоқўлланма

🎙Олим Адилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢7
​​“СЕНИ ЭНДИ ТАНИДИМ”

Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍175😢26
Жаннатдан воз кечган йигит
🥀
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда беҳуш ётган бир мўмин йигитнинг қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди:
"Эй, банда, сен умрингда зарра гуноҳ қилмадинг. Бас, юр сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон 4 қадам ташласанг кифоя!" Руҳ танадан қўзғалди.
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?"
- фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг энг яқин дўстинг.
У сенинг ўлимингдан 3 кун
шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?", - фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг аёлинг.
У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан аёлига сабр-у саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди.
Руҳ жаннат гўзалликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди. Шунда унинг ортидан
боягиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?", -фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг онанг.
У ўлимингдан умрининг сўнгигача шундай йиғлайди". Руҳ бир ортига қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради: "Мен сен билан кетишни хоҳламасамчи? "У ҳолда сенга яна жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин!"
Руҳ ортидан эшитилаётган
юракни ўртовчи ғамли йиғига
бирмуддат қулоқ тутди ва
деди:"Агар ортга қайтмасам,
қиёматкунигача онамнинг
йиғиси қулоқларим остида бўлади.
Ахир қандай қилиб онамни бу
ҳолида ташлаб кетаман? Мен
кетмайман!" Руҳ ортига уч
қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Руҳ танага қайтиб кирди."Юрак ура бошлади!", - қўлида электрошок мосламасини ушлаб турган оқ халатли доктор ҳаяжонланиб бақирди шу пайт...!!
Йигит нафас ола бошлади ва ҳаётга қайтди.

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍263😢57👎3
​​​​УЗР РАСУЛУЛЛОҲ...

Итоат нелигин унутдик ростдан,
Ибодатларни, ҳам тарк этдик қасддан.
Осонликча кечдик, энг яқин дўстдан,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Ғийбатни кўчаси уйимиз бўлди,
Қўшнидан ўзишлик, ўйимиз бўлди.
Масжиддан узоқ ер - жойимиз бўлди,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Қалбларда ором-у ҳаловатлар йўқ,
Ҳақ йўлни кўрмаймиз адолатлар йўқ.
Иҳлос-ла қилинган ибодатлар йўқ,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Суннатни тарк этган йўлида бидъат,
Бизларни қуршаган гуноҳ маъсиат.
Эл-у юртларга ҳам етган азият,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Ҳожимиз, деб қилиб элда даволар,
Лекин қалбимизда кибру ҳаволар.
Бемалол қилиб ҳам қўйдик зинолар,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Етим, фақирларни камситиб қўйдик,
Уларга не бўлса тақдирга йўйдик
Ҳаром, луқмаларга қорин тўйғаздик,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Мўмин-мусулмон ўз кўзини чўқир,
Фитначи нокаслар туҳматлар тўқир.
Илмсизлик қалбга қадалган ўқдир,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Илм мерос қилиб кетдингиз бизга,
Шариат йўлидан юрмадик бирга.
Чин уммат бўлдикми, йўқми, биз Сизга,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Ҳолимизга боққан аниқ йиғлайди,
Бир бора бўлсада бағрин тиғлайди.
Бухорий авлоди ҳадис билмайди,
Расулим кечиринг, биздек умматни.

Чорасиз қолганда ўтмас эй воҳим,
Юракдан не ўтса, билар Аллоҳим.
Уммат бўлиб айтдик Расулуллоҳим,
Кечиринг, кечиринг, биздек умматни.


Мираббос Қуранбоев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢80😁3👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👎2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😁5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш фақат сараланганларга насиб қилади

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомаладан иборат.

Тоза қалб овозни баланд қилгани қўймайди, юзга югуртирмайди, жахлга эрк бермайди, тушунган холда босиқлик билан скут сақлаб сабр қилишга ва табассум ила яхши гапиришга ундайди.

Энг асосийси еттита муҳим қоидага амал қилиш.

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга яхши гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍182
#Психолог_тафсилоти
КИБР

Кибр бу аслида камситилган,
яраланган ақлимиз, кимнидир ёмон муносабатидан оғринган "Мен"имиз.

Ҳаммамиз мана шу яралар оғриғидан химояланамиз. Кимдир ярамизга яна тегмаслиги учун хақлигимизни исботлашга киришиб кетганмиз. Бу аламни бостириш учун уларга кўрсатиб қўйишга, биз ҳам мухим одам эканлигимизни тан олдиришга куйиб пишиб харакат қиламиз.

Хуллас ҳамма харакатимиз одамлардан мақтов ва тасдиқ олиш учун....


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢2👏1
УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95😢56👎6😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧРАШУВ
(Бўлган воқеа)

Қизнинг отаси ва бўлажак куёв яқиндан танишиш мақсадида учрашиб олишибди. Ота ўз шартларини айтибди: "Қизимни ҳимоя қиласиз, наинки ўзини... обрўсини, иззатини, соғлиғини, иффатини. Мен шу кунгача уни авайладим, асрадим... Энди сизга омонат қилиб топшириш арафасидаман... Илтимос, ўғлим омонатга хиёнат қилманг!"

Тўй бўлибди... Куёв омонатдор экан... Устига-устак қайнотанинг салобати босиб, шу кунгача куёв, келин билан бирон марта жанжаллашиб, гап талашишмаган экан.

Тинчлик сирини айтайми... Ота куёвга бир марта гапирган бўлса, қизига ҳар сафар насиҳат қилар экан: "Қизим эрингни обрўсини сақла, уни эҳтиёт қил, авайла. Куёвимдакаси ҳозирги замонда топилмайди. Бундай йигитлар камайиб кетишган. Унинг қадрига ет! Эринг тиллага тенг бола! "

Оиласидаги баъзи ишлардан нолимоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаган қизнинг оғзи, отанинг насиҳатидан кейин очилмай қолавераркан.
    Ҳозир ўша ёшларнинг беш фарзанди бор экан, машааллоҳ...

Зулфия Махмуд


📖
Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍254👎3