ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Бу дунё гулларга ғарқ тўлиб кетсин,
Тиконлар қовжираб хўп сўлиб кетсин,
Сен шундай яшагин, шундай яшагин,
Душманинг бир куни дўст бўлиб кетсин
.......


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114👎2😢1
ЎТКИНЧИ ДУНЁДАСАН

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
👍79😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингизни олиб кетади. Бировлар дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан.
Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни.
Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ. Биров орқангиздан пичоқ уради,  биров қалбингиздан...

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.


Тунингиз хайрли ўтсин !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢1
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ

Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢4
СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН...

🎙Шерзод Карим

Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони...
👍55😢4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон сўзининг асл маъноси -- УНУТУВЧИдир.

Инсон вақти келиб баъзи воқеа-ҳодисани унутади.

Ҳеч ким сизни доимий яхши кўришга, яхшилигингизни бир умр унутмасликка мажбур эмас. Сиз ҳеч кимдан хафа бўлманг. Ҳисоб-китобни Аллоҳга қўйингда, умр йўлингизда давом этинг.
Ўзи билгучи...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77
ЯХШИ ТОМОНИГА ҲАМ ҚАРА!

   Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.
  Мен ундан сўрадим:
-У хиёнат қилдими?
У деди:
- Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира.
Мен сўрадим:
-Овқат пишириши қандай?
У деди:
- Ниҳоятда қўли ширин.
Мен дедим:
- Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми?
У деди:
- Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл.
   У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай "мен ундан розиман" деб кетиб қолди.
   Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур!

   Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121😢3👎2😁1
​​КЕЧИРИНГ ВА УНУТИНГ!

Атрофингиздаги одамлардан фаришталикни талаб қилманг!
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас.
Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кӯнглига озор берамиз.

Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам яхши хислатлари бор.
Биз учун энг мукаммал бӯлган яхши инсонни ҳам ёмон одатлари бўлади!

Озорларни эслаб юрмаслиги учун инсонга унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Биз кечиришимиз лозим, агар кечирмасак демак биз яхши одам бўлмай қоламиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ, шунчаки ёмон одатлар бор холос...
Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичик ёмон одати учун воз кечманг. Сиз кечиринг ва унутинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😁6😢1
#Кун_саволи

Бир марта ишончингизни оқлай олмаган инсонга иккинчи марта имконият берган бўлармидингиз?

Жавобингизни фикр билдиришда ёзиб қолдиринг.
👇

📖 T.me/IBRATLI
👍101👎38😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЛҒИЗ ҚОЛМАСИН!

​​Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир-бирин десинлар қуёшим ойим.
Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Майли соч оқарсин, киприк қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача,
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Айрилиқ дилларга ғам-қайғу солар,
Меҳр ва оқибат буткул йўқолар,
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч,
Яхшилик диёнат уруғуни соч,
Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...

Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар,
Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124😢6
#Ҳақиқат

Ғийбатни қилиб бўлиб, «Ҳа майли қўявер, ғийбат қилмайлик»-деганингиздан кейин хам фаришталар ёзганини ўчирмайди, ҳабарингиз бўлсин дедим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😁17😢13👎1
ҚАЙНОТА

Кечаси боласи яхши ухламади.
Қайнонаси ҳаммасини билди.

Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билади.

Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди.

Келиннинг бағрида боласи биғиллаб турарди.

—Чойиззи ичинг! — дея гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.

—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.

—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!

Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди.

Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, ҳам онага айланди.
Қайнонаси кетди...

Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди.

Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб деди:

—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.

Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди.

Лағмонга хамир қормоқчи эди.

—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.

Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...

Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан  уйғониб кетди.

Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.

Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди.

Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар"  деб ёзилган елим халталардан бирини очди.

Бир марталик идишда кабоб бор эди..

Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди

—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!

Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан!

Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди.

Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди...

"Ҳайрият", деди у.

Эҳтимол ишонмассиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..

Феруза Салходжаева.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍326😢36😁5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА, сизга айтолмаган дарё-дарё дардларим бор...


Ота-онага қилинган яхшиликларнинг энг олийси – ғам, муаммо ва оғриғингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар сендан кўра кўпроқ ғам-алам чекадилар...


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍110😢8
Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121
Ўн йилга кечикибман, афсус...

Мени турмуш курганимга 10 йил булди 2 фарзандим бор. Хеч качон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300 та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, хар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланиптими -  деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим манюкюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак - дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида кувонч курдим.

Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим. 
Ўн йилга кечикибман.

Алҳамдулиллаҳ!
Бу менга сабоқ бўлди.

*   *   *   *

Сиз ҳам бу ишни, ҳеч бўлмаганда бир бора қилганмисиз?
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢18😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрим ундоқ, эрим бундоқ деб нолиманг кўп, шукр қилинг тўрт мучаси соғ умр йўлдош насиб қилганига...

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢46
КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА...

Қадим замонларда хеч кими йўқ ёлғиз бир қиз яшаган экан.
У ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак
қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.
Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди:
“Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шунинг учун сенинг бир тилагингни бажо қиламан, тила тилагингни.”- дебди.
Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди.
Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Ўшандан кейин у қиз то кексайгунча дойим бахтли ва хурсанд бўлиб юрган экан. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимда парига йўлиққандим, деяр экан.
Бир куни арофдагилар ундан пари нима деганини сўрашибди.
Кексайган аёл эса табассум
билан дебди: “Пари менга: “Қай холатда бўлсанг ҳам атрофингдагиларга кераклигингни унутма.!" деганди" - деган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍152😢4😁1