ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.

Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.

Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.

Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар, агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар - деган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздан кетиб қолма,
МЕҲР ОҚИБАТ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ!

Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар,
Дардингизни олмас баъзан жўралар,
Бир кун қиёматда жавоб сўралар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кулфат келса кимлар устингдан кулар,
Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар
Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Атроф тўла одам дея керилманг,
Хом ҳаёлу, хушомадга берилманг,
Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Болаликда бирга ўтган онингиз,
Вужудида оқар, ахир, қонингиз,
Ярим бўлиб қолармиди нонингиз,
Опангизни эслаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.

Кучингизни исботловчи билакмас,
Меҳрни ҳис қилмас юрак, юракмас,
Унга совға тўла сумка керакмас,
Опангизни йўқлаб туринг, укалар,
Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍106😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОПА - СИНГИЛ
ҲАҚИДА РИВОЯТ


🎙Салоҳиддин Файзиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢3
​​​​ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА.

Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.

Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчинг
Шу йиғлатган, унутма.

Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.

Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларин қўй кўзингга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.

Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан, Абу Лаҳаб
Пайғамбарни билмади.

Яқинларинг йиғлатса,
Бу ўткинчи бир хисдир.
Қурон ўқи, қалбингга,
Қурон таскин, мунисдир.

Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.

ОПА-СИНГИЛЛАРНИ ЙУҚЛАБ ТУРИНГ, АЗИЗЛАР...

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍156😢6
#Умр_манзаралари

Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...


Япон масали.
Байрам Али таржимаси.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масал

⸺ Табиат қатъий тартиб асосида яратилган: одамлар севиш учун, нарсалар эса фойдаланиш учун, ⸺ деди бир куни донишманд.

⸺ Унда нега дунё бетартиб? ⸺ сўради уни тинглаётганлар.

Донишманд афсус билан деди:
⸺ Ахир, биз бу тартибга тескари амал қиламиз...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢7
ОҚИБАТ

Бир инсонга кўп иззат-ҳурмат ва бойлик бе­рилди. У ўз жигарлари ва яқинларига қўлдан келганича ёрдам берарди. Айниқса, кенжа укасига кўп ёрдам қилди. Чунки ака отанинг пандига қу­лоқ солиб, қийинчиликлар эвазига кўзла­ган мақ­са­дига эришаётганди. У оқибат нималигини яхши биларди. Ҳеч вақт ота-онаси­нинг сўзини икки қилмасди. Аммо ука акасига ҳасад қилар, зим­дан акасининг савдосига кўз олай­тириб, дўкон­даги молларидан ўмарарди. Бо­риб-бориб уканинг сирлари очилди. Ака ота-онага шикоят қилди. Улар укага қаттиқ танбеҳ бериб, кўп насиҳатлар қилди. Ука бу ишни қайтармас­ликка ваъда бериб, акадан минг бор узр сўради. Аммо акага нисбатан ҳа­сади тинчлик бермасди. Яна хиёнат йўлига ўтди. Ака-ука ўртасида низо чиқди, ўртада оқибат ўлди. Ёмон нафс ғолиб бўлди, шайтон хурсандчи­ликдан ноғора чалди. Бунга қўшимча ука уялмасдан акасига:

– Мен сенга ҳасад қиламан, нима учун сен омадлисан? Нимага сенга берилади-ю, менга эса йўқ?! – деди юзсизларча сенсираб.

– Чунки сенда инсоф йўқ! Сабр-қаноат, шукр ва оқибат йўқ! Сенинг қалбингни ҳасад ке­миради. Ота-онамизнинг айтганларини қилиб, садоқат билан ишлаганингда қўлимдан келган ҳамма ёрдамни қилмоқчи эдим. Афсуски, сен хиё­нат йўлини танладинг, нафсингга қул бўлиб, ўз жигарингга хиёнат қилишдан ҳам қўрқма­динг! Сен бировнинг мусибатидан шодланма, ўзга­нинг омадига куйма, ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик ўзингга қайтиб хорликка учратганда қўл­дан берган бахт-омадингни ортга қайтарол­май­сан, шуни унутма! – деди ака.
Аканинг кўнгил ойи­на­си синди, икки жигар ўртасидаги оқибат кетди. Буни ўз холига келтириб бўлармиди...

Улуғларимиз демишким: "Бировнинг ҳусни-жамоли ва бойлигини кўрсанг, ҳасад қилма ва дарҳол ўзгаларга назар сол. Бу дунёда сендан кўра хунукроқ ва камбағалроқлар ҳам бор-ку”. Ҳусну жамол Парвардигорнинг санъатидир. У кимни хоҳласа гўзал қилади. Мол-дунё, мартаба ва мансаб ҳам имтиҳон учун берилади. Шундай экан, эй азизим! Асло ҳасад билан бойлик ва улуғликка эришаман деб хато қилманг!

Одам фарзандига боқибон ҳайҳот,
Қилган амалларин кўриб дерсан дод.
Баъзилари азада уради хандон,
Тўю томошада қилади фарёд.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢10😁2👎1
Қозининг олдига меросдан қолган ерни талашиб, икки ака-ука келишади. Қози ҳар иккисининг даъвосини эшитиб, бирига мерос ерни иккига бўлишни, бошқасига эса, бўлингандан кейин, ерни биринчи бўлиб танлаш ҳуқуқини бериш ила ҳукм чиқаради...

Собир Шермуҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОХГА  ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз...

Ҳар бир янги кун янги имкондир, Сиз кунни “Бисмиллаҳ” билан бошланг, хаммаси яхши бўлади, ИншаАллаҳ 🤲🏻

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲ


🎙Хайрулла Хамидов


Аксарият саломимиз сохта - одатийдир... Зеро хаммамиз кўнгилдан чиққан самимий саломга мухтожмиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган
БУГУН аҳли–Сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56
ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда, бу ҳақида ота-онага, фарзандга, жуфтга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилинса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликларни кўтаради».

(«Ҳикматлар»  китобидан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😢12
АЛЛОҲИМ...

Карим Бахриев
🎙Толибжон Исроилов


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍50😢8
Бир ғароиб ҳодисанинг гувоҳи бўлганман. Бунга анча йиллар бўлиб кетди, унда ёш бола эдим, унчалик тушуниб етмаганман...

Ўғрилар ёши йигирмалар атрофидаги йигитнинг нимасинидир ўғирлабди шекилли, йигит сезиб қолиб талаб қила бошлади. Ўғри қўрамасдан одамлар орасидан секин узоқлашиб, йигитни авраб, четга олиб чиқиб кетди. Мен "нима бўларкин?" деб, уларга сездирмай орқасидан кузатиб бордим. Анчагина ҳилват жойга борганда ўғри йигитга пўписа қилишни бошлади. Олдирган нарсаси қимматроқ эканми, йигит ҳам бўш келмай талаб қилаверди. Бирдан ўғри одам йигитнинг юзлари, қулоқлари аралаш қилиб шапати билан ура бошлади. Йигитнинг эса қўл қайтаришга кучи етмаслиги кўриниб турганди. Бир пайт йигит овозининг борича азон айтишни бошлади...

Нимадандир қўрқиб кетган ўғри нафақат уришдан тўхтади, балки, кўзлари ола-кула бўлиб жон ҳолатда йигитга ёпишиб, "Бўлди, бўлди дедим, овозингни ўчир, бақирма!" деб ялинишга тушиб кетди. Йигит тинмай азон айтар, у бўлса, бир қўли билан қучоқлаб, иккинчи қўлининг кафтлари билан йигитнинг оғзини ёпишга ҳаракат қиларди. Йигит азонни тўхтатмади. Овозининг борича айтаверди. Шу пайт қаердандир яна беш-олти одам пайдо бўлди, "булар кўпайиб кетди, энди дўппослаб урса керак" деб ўйлаб тургандим, йўқ, аксинча, улар етиб келиб "муаззин"га ялина бошлади, "Жон ука, овозингни ўчир, ўчирсанг-чи овозингни, берамиз нарсаларингни, берамиз дедик-ку" деб ялинар, ёнидаги оғзини очиб, довдираб турган бир кишига "берсангчи, бер ҳаммасини, ўчирайлик овозини" деб питирчиларди...

У вақтда мен бир тўда ўғрининг биргина ёш йигитдан нега қўрқиб кетганини, ўғрилар учун энг уят ҳисобланган, яъни, ўғирлаб олинган нарсани қайтариб бериш ор бўлган ишни қилганини тушунмагандим. Кейинроқ азоннинг ҳикматини, азон айтилган жойдан жину-шайтонлар тум-тарақай қочишини эшитганимдан кейингина ўзимга ҳулоса чиқаргандим...

Буюкларимиздан Аллоҳнинг каломи бошқа сўзлардан аввал кирсин деб чақалоқ туғилса азон айтилишини, ризқ кенг бўлсин деб деҳқончилик яхши бўлмаган жойда азон айтилишини, шайтон қочсин деб ибодатнинг аввалида азон айтилишини ҳам эшитдим.  

Сиз хам азон айтинг, шояд юртимиз тинч, обод бўлса, зора соғ-омон бўлсак, зора кулфатдан омон қолсак...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍178😢13👎1
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ

📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этади, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этади.
Кўзимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқ.
(Конфуций) 

📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид) 

📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен) 

📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан боқинг - улар шунга лойиқликлари учунгина эмас, сиз ўзингиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)

📖
Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍91
#Мактуб
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
ДЎСТИМ!


Мендан "бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди?", дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтди?!
Ҳаёт дегани бу сафардир дўстим, мусобақа эмас. Ундан фойдалан, уни жангга айлантирма.
Курашишга арзийдиган ягона майдон бу жаннатга олиб борадиган йўлдир. Бундан бошқаси зарарли жанглардир, мақсадсиз мусобақадир.
Тошбақа ҳам, қуён ҳам аҳмоқдир. Ер юзидаги энг секин юрадиган ҳайвон устидан қозонган ғалабаси қуёнга қанақанги лаззат бериши мумкин?!
Қуён ухлаб қолганда орзусига эришган тошбақага бу мусобақадан нима фойда?!
Эй дўстим! Қалбингни покла. Бошқалар муваффақиятидан худди ўзингники каби қувон. Ғолибларга худди ўзингга қарсак чалгандек қарсак чал.
Бир савдогар бошқаси билан савдо шартномаси тузса худди ўзинг шартнома тузгандек севин. Қўшнинг янги мансабга кўтарилса худди ўзинг кўтарилгандек саодатни ҳис қил.
Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш заҳарли ўқдир. Бу ўқ инсонларга етиб боришдан олдин ўз қалбингга қадалади.
Дўстим! Биз рақобат деб номлаб олган кураш аслида ниқобланган ҲАСАДдир. Аммо биз уни киришиш лозим бўлган жанг деб ўйлаб рақобат деб номлаб олганмиз.
Ёдингдан чиқмасинки, ҳасад самода Аллоҳ таолога энг аввал қилинган гуноҳдир. Иблис Одам алайҳис саломга сажда қилишдан бош тортди. Унинг кўрсатган сабаби "мен ундан яхшиман" эди.
Эсингдан чиқмасинки, ҳасад ер юзида Аллоҳ таолога қилинган гуноҳларнинг аввалгисидир. Қобил Ҳобилнинг хотини уникидан чиройли бўлгани учун Ҳобилни қатл қилди. Сенда Иблисдаги ва Қобилдаги нарса бўлатуриб "рақобат қилаяпман" деб ўзингни алдама.
Йўқ, дўстим! Сен ичингдан ёнаяпсан. Чунки бошқаларга берилган яхшилик сенга берилмади.
Дўстим! Қалбингга эътибор бер. Уни тозала. Уни зикр билан покиза қил. Кўзинг тушган ҳар-бир гўзалликка "бисмиллаҳ" айт. Ўзингга тегишли бўлмаган ҳар қандай ризққа "машааллоҳ" дегин. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл. Бутун умринг мусобақа билан ўтсада, ўзингникидан бошқа нарсага эриша олмайсан.
Саломлар бўлсин қалбингга!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117👎1
Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Ўткир Ҳошимов
Дафтар хошиясидаги битиклардан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍118😢14