ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.6K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🎤 Марварид ўқиди

Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
👍47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:


- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63
АШУРО КУНИ

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади.

Бу кун ҳақида кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.
Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига бориб “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Хатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар

🔸 Муҳаррамнинг тўққизинчи куни - 7 август, якшанба
🔸 Муҳаррам
нинг ўнинчи (Ашуро)куни - 8 август, душанба
🔸 Муҳаррамнинг
ўн биринчи куни - 9 август, сешанба

❗️Шу уч кун рў
за тутиш тавсия қилинади

♻️ ЯҚИНЛАРГА ТАРҚАТИНГ!
👍89
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АШУРО КУНИ АҲЛИ АЁЛИГА КЕНГЧИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

🎙 Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
​​​​Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мушафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!»
(Жума сураси, 9-оят).

Шу куни жамоат бўлиб адо этиладиган намоз эса «жума намози» дейилади. Бу кунда дуолар қабул бўладиган алоҳида соат бор, мўминнинг Аллоҳ таолодан хайриятни сўраб қиладиган илтижоси шу вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни албатта ижобат қилади.

Илтижо-ю дуога ижобатли кун жума муборак бўлсин, азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😁4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Бунёдбек Саидов


Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, ишингизни қўйинг, жума намозидан қолманг, биродар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
​​Жума вақти яқинлашиб қолган эди. Жумага кета туриб, йўл-йўлакай ишимни битириш учун бир ерга тўхтаб ўтишга тўғри келди. Ишимни битириб чиқсам икки машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берибди. Икки машина эгалари тортишиб кетишди. Бири "тормозни кутилмаганда босиб тўхтатдинг, деса бошқаси "орқамдан урдинг", деб тортишар эди.

Йўл тор бўлганлиги сабаб, қисқа вақт ичида катта тирбандлик юзага келди. Йўлни бир тарафида қатнов тўхтади. Қарама-қарши тарафдан эса машиналар оқиб келар эди. Хуллас, беш дақиқа ичида бир км лик "пропка" юзага келди. Йўлнинг "Авария" бўлган тарафи айнан масжидга олиб борар эди. Томошага ўч одамларимиз дарров тўпланишди. Камера кўтарган, кузатган, икки инсон талофатидан кулги топганлар тезда жам бўлди. Етмаганига иккисига ҳам тарафдор бўлганлар дарров топилди. Тарафдорларини "ҳайя-ҳайяси" билан иккиси янада баҳсга қизғин киришди.

Орқада туриб қолган машинадан бир киши тушди. Муросага кела олмаётган икки инсон қаршисига келдида, бир оз икки тортишаётган одам суҳбатини тинглади. Бир оздан сўнг "Акалар, иккингизни ҳам тушуниб турибман. Иккингизда ҳам талофат катта эмас экан. Қани, юринглар. Иккингизга етган зарарни мен қоплаб бераман. Ортингизда турган минглаб жамоат жума намозига кечга қоляпти", деди. Ҳалиги икки тортишаётган инсон ҳам хижолат бўлиб кетди. Орқадан келиб ургани "Бўлди, ака. Ҳайданг. Менда айб. Ортингиздан мен урдим. Машинангизни қилдириб бераман", деди. Иккинчиси эса "қилиб берманг. Айбингизни тан олмаганингиз учун талашаётган эдим. Ўзимникини ўзим қилдириб оламан. Ҳар иккимиз ўзимизни машинани қилиб оламиз. Хафагарчилик бўлмасин", деди. Икки жабрдийда орани ислоҳ қилган инсонга раҳмат айтиб, машиналарига ўтириб кетишди. Бир зумда жамоат тарқалиб кетди.

Биргина ислоҳотчи жамиятни ислоҳ эта олади. Биргина ислоҳотчи орадаги муаммога ечим бера олади. Афсуски, жамиятда орани бузувчилар ҳам учраб туради. Ислоҳотчи маломатга ҳам тайёр туриши керак.

Саид Ислом

📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍148😢9
Динда бироз сустлашиб қолсам,
Шайтон билан дўстлашиб қолсам,
Агарда мен дунёдан ибрат олсам,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Ислом бўлмоқда бизларга ғариб,
Иймонимиз мажрухдир, майиб,
Савоб эмас, гунохни қолсам ахтариб,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Мўмин булиб тақвода қусур,
Дунё экан бизларга аламли унсур,
Номаҳрамга боқиб олсам гар хузур,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Тунда уйқум бўлади амалда ғолиб,
Туҳажжудга турмай хузур ахтариб,
Макр хиёлига қолсам маҳлиё бўлиб,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Кўзларда ситам бўлибман гумроҳ,
Жойнамозни ўзимга этолмай ҳамроҳ,
Аллохдан эмас, бандадан сўрасам паноҳ,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Мўминга муслима риштасиз сингил
Бошидан рўмоли юлинса, бузилмаса дил,
Денглар: Бир ака бўлиб ҳимоя қил,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Ўзга юртда дўстим саргардон,
Болам-чақам деб, терганида дон,
Чойхонадан чиқмасам мен нодон,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Дунёда юрдим, мен ҳузурни ўйлаб,
Савдони қилдим, бойликни кўзлаб
Охиратдан менга беринглар сўзлаб,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Билинг, дўстим, дийдор ғанимат,
Солиҳ сўзингиз дилларга неъмат,
Диндан сўйланг, бўлсин ҳикмат,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Ғанимлар кўп, дўстлар ягона,
Дунё мўминга ғарибдир, ғамхона,
Намоз ўқимасликка қилсам баҳона,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Қиёмат яқинламоқда, аломат бисёр,
Огоҳ қилинг, бўлайин сўроққа тайёр,
Агар бўлсам охират амалига айёр,
Дўстлар, мени тергаб қўйинглар!

Шавкат

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢3😁1
Араб мамлакатларида, хусусан Мисрда икки одам хусуматлашганда учинчи бир бегона инсон келиб "Солли аъла Муҳаммад" дейди, буни кўп гувоҳи бўлдик. Шунда, икки жанжаллашаётган инсон саловат айтишга ва жанжални тарк қилишга мажбур бўлади ва бу билан вазият чиройли тарзда ҳал бўлади.

Бизнинг юртимизда ҳам эскидан "ўтган ишга саловат" деган нақл бор. Демакки, бизда ҳам чиройли одатлар бўлган. Буни татбиқ қилсак ёмон бўлмасди...

Салим Айюбий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👎1
​​ТАВБАГА ШОШИЛ!

«Эй Одам фарзанди!
Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб) Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Барчамиз_учун_ибрат

Бир марта ноўрин айтилган "Алҳамдулиллаҳ" учун 30 йил қилинган тавба!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26😢22
Гуноҳларингизни истиғфор ила ёқиб юборинг!

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!"

Тавба ўт эрур,
гуноҳ-чи-ўтин,
Ўтинга ўт тушса,
қоларми бутун?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😁3😢3
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢4
​​“Менга жаннат ва жаҳаннамни қиёслаб тушинтириб беринг!”

Шу саволни берган ёш йигитчани донишманд бир хонага етаклаб киради. Хона ўртасида узун хонтахта қўйилган экан. Хонтахта атрофида одамлар рўпарама рўпара ўтиришибди. Ҳар бирининг олдида бир косадан шўрва, қўлларида бир метр узунликдаги қошиқ. Ҳамма узун қошиқлар билан шўрва ичишга урингани учун, ҳар томонга овқат тўкилиб-сочилиб ётибди. Хонтахта устига ҳам, одамларнинг кийим –бошига ҳам қараб бўлмасмиш. Донишманд йигитга хонани кўрсатиб: “Бу ер жаҳаннамга тенг, болам, чунки одамлар фақат ўзини тўйдиришни истайди” дебди. Кейин йигитчани етаклаб бошқа хонага борибди. У хонада ҳам биринчисиникидек манзара. Хонанинг ўртасида узун хонтахта, одамлар юзма-юз ўтиришибди. Ҳамманинг олдида шўрва, қўлида эса узун қошиқлар. Фақат бу ердаги одамлар қошиғи билан қаршисидаги инсонга шўрва ичираётган экан. Донишманд йигитга қараб: “Ўғлим, бу ер эса жаннат мисоли, одамлар муаммоларини баҳам кўриш билан ечим топишяпти ва бир-бирини тўйдиришяпти” деган экан.

Қиссадан ҳисса: Бахт — кўп нарсага эришишда эмас, қўлидаги имкон ва фурсатларни бошқалар билан баҳам кўришда. Азизлар, бахт бўлишиш орқали кўпаядиган неъматдир.

"Иймон ва ҳузун" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​📖 Ҳамма ўз доирасида золим

Бугунимиз манзараларидан бири, хамма зулм кўтарилишини сўраб дуога қўл очган. Лекин ҳамма ўз доирасида золим ва мустабид. Шунинг учун ҳам дуолар ижобат бўлмаяпди.

Дунё зулмга янада чуқурроқ ботиб бормоқда...

 Доктор Мустафо Маҳмуд


Дарҳақиқат ҳаммамиз золим, мустабидмиз. Уйимизда, ишда, кўчада.. Оиламизга, ҳамкасбларга, одамларга, атроф-муҳитга, Аллоҳга...

Дуолар қандай қабул бўлсин?!


*Золим - ўзганинг ҳақ-ҳуқуқни жойига қўймаган киши.

*Мустабид - яккаҳоким бўлган, фақат меники тўғри деган киши.

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍63😢4
Нима учун КАЪБА устидан учиб ўтиш мумкин эмас, Маккада аэропорт йўқ?

Бу маълумот мени хайрон қолдирганди. Айнан мана шу маълумотдан хабар топганлар, кўпчилик Ислом динини қабул қилишди.
КАЪБА- ернинг маркази. У ҳеч қандай эътирозсиз ва деформациясиз ернинг ўртасида туради. У тортиш кучини маркази бўлганлиги сабабли, бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Бу қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлганлиги учун КАЪБА устидан на қуш ва на бир самолёт учиб ўта олади. Атмосфера босими кучли, ваакум остидаги ҳаво ҳарорати, буларнинг ҳаммаси Унинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу фан билан исботлаб, тасдиқланган.

Эътибор берсак, қушлар КАЪБА атрофида учиб ўтади, зинхор устидан учиб ўта олмайди. КАЪБА- ернинг нури. Нур КАЪБАДАН тарқалади, у бўшлиқни ва осмонни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Арш-аъло билан туташади. КАЪБА айнан Арш-аълонинг тагида жойлашган. Бу шундайин улуғ жойки, бежиз - "АЛЛОҲНИНГ ердаги уйи"- деб айтилмайди. Арш-аълонинг сояси бу

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍236😢7