ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.98K photos
13.7K videos
14 files
34.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Бугун ҳижрий 1444 - йилнинг биринчи куни! Сизларни янги 1444 - ҳижрий йил билан табриклаймиз!

ЙИЛ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
(3 марта ўқилади):

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!

Дўстларингизга улашинг!

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍193
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Бугун ислом оламида янги йил бошланди! Муборак бўлсин!

Барча мусулмон ахлига янги йил хайрли келсин! Аллоҳ барча сўраган ниятларимиз ижобатини ҳадя этсин, энг муҳими барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин.

Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг, токи, сиздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.

Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН...

Гўзал дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢3
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Бугун милодий 2022 йил 30 июль куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил - 1444 йил бошланади.

• Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади.

• Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади.

• “Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.


Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢2👎1
🎉Янги (ҳижрий 1444)
йилингиз муборак бўлсин!

🌙Ислом оламида Янги йил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
Allah Allah Aghina

🎙Nazwa Maulidia


Аллоҳ ойи - Муҳаррам ой муборак бўлсин!

Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍52😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳу ривоят қилдилар:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:
"Рамазон ойидан кейинги рўзанинг энг афзали Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзадир".
Зеро, янги йилни ҳайрли амал ва ибодат бўлган рўза билан бошланса, иншаАллоҳ йил давомида баракот ёғилиб туришига васила бўлади.
🍃
Қадрлигим бугун дастурхонларни безатинг, яқинларингизга ҳадялар улашинг!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69😁2
Яхши инсонлар билан бирга имонлашиш ва ғийбатлашиш ўртасида жуда катта масофа бор. Бири осмонда, иккинчиси ер қаърида. Бири нур, иккинчиси зулмат. Бири тотли, иккинчиси ёқимсиз.

Зиёвуддин Рахим


ИБРАТЛИ СУХБАТДОШЛАР
грухи сухбатига қўшилинг
👉
@ibratli_dunyo 👈


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАРРАМ ОЙИ БАРАКАСИДАН
БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢1
Мен Оиша онамизнинг етмиш минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди.
(Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу)

Етмиш минг дирҳам бугунги кунда 800 миллион сўмдан ошади. Бу пулга энг сара кийимлардан минглаб сотиб олиш мумкин...

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89😢14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСРИ САОДАТНИ ЖУДА
СОҒИНДИМ


🎙️ Бинту Мухтор

Кечиринг сизни охири ёздим
Нима ёзай дея ақлдан оздим
Бу дунёнинг макридан бездим
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢30
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢2
📖 Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢20😁1
Неъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлиб, шунга яраша давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқадир, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99😢4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга яна бир янги кун тонгидан бирга бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😁1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Ассалому алейкум,
Хайрли тонг!
🕊
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😁2😢2
АССАЛОМ, ҚАДРДОН!

🎙Ахмади Эверест


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍45😁2
​​#Ибрат

Диёнат

Бир диёнатли фозил одамнинг уйида сичқонлар кўпайиб кетди. Одамлар унга:
— Нега уйингизда мушук асрамайсиз? Мушук сичқонлар кушандаси эканини биласиз-ку. Агар битта мушук асрасангиз, сичқонлар ҳужумидан қутуласиз,— дедилар.
Диёнатли фозил одам уларга:
— Тўғри айтасизлар, лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқонлар мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқаладилар, қўшниларимга кўп азият берадилар. Ўзимга истамаган нарсамни қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни кўзлаб, бошқаларга зарар етказайми? Йўқ, бу ишни виждоним асло қабул қилмайди,— деб жавоб берди.

Байт:
Ҳар неки ўзингга бўлмаса писанд,
Тутма раво ўзгага, эй аржуманд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👎5
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
👍186