ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.41K photos
15.9K videos
14 files
37.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАРДАН БОШҚАСИН
ТОПА ОЛМАЙСИЗ...


🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
ДУНЁ БОЗОРИДА... (ҳикоя)

Тун ярмида даҳшатли тушимдан уйғониб кетдим. Атрофда жимлик. Фақат қишлоқнинг олис-олисларида итлар увлайди.
Тушимда келажакни кўрибман. Ҳозир интилган, орзу қилган ҳамма нарсамга эришган эмишман.  Бойлик, қимматбаҳо машина, обрў ҳамма-ҳаммасига. Уйимда аллақандай зиёфат эмиш. Ёнимда ҳушбичим аёллар, атрофимда турли-туман одамлар. Ҳамманинг эътибори менда эмиш. Зиёфат тугабди-ю, менга нимадир бўлиб, хонам бурчагида ёлғиз ўтирганча ғам чекармишман. Шу он бирдан осмон гумбирлaб, ёмғир шаррос қуя бошлабди. Мен ҳудди бир нарсасини йўқотиб қўйгандек ўзимни кўчага урибман. Ёмғир остида югура-югура аллақандай бозорга етиб борибман. Бозорда ҳамма нарса сотилар эмиш. Дунё бозорига бориб қолганмишман. Бозор ичра югурганча тинмай айланиб фақат бир нарсани қидирар эмишман. Ҳар бир сотувчига бориб у нарсани сўрарканман, уларнинг жавоби деярли бир ҳил экан, «ҳозирги замонда у нарсани топа олмайсиз, агар топкан тақдирингизда ҳам жуда қиммат туради». Мен сотувчиларни ҳар бирига бор бойлигимни беришга тайёрлигимни, менга фақат ўша нарса керак эканини такрорлармишман. Ёмғир эса тинмай ёғармиш. Қидирган нарсамни топа олмай бозор ўртасида чўк тушган кўйи ғам чекиб ўтирган бир маҳалим гўзал бир қиз пайдо бўлибди. У жуда гўзал эмишу, аммо, юзлари чандиқли, кўзлари эса жуда маюс экан. Ҳалиги қиз менга яқин келибди-да оҳиста бағрига босиб: - Сиз излаётган нарсани фақат бозор четидаги майда-чуйда сотиб ўтирадиган аёл сотади, - дебди. Шунда мен ўша тарафга қараб югуриб кетибман. Ўша аёлнинг ёнига бориб излаётган нарсамни ундан сўрабман. Неча пул десангиз бераман менга сотинг дея. Аёл эса жулдур кийинган фақирларга текинга улашиб ўтираркан. Аммо, атрофдаги жулдур кийинган фақирлар мени у ердан қувиб солибди: - Сенга ўхшаган бойларга берилмайди, йўқол буердан... 
Тинмай ёмғир ёғармиш. Югурганча уйга қайтиб, бор бойликларимни олибману йўл четида жулдур кийинган тиланчи ёнига бориб, бор бойлигимни уни жулдур кийимларига алишибман. Жулдур кийимда яна ўша дунё бозорига, яна ўша бозор четидаги сотувчи аёл ёнига бир аҳволда бориб, йиғлаганча: - "Илтимос, менга ҳам бир чиндин меҳр беринг!... 

Дунё бозорларидан қидирганим -  меҳр, менга йўл кўрсатган қиз - ҳақиқат. Бозор четида меҳр улашиб ўтирган аёл эса она эди.

Оқил Тўрақул


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
ОҒРИҚ

⸺ Болалигимда менга кўп нарса беролишмагани учун ота-онамдан норози эдим. Кейин улар оламдан ўтиб кетишди. Секинлик билан барчасига ўзим эришдим.
⸺ Хўш?
⸺ Бугун шу эришганларимнинг ҳаммасига ота-онамни алишгим келади...

Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азизларим, мана НАВРЎЗ айёмини хам қарши олдик,
Алҳамдулиллаҳ..!


Янгиланиш ва орзулар тимсоли - НАВРЎЗ тонггини ўзгача сурур билан кутиб олайлик... Яқинларингизга хуш кайфият улашинг... Ушбу кунда барчага шодлик ва шукроналик хамрох бўлсин!

Аллоҳ ҳаммамизга барокатли, ҳайрли амалларга тўла умр, барча яқинларимизга сихат - саломатлик, хонадонларимизга файз, ризқимизга кенглик, оилаларимизга хотиржамлик, беморларга комил шифо ва қалбларимизга иймон ҳаловати ва бахор гўзаллигини ато этсин. Кунларимиз сўраганимиздан ҳам зиёда бўлсин!!

НАВРЎЗ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВРЎЗ КЕЛДИ

✍Хазонрезги
🎙Раъно Тажибаевна

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАҲОР БИЗНИ СЎРОҚЛАР

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
#qiziq
Улуғ олмон адиби Гётенинг қизиқ бир одати бўлган: у баҳорда дойим чўнтакларини гулларнинг уруғига тўлдириб юрган ва қаерда юрса уларни йўл четига сепиб юрган. У вафот этганида ундан гулларга бурканган кўплаб йўлаклар қолган яъни Гёте юрган Германия йўлаклари четида гўзал гуллар очилган.

®internet

PS. Гётье ўзидан гўзал из қолдирган экан... "Йўлингизда гуллар очилсин" дегандек...

Бир актриса опамиз борлар, Барно Қодирова, кун давомида учраган барча сухбатдошига самимий табассум ва албатта ширинлик(конфет) улашишни канда қилмайдилар...


🥀 Аллоҳ сизу бизни ҳам хуш кайфият, гўзаллик ва яхшилик улашувчилардан қилсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзларингиз_қувонсин
БОЙЧЕЧАГИМ

🎥 "9999" студияси махсулоти

Аллоҳ барчани ушбу байрамда яқинларига ва болажонларига қувонч улашишга қодир қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2
#Тарбия
УЗОҚ ЙЎЛ

- Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?

- Қосим дўкончи бор-ку, шунинг дўкони ёнидан ўтмайлик деяпманда, ўғлим... Қарзи бор мендан... Анча бўлди... Аҳволи яхши бўлмаса керак , беролмаяптида... Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас, ўғлим...
Уни хижолатга қўймайлик...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
#Тарбия
Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:

– Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал жой.

– Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? – ажабланибди ўғли.

Шунда донишманд:
– Фақат қорнинг очганида тамадди қил, ана шунда таом энг ширин бўлади. Астойдил халол меҳнат қил, шунда юмшоқ тўшакда ётгандай дам оласан. Одамлар билан хуш хулқда, яхши муомалада бўл, шунда уларнинг қалбидан жой оласан, у жой ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, – деб жавоб берган экан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
Баҳорда бодом гуллади, кўзларни қувонтирди.
Кузда эса...
Бодом мевалари ҳали етилмай туриб, «бошқалар териб кетишмасин», деган хавотирда қоқа бошладилар. Бечора дарахт инсон боласига мева тугиб бергани учун таёқ ея бошлади. Сўнгсиз, ҳисобсиз урдилар. Дарахт барглари кўз ёши мисол тўкилди. Лекин инсон болалари бунга эътибор бермадилар. Ҳали тирик баргларни топтадилар. «Дарахтнинг таёқ еган шохлари, навдалари ҳам азобланар, озор чекар-ку», деган фикр ҳеч кимнинг хаёлига келмади.
Бу-ку, дарахт, тилсиз, бизнинг назаримизда жонсиз бир нарса. Дарахтларни савалаш билан кифоялансак кошки эди.
Ҳаётда...
Ўз биродарларимизни заҳарли сўз таёқлари билан савалаймиз. Юраклари қон қақшаб кетса ҳам савалайверамиз. Унли йиғисига ҳам, унсиз фарёдига ҳам аҳамият бермаймиз. Савалай-савалай роҳатланамиз.
Дарахтларни савалашдан мақсад — меваларни териб олиш.
Ўз биродарларимизни савалаб нималарни териб оламиз? Гуноҳлар ортилаётган қопларни тўлдирмаймизми?
Бодом тўла қопни орқалаб бозорга шошамиз.
Гуноҳлар тўла қопларни ортмоқлаб қайга борамиз?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍7
МЕНИНГ ОТАМ ШУ ОСМОН...

Қалбингни этма доғлар,
Дейди, ўлсанг қадрлар.
Менинг акам - шу тоғлар,
Укам - кўм-кўк адирлар!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий


Telegram.me/IBRATLI -
Асл ибрат макони...
👍3
Сени ким суяб қолишини билмоқчимисан?

Унда йиқилиб кўр...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОЛТИН СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
#Психолог_маслаҳати

Ақл-бу бош. Қалб-бу юрак

Бош зўр ишлагани билан юраксиз хеч нарсага айланади....

Лекин ақл ишламаса ҳам юрак ураверса яшай олади инсон...

Азизларим ақлингизга зўр берманг, қўрқув ақлда бўлади...

Юракда фақат ишонч, умид бўлади чунки қалбда Aллоҳ номи бор..

Юрагингизни тингланг, ақлингиздаги қўрқувларни унутиб ишончда ва умидда Aллоҳни эсланг!

Қўрқув ва ваҳима ақлнинг ўйини.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5😢1
#Ибратли_ҳикоя

ОДИЛ ШОҲ

Қадимги Эрон шоҳларидан Анушервон ҳар йили наврўз кунида ҳалқ учун зиёфат ташкил қиларди. Зиёфатга келганлар орасида турмушдан жуда қийналган камбағал бир киши ҳам бор эди. У ўз-ўзига:
— Шу ердаги идишлардан бирини олиб кетиб, сотсам, муҳтожликдан анча қутуламан. Менинг чорасизликдан қилган бу гуноҳимни, шояд кечирар, — деб қимматбаҳо идишлардан бирини кийими орасига ўраб олди.
Анушервон унинг қилиб турган ишини кўриб турган бўлса ҳам, индамади. Зиёфат тамом бўлиб, халқ тарқалишга ҳозирланди. Идиш-товоқларни сақлайдиган хизматчи идишларни санаб, қимматбаҳо бир идишнинг йўқлигини билди. Дарҳол бу ҳақда Анушервонга арз қилиб, ҳаммани текшириб чиқариш кераклигини айтди. Анушервон унга:
— Текшириб ҳеч кимни уялтирма, у идишни муҳтожликдан эзилган бир киши олгандир. Унинг олганини кўрган киши ҳам чақимчилик қилмасин, — деди.

Идишни олган киши уни сотиб, турмушига яратди, ўзига янги кийимлар тиктирди ва кейинги йил зиёфатга ясаниб-тусаниб, янги кийимларни кийиб келди. Зиёфатдан кейин Анушервон уни имлаб ёнига чақирди. Холи ерга олиб бориб:
— Бу янги кийим ўша идиш пулига келган эмасми? — деб кулиб сўради. У киши қизариб:
— Сизнинг соянгизда шу кийимларга эга бўлдим. Муҳтожлик мени шу гуноҳ ишга мажбур қилди, мени кечиринг. Шу қилган айбимдан виждонан азоб тортаман, — деб кечирим сўради. Анушервон унга тасалли бериб:
— Бундан сўнг бировнинг нарсасини сўрамасдан олмагин, эҳтиёжинг бўлса менга келиб айт, ёрдам қиламан, — деб инъом-эҳсон қилиб, уни шодлантирди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСРИ САОДАТНИ
ҚАТТИҚ СОҒИНДИМ

🎙 Хайрулла Хамидов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тун бағрини ёриб чикди нур!
Ибодатга шайланди тиллар!
Дуоларим асрасин сизни!
Хайрли тонг, дилга яқинлар!

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шаъбон ойининг яна бир тонгги муборак бўлсин, Азизлар!

Аллоҳ ризқимизга барака бериб, рамазон ойига барчамизни соғ - омон етказсин!

Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингиздан соғликни, қалбингиздан хотиржамликни аритмасин.

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.

Кунингиз файзу барокатли ўтсин!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍5
УЙҒОНДИНГМИ, ДЎСТИМ...

✍Малика Салимова
🎙Зарнигор Ибрагимова

Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍7👏2