13 subscribers
32 photos
7 videos
23 links
Download Telegram
1👍1👏1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз,  қадрдон...

Янги йил, янги хафта, янги кун
Пайшанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!


Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


https://t.me/ibratli3
👍31🔥1👏1
Умр китоби

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
 Чамамда, «Номаи аълом», «Умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебочанинг номи «Пешанага битгани» ёки «Тақдири азал» деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг «Умр китоби»ни ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барчаси ҳисоб-китоб қилинадида, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса, бир тараф, гуноҳ кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин...

Ўткир Ҳошимов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

https://t.me/ibratli3
2👍1🔥1👏1
Таровиҳда Қуръони Каримни хатм қилиш қандай амал ҳисобланади?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
0%
Мубоҳ
69%
Суннат
23%
Вожиб
8%
Энди билиб оламан
👍21🔥1👏1
👍1🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!💐🌹🍃

🤲🌹🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌙💐«ЖУМА» кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌙💐Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, «ЖУМА» кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎉🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉🌙

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/ibratli3
👏2👍1🔥1
1👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1👍1🔥1👏1🏆1
🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2026

📍 Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли бот орқали аниқлаб олинг!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#ramazon #taqvim #2026

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 Улашинг: @diniysavollar🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥1🥰1👏1🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥2🤗21🥰1👏1🎉1🕊1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#рамазон

🌙 Рамазон яхшиликлар ойидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1🥰1👏1🤗1
Рўзадор одамнинг бурни қонаб кетса, уни тўхтатаман, деб бошини юқорига кўтарганда қон ичига кетиб қолса, рўзаси очиладими?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
13%
Рўза очилмайди
25%
Рўза очилади, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади
50%
Рўза очилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди
13%
Энди билиб оламан
👍2👏21🔥1👌1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🌺🌙 РАМАЗОННИНГ УЧИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

#Саҳарлик_вақти
Бугун 21— Февраль оғиз ёпиш Тошкент вақти билан:
05:51

🕐 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

🔺Тошкентдан олдин: Ангрен–3/3, Андижон–11/12, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/13, Наманган–9/9, Чортоқ–9/10, Чуст–7/8, Фарғона–8/10, Риштон–6/8, Қўқон–5/7, Қува–9/12.


РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ibratli3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1🔥1🎉1
«Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»...

Бу сўзларнинг маъносини биламизми?


Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз.
Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан».

«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир».

«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир.

«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси.
Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш.
Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!»

Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди.

«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман».

«Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»).

Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Ва ийякум – Сизга ҳам.

Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин.

Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз.

Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин.

Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул.

Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш.

Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир.

Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.

Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот)

Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади)

Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи икромларга нисбатан айтилади)

Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади)

Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ibratli3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🔥2👍1👏1