ИБРАТЛИ ДУНЁ
112K subscribers
8.43K photos
16K videos
14 files
38.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун маҳзун Кузнинг сўнгги жумаси... Демак умримизнинг яна бир кузи ўтиб бормоқда...

Азизлар, ҳар бир ўтган куннинг қадрига етайлик. Чунки қайтиб келмайдиган энг азиз неъмат — бу ВАҚТдир.

Сахий кузнинг сўнгги жумаси ризқимизга кенглик ато этсин. Кетганларимиз ҳақига дуолар, қолган умримизга гўзал тақдирлар ёзилсин.

Жума муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢8👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.

🌹ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркакларни жазолаш мана 
шундай бўлибди, лекин…
🙈

Аёл эрини бошқаси билан кўриб қолади ва жанжал қилиш ўрнига эрини ажойиб жазоламоқчи бўлди. Жудаям қимматбахо тиллалар олди ва эрини ёнига борди, лекин…

Тўлиқ видеони кўринг, давоми 
жуда қизиқ экан
👇
👍6👎6
ЯХШИ НИЯТ

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Мeн ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот.
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим.
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам.
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам.
Татирмиди айтинг бойлик ҳам,
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз.
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга.
Ҳатто жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим.
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб нодонлик қилсам.
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢17👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ота-оналарни ҳам хотирлаб, ҳақларига дуо қилиб қўйинглар, Азизлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢30
🔞Қиз ўзининг Инстаграм саҳифасига Россияда йигити билан бирга тушган суратини жойлади.

Қизнинг Отаси суратни кўриб, дарҳол шаҳардаги барча касалхоналар ва ўликхоналарга қўнғироқ қила бошлади. Ўша куни кечаси ариқдан ўғил ва қизнинг жасадлари топилган.


Ота қизи ва йигитни ўлишини қаердан сезиб қолди..👇
👎4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати ила сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз бахш  этган, Аллоҳ суйганларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!

Бугунги кунимизга, тонгда соғ-омон уйғонганимизга ва яқинларимиз борлигига, улар ҳам соғ-омонлигига шукрларимиз бўлсин 🤲

Кўзимиз кўраётган ҳар бир гўзаллик, қалбимиз ҳис қилаётган ҳар бир қувонч — Аллоҳнинг сиз-у, бизга берган неъматидир.

Бугунги кунимиз учун,
Алҳамдулиллаҳ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эр-хотин уруши - дока рўмол қуриши" деган гапни ҳалқимиз  жуда топиб айтган-да!

Аммо "дока рўмол қуригунича" ҳам бўлмай, дарров эркак хотинидан, хотинлар эса эридан шикоят қилишга тушадиган бўлиб қолган бугун.

Аллоҳ таоло айтади: "Улар (яъни аёллар) сизларга либосдир. Сизлар ҳам (эркаклар) уларга (аёлларингга) либоссизлар" (Бақара сураси 187-оят).

Бу оятдаги либос маъноларидан бири шу-ки, эркак киши хотинининг айб-нуқсонларини либос сингари беркитиб юриши лозим. Кўчага чиқиб хотинини ёмонлаб юрадиган эркаклар худди ўзининг устидаги либосини ечиб, ялонғоч юрган кишига ўхшайди.

Ўз ўрнида эркак ҳам аёлига либос. Яъни аёл ҳам эрининг барча айб-нуқсонларини, камчиликларини ёпиб, беркитиб юриши керак. Кўчага чиқиб, кўринганга эрини ёмонлаб юриш нотўғри. Эридан шикоят қилиб юрадиган хотин - ЯЛОНҒОЧ хотин бўлади. Хатто етти қават рўмол ўраб юрган бўлса ҳам.

Аллоҳ таоло айтганидек эр ва хотин бир-бирларига либосдирлар. Либосингизни ечиб, ўзингизни-ўзингиз шарманда қилманг.

📖 Telegram.me/IBRATLI
.
👍48
12 йил комада ётган йигит ўзига келиши билан, хотинини жавобини берди…😢

Бир йигит автоҳалокат сабаб 12 йил комада ётади. Бир кун ўзига келади ва ўша куниёқ аёлини жавобини беради. Йигитнинг ота-онаси нима бўлаётганини тушунмайди ва йигитни дорилар таъсирида деб ўйлашади. Лекин йигит фикрини ўзгартирмайди. Охири отани жаҳли чиқиб: “Ўғлим, шу аёлинг сени 12 йил қаради. Агар шу вақт оралиғида ташлаб кетганда, сен қилган ишни тушунса бўлар эди. Лекин ўзингга келишинг билан жавобини берганинг нимаси⁉️

Шунда йигит отасига қараб шундай деган экан: Ҳа, у мени қаради, лекин комадалигимда…
👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37