ИБРАТЛИ ДУНЁ
112K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⌛️Ҳаёт деб аталмиш сафарда йиллар, ойлар, кунлар гўё шамол каби ўтиб кетмоқда. Дунёда шиддат билан ўтаётган бу онларимиз бизни ўйга толдиради:

Қайси эзгу ишни кечиктирдик?

Қайси сўзимизни айта олмадик?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27😢13👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЖРАШИБ КЕЛГАН ҚИЗНИНГ АКАСИ ғийбатчи дўстини ортида эди... 😟😕

Дўстим мен билан юр деди...

Ҳолатни кўриб дўсти қотиб қолди 😳


Оҳиригача кўринг 👇
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга   файз   бахш   этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сўлим ноябрнинг сешанба тонги барчангизга муборак бўлсин!  Кун давомида Сизларга омад  ва  хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
ҚАНДЛИ ДИАБЕТИМ 50 ГА КЎТАРИЛИБ КЕТГАН ЭДИ...

Оёғимдаги яраларим борган сари катталашар эди. Оёқсиз қолишдан жуда қўрқар эдим😔

Хеч қайси шифокор тушира олмаётган эди.
Лекин биргина Хитойлик шифокорнинг 1 стакан шарбати қандли диабетимни 5 ДАРАЖАГА тушириб берди.

Шифокор ўзининг сирли рецепти билан бу нарсани сувини чиқариб, ичирар экан🫢

Нима ичганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇👇👇
https://tabobat.org/4diabet/?r=14
https://tabobat.org/4diabet/?r=14
https://tabobat.org/4diabet/?r=14

Сиз ҳам ичиб кўринг👆👆👆
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, Азизларим! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугун омад сизга ошиқсин, қувонч уйингизга шошилсин. Ишингизга ривож, ризқингизга барака ёғилсин.

Аллоҳ ҳар қадамингизни хайрли, ҳар ниятингизни ижобатли, ҳар кунингизни бахтли қилсин!

Юзингиздан табассум, қалбингиздан шукроналик аримасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун 17 ноябрь - «Халқаро талабалар куни»

ТАЛАБАЛАРГА БАЙРАМ
МУБОРАК БЎЛСИН!


Барча талабаларга илм йўлида улкан зафарлар, мустаҳкам ирода, ёрқин келажак ва ушаладиган орзулар тилаймиз!📚

Келажак эгаларига ҳар доим омад ёр бўлсин! 🎓
 

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18👏1
💐 Бугун 17-ноябрь - Ҳалқаро талабалар куни!

Ҳурматли талабалар, Сизларга тилагимиз:

Югурганингиз дарс, улгурганингиз сессия, олганингиз яхши баҳо берганингиз билим, сўраганингиз тажриба, толеингиз ILTS, истагингиз чет эл докторантураси, орзуларингиз Илон Маскнинг космик кемаларидай юксакларни кўзласин!
Сизга мусулмон одобини, британча инглиз тилида равон сўзлай олишни, мантиқий ва фалсафий тафаккур, позитив руҳият, инновацион ғоялар ва президент стипендиясига сазовор бўлишни тилаб қоламиз!

Байрам муборак бўлсин,
Азиз талабалар! 🎓


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👏8
​​❗️ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

Зокиржон Шарипов таёрлаган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрим билан тўйимиз жуда тезликда бўлганди.Қуда тараф тўйни жуда шошилинч ўтқизди.Ҳаммаси яхши эди аммо тўйдан кейин эримни ғалати гаплари мени ҳайрон қолдирарди.У мендан ҳеч қачон болали бўлмаслигим кераклигини талаб қиларди ҳатто ҳомиладорликка қарши дори ичардим буни сабабини эса шунча сўрасам ҳам айтмасди аммо бир куни эримни ошхонада ким биландир гаплашаётганини эшитиб секин мўраладим шу заҳоти жойимда қотиб қолдим мана эрим нима учун болали бўлмасликни истаган... ЧУНКИ ЭРИМ ОШХОНАДА...😱
👎2
АЖИБ ВОҚЕА

Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...

Салим АЙЮБИЙ


Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди... Огоҳ бўлинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏3
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини унутиб, уй ишлари оиласи ва болларига ўзини қурбон қилган аёлни эри ўзингга қарашни билмайсан. Нуқул қаттасиз деб тергайсан. Бугун бошлиғимизникида базм ўзтигга қараб кийим ол деб озгина пул берди. Ўзи эса бегона аёлга телефон қилиб бугун аёлим билан ажрашаман деди. Аёл эрининг телефондаги суҳбатини эшитиб қолиб аввалига роса йиғлади. Кейин эса оиласини сақлаб қолиш учун ўзгаришга қарор қилди... 🥹

Охиригача кўринг
... 👇
👍4👎1😢1
Расимдаги бу одамни кўпчилик дарҳол танийди.
Унинг сурати дунёни бошқараётган пулга муҳрланган.

Мана ўқинг, бу одам нималарга қатъий риоя қилган экан.

Бенжамин Франклиннинг ўзини мукаммалаштириш усуллари:

1. Тилни тий
Олдинга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2.Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3.Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун  жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4.Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил.
Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5.Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат ўзингга эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6.Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл,  ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7.Очиқкўнгиллик
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан


Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👎1
🔵Бир бола билан қиз бир бирини севар экан. Биркун бола 12:00 да бораман чиқасан дебди, қиз йўқ ойим рухсат бермайди деса, унда мани севмас экансан дебди қиз охери рози бўлибди. Бола келиб қизни олиб кетибди, орадан воқт ўтиб қиз соатга қараса 03;05 бўлибди қиз энди нима қиламан кечаси уйга борсам ойим ўлдиради дебди. Шунда бола оқ вароққа бир сўз ёзиб берибди шуни ойинга кўрсат индамайдилар дебди, қиз кетибди таксидан тушиб қараса пули йўқ экан таксис сўкинибди, шунда қиз вароқдаги сўзни кўрсатибди, таксис узр сураб кетибди. Қиз бироз юргач йўлда безори йигитлар йўл тўсибди қиз яна вароқни кўрсатибди безорилар узур сўраб қочиб кетибди. Қиз уйга кирибди ойиси уруша кетибди қиз яна вароқни кўрсатибди, ойиси: қизим яхши айланиб келдингми деб хонасига киргизиб юборибди, қиз хонасига кириб қоғозни ўзихам ўқибди ва ўзини осиб қўйибди.
🔴САВОЛ: қоғозда нима диб ёзилган. (битта сўз 7 та харф.)


ЖАВОБ ✅ 👇👇👇
😢2
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН...
✍️
Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.
✍️
Кўп қийналган, кўп нарса ўрганади.
✍️
Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради.
✍️
Қулайлик зонасидан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.
Ҳар қандай ютуқ ҳаракатдан бошланади.
✍️
Мукаммалликка олиб борувчи йўл кетма-кетликни талаб қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19👎2