ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.39K photos
15.7K videos
14 files
37.6K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл киши макр ва хийлада
шайтонни ҳам ортда қолдиради
деган гап рост экан.


Бир аёл шайтон билан гаров
бойлайди ва бир макр ишлатиб
шайтонни хам хайрон
қолдиради. Тикувчини аёли
билан ажратиб юборади.


Тўлиқ видеода қандай хийла
ишлатганини бир кўринг, сиз
хам хайрон қоласиз


👇
👍7👎2
Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқасичи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса - эзгулик,  меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади???
Донишманд бобо ақилли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Нимани эксанг, ўшани ўрасан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта келини ишдан келиб овқат қилиб қайнонасидан мақтов эшитди. Кичик келин уйда бўлса ҳам овқат қилмаганди. Камига тайёр овқатни еб энди хонасига кириб кетмоқчи эди қайнонаси тўхтатди. Бугун идишларни сиз ювинг деди. Шу пайт кичик келини... 😣

Охиригача кўринг
... 👇
👎2👏2
​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади, нимани истайсан? – деб сўради.
– Чиройли ранг, чиройли тери ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайси тури ёқади?
– Туя, – деди.
Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб:
– Аллоҳ сенга барака берсин, – деди.

Кейин фаришта калнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади ва нимани истайсан? – деб сўради.
– Чиройли сочлар ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – деб жавоб берди кал.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса ариди, чиройли соч ато қилинди.
Сўнг ундан сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Қорамол, – деди.
Унга бўғоз сигир берди ва:
– Аллоҳ сенга барака берсин! – деди.

Кейин фаришта кўзи кўр одамнинг олдига борди ва:
– Сен нимани ёқтирасан ва нимани истайсан? – деб сўради.
– Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни беришини истайман, – деди у.
Фаришта уни силади, Аллоҳ унинг кўзини очди.
Сўнг сўради:
– Сенга жонзотлардан қай бири ёқади?
– Қўй, – деди.
Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди.
Туя, қорамол ва қўйлар барчаси кўпайиб кетди. Биринчисининг туялари бир водий бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди.

Кейин фаришта моховнинг олдига, у шифо топиб бойиб кетишидан аввалги суратида келди.
Унга:
– Мен бир мискин мохов кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – битта туя бер, бирор манзилга етиб олай, – деди.
Мохов унинг сўраганини беришдан бош тортди.
Мискин суратдаги фаришта:
– Аллоҳга қасамки, сени таниётгандекман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради.
– Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – дея жавоб қайтарди мохов.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта.
Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаш ишни қилди.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта унга ҳам.
Ундан сўнг кўрнинг олдига бориб, ундан хайрэҳсон сўради. Олдин кўр бўлган киши:
– Эй, киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўзимни очди. Камбағал эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олганингга қизғанмайман – деди.
Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга буюрсин. Мен сизларни синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарингга эса ғазаб қилди».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏1
Бу усул аёлларни орзусини рўёбга чиқаради!

Ёшлигимда бувим ёстиғим остига 1 бўлак саримсоқ қўярдилар. Буни сабабини сўрамагандим. Турмушга чиқиб, бола-чақали бўлиб билдим бу усулни ҳар бир аёл билиши шарт экан.

Ҳар куни ухлашдан олдин эрим ва болаларимни ёстиғини остига 1 бўлакдан саримсоқ қўйишга одатландим. Қари билганни пари билмас деганлари рост экан. Дунёни укол-дорисини олсангиз ҳам бундай натижа бермайди.

1 бўлак чеснокни пўсти билан бирга ёстиғингиз остига қўйиб ухласангиз, эрталаб турганингизда... батафсил бу ерда👇
👍4👎2
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарбияни амалда кўрсатинг

🎙Икром Шариф


🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмаслигидан эмас, ахлоқининг қулашидандир.

Муҳаммад Рашид Ризо


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. Уйингиздан қувонч ва дастурхонингиздан ризқу насиба аримасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
БЎҒИМЛАРИМ ЯНГИДАЙ БЎЛДИ!НОЁБ ФОРМУЛА БУНИ УДДАЛАДИ😱

Тиззаларимдаги қаттиқ оғриқ кундалик ҳаётимни издан чиқариб юборганди.

ҚАНЧА УСУЛЛАРНИ СИНАБ КЎРДИМ — НАТИЖА БЎЛМАДИ❌

Кунларнинг бирида мен бир табиий воситага дуч келиб қолдим ва бўғим оғриғини қандай бутунлай йўқотишни йўлини топдим.👇👇👇👇
https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2
https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2
.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Якшанба кунингиз муборак бўлсин, Қадрдоним!

Кунингиз файз-баракага, қалбингиз хотиржамликка ва хонадонингиз қувончга тўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Бугун, 18 Oктябрь - «Бутунжаҳон аёллар бахти куни»

Аёл бахти – оила тотувлиги, фарзандлари саломатлигидир..!
Барча аёлларимизга, чинакам бахт, саодат тилаймиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГУЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНГ АЁЛИНГИЗГА

Ҳавасда боқади гулларни кўриб,
Гул олиб кўради хаёллар суриб,
Малика бўлади гул ола туриб,
Гуллар олиб келинг аёлингизга.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙНИ БИРИНЧИ КЕЧАСИ ЭДИ. Янгалар дуо қилиб киргизиб юборишди. Ичкарига кирарканман ётоқда келинни ухлаб қолганини кўрдим. Янги келин тўй чарчатди шекилли деб индамадим.Чой ичиб томоғимни ҳўллай десам бир пайт янги келин қийшайиб ўрнидан турди. Сочлари ёйилган орт ўгириб тургани учун юзи кўринмасди. Бир пайт у худди суяги йўқдек қийшайди.
- Шохида..- деб юбордим қўрқув билан- сенга нима бўлди?
Шунда келинни юзи бирдан бу тараф бурилди қўлимдаги пиёла тушиб кетди... ЧУНКИ КЕЛИН АСЛИДА...😱


Давоми 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилганда Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади, балки биргина аёл яратди.


🌹 АЁЛИНГНИ СЕВ

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг.

Аёлингиз ёки қизингиз мақтовга сазовор бирор иш қилса мақтаб туринг, уларнинг борига шукр айтинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмаган бўлади”, деганлар.

Имом Термизий ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
🆘 ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ КЕРАК!

🙏 Азиз юртдошлар, Марямхон Неъматовага шошилинч моддий ёрдам зарур. Унда «Мелонацитарный гигантский невус» ташхиси аниқланган. Бу оддий хол эмас, балки вақт ўтиши билан меланома (тери саратони) хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган оғир касалликдир.

➕ Шифокорлар Марямхонга Санкт-Петербург шаҳридаги «Скандинавия» клиникасида 12 босқичли мураккаб операция ўтказилишини белгилашган. Даволаниш учун 205 минг АҚШ доллари (тахминан 2 511 143 949,77 сўм) талаб этилади. Оиланинг бу маблағни тўлаш имконияти йўқ. Ҳар бир эҳсонингиз Марямхоннинг соғлом ҳаёт сари қўйган муҳим қадами бўлади.

💳 Эҳсон учун:

9860 1678 0250 4149 -Humo

5614 6847 0571 4515 -Uzcard

6262740000062126 - Visa UnionPay

Bazarov Nodir
(Марямхоннинг дадаси)

☎️ Боғланиш учун: 950639664

💬 https://t.me/mariyamga_yordam
👎1