ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
8.38K photos
15.6K videos
14 files
37.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​.      УСТОЗГА  ЭҲТИРОМ 
хайкали  ҳақида биласизми?

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказида  “Устозга эҳтиром” ҳайкали бор. Ҳар йили 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кенг омма ушбу ёдгорликка ташриф буюриб, пойига гуллар қўяди. Муаллима ҳурматига ўрнатилган ушбу эсдалик бутун Ўзбекистонда ягона бўлиб, унинг яратилиш тарихи бор.

2001 йилда “Бўстон”да марҳум хонанда Отажон Худойшукуровнинг ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Унга Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матчон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф, Матназар Абдулҳаким, Ошиқ Эркин каби ижодкорлар ташриф буюради. Шоирлар кетма-кет гўзал шеърлари билан йиғилганларни хушнуд қиларди.

Шеър ўқиш навбати хоразмлик шоир Матназар Абдулҳакимга етиб келади. Шоир минбарга чиқиб бироз ўйланиб туради-да, биринчи ўқитувчимга бағишланган шеъримни айтиб бермоқчиман, дейди.

У “Дарсдан сўнг” номли шеърини ўқиган пайтида залда йиғламаган киши қолмайди. Шеър таъсиридан ҳамманинг юраклари ларзага келган эди.

Шеърнинг қисқача мазмуни қуйдагича:

Воқеа олис қишлоқларнинг бирида юз берган. Битта муаллима узоқ қир ошиб, мактабга қатнаб, болаларга дарс ўтар эди. Бир куни у ўқувчиларга иншо ёздиради. Бутун синфдан 7 нафар ўқувчи иншо ёзмай қолади. Муаллима эртага албатта ёзиб келинг, бугун сизлараман, деб койийди. Қолган ўқувчиларнинг дафтарларини йиғиб олиб уйига қайтмоқчи бўлади. Қараса, кун кеч бўлиб қолибди. Ҳар куни келиб олиб кетадиган турмуш ўртоғи эса бугун келмаган. Ҳамкасблари “бугунча бизникида қолинг, кун кеч бўлиб кетди” деб қистаса ҳам у йўлга чиқади. Йўлда кетаётиб турли ўйлар келади: нимага эри келмади экан-а? Кўнгли совудими экан, деб ваҳимага тушади. Ёки ўғлим хасталаниб қолдимикан? Ундан баттар юрагини ваҳима босади.

Нима бўлса ҳам уйга тезроқ етай деб, ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қирми, қарамасдан шошилиб кетар эди. Бир пайт ортидан бир қора шарпа эргашиб келаётгандай туюлади. Не кўз билан кўрсин-ки, изига оч қашқир тушган экан. Эсига қашқирнинг оловдан қўрқиши келади ва қўлтиқлаб келаётган дафтарларни ёқа бошлайди. Дафтарни ёққанда қашқир ҳам тўхтайди. Ўзи ҳам юрагини босиб олади.

Овулга етай деб қолганда муаллимда дафтар тугайди, қашқирда эса тоқат…

Агар шу куни 7 нафар ўқитувчи иншони ёзиб топширганда эди, муаллим омон қолармиди?

Эртасига муаллимнинг жанозасида бутун халқ йиғлайди, ҳаммадан баттар етти нафар ўқувчи, жумладан улардан бири шеърдаги қаҳрамон ҳам ўксиб йиғлайди.

Тадбирда ўқилган ушбу шеърдан ўша пайтдаги туман ҳокими Неъматулла Худайбергенов ҳам жуда таъсирланади ва устозга ҳайкал ўрнатиш ғоясини айтди.

Шундай қилиб “Устозга эҳтиром” ҳайкали 2003 йил бунёд этилди


Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
😢49👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАРСДАН СЎНГ


✍Матназар Абдулхаким
🎙Ботиржон Эргашев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢32👍8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича бир аёл зулм гирдобида яшаган экан, эри уни хотин сифатида кўрмас эди ғазабини сочадиган хизматкор деб биларди унинг хар куни оғир уй ишлари билан давом этарди агар бироз камчилик бўлса унинг жазоси калтак ёки ёмон сўзлар бўларди 5 йил давомида касал онасини олдидан паноҳ топиб келади онаси унга сабр тилаб охири бир ечим айтади бу нарса унинг ҳаётини ўзгартириб юборди...😨

ОНАСИ УНГА ҚАНДАЙ СЎЗНИ АЙТДИ😳
👎4👍3
Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади.

🍁 Косаси оқармаслиги мумкин, аммо у косаларни оқартиришни ўргатади.

🍁 Машинаси бўлмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади.

🍁 Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади.

🍁 Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди.

🍁 Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат

Мухбир отахонга савол берди:
Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?

Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...
👎6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗИНГИЗНИ ЙЎҚЛАНГ

Аҳли шогирд, байрамда бир бор,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг,
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

Ҳамдам Аллаёр.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУНАҚАСИ БУМАГАН

Салонга ўз онасини олиб кирган йигитни онасини сочини 2-3 та қизлар сан сала қилиб қарашмади 😳

АСЛИДА У АЁЛ...

Оҳиригача кўринг 👇
👎6👍5
​​УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейинги дарсингизни интиқ бўлиб кутамиз. Лекин китобнинг ўзидан ўқиб ўргансак дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, нега шундай? – дейишди.
Устоз:
–Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан - деди талабалар.
–Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Уларнинг таъми аччиқ, - деди талабалар.
Устоз шунда:
–Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм йиғиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

📚Устозларни эъзозланг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏3
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар эҳтиром кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


🌹Азиз устозлар, Сизлар берган таълимни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👎1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏3
🆘🆘🟢🟢🆘🆘🆘🟢🟢🆘🆘
📣ЗУДЛИК БИЛАН СИЗ АЗИЗЛАРНИ МОДДИЙ ЁРДАМИЗ КЕРАК. ҲОМИЙЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА ТЕЛ РАҚАМИНИ БЕРАМАН✅➖

Неъматова Марямхонни баданидаги холчаларни мураккаб операция билан олиб ташлаш керак. Бунинг учун $ 205 - минг доллар керак.
КАСАЛИ: Мелонацитарный Гигантский Невус ✅Бу шунчаки тана доғи эмас, балки вақт ўтиши билан саратон (меланома) хавфини туғдирувчи жиддий ҳолатдир. 😔🩺

Марямхоннинг соғлом ҳаётга қайтиши учун олдинда 12 босқичли мураккаб операциялар кутмоқда. Бу жараёнда махсус экспандерлар ёрдамида соғлом тери ўстирилиб, хавфли хол босқичма-босқич олиб ташланади.
Санкт-Петербург клиника скандинавияда операция
қилади. 🟢🟢🟢
Бизни пулга
2 511 143 949,77 сўм бўлади деб айтишди врачлар.
Бизда маблағ йўқ. Қизими аҳволи оғир, холчалари қичишиб тинчлик бермаябди. ✅

🙏 Сизнинг эҳсонингиз ва дуоларингиз — митти қизчамизнинг соғлом болалиги учун қўйилган катта қадамдир. Бефарқ бўлмаган ҳар бир саховатпеша инсондан миннатдормиз! Марямхоннинг табассуми сизнинг ёрдамингиз билан қайтсин. 🕊️🤲

💳 Эҳсон учун:
👇👇👇👇👇👇👇
9860 1678 0250 4149 — Humo
5614 6818 7289 4161 -Uzcard
6262740000062126. — Visa UnionPay

👤 Bazarov Nodir
(Марямхоннинг ойиси )

☎️ Боғланиш учун: 950639664
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим ушбу муборак жума кунида қилган дуоларингиз қабул бўлсин! Аллоҳдан сўраган тилакларингиз ижобати икки дунёнгизни саодатга тўлдирсин!

Жума муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢1