ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.33K photos
15.3K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​​​.
БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ...


Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан.
Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан.
Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар.
Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар.
Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан.
Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан
Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан.
Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан.
Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди.
Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди.
Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш.
Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш.
Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш.
Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир.

Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай.
Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай.
Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай.
Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади.
Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади.
Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади.
Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир.

Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар.
Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар.
"Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар.
Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир.

Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан.
Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан.
Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан.
Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир.

Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан.
Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан.
Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан.
Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр.
Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур.
Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр.
Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир.

Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику!


Мастура Хожи Она

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏25😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ  ДУО

Аллоҳим бугунги дуоларимизни  ижобат  айласин! Барчамизни Ўзи рози бўладиган савобли амаллар соҳиби бўлиш билан сийласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ  ОДАМЛАР

Ўзганинг дарди ҳам қилади таъсир,
Безовта бўласиз чекиб хавотир.
Аллоҳ сизни шунга қилибди қодир,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Сиз-ла суҳбат қурган топар халоват,
Таъна йўлламайсиз қилиб маломат.
Аллоҳ жонингизни қилсин саломат,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Кўзда шукрона-ю, дилларда меҳр,
Ёмонни эритар сиздаги сеҳр.
Ҳатто тош отганга қилмайсиз қахр,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Ўзга ташвишидан гулдай сўлибсиз,
Жонига жондош-у, малҳам бўлибсиз.
Савоб туҳфасига лим-лим тўлибсиз,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Бировдан умидвор бўлмайсиз зинҳор,
Сиздайлар бор учун олам бетакрор.
Умрингиз ҳар фасли бўлсин гул, баҳор,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар !

Дилобар Уралова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍15👏2
Уйингизда меновазин бўлса, асло олдингидай ишлатманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ‼️

Ёшлигимдан бир жойим оғриса, онам дарров Меновазин суртар эдилар. Катта бўлиб, Россияга ишлагани бордим. Оёқдан совуқ ўтиб, кечаси Меновазин суртиб ўтирсам, рус шеригим “Бу нима қилганинг, шуни ҳам тўғри ишлатишни билмайсанми?” деб, Меновазинни тўғри ишлатиш сирини айтиб берди. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан шокка тушиб қолдим. Тезда уйга телефон қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Бир йил ўтиб уйга келсам, аптекаларда Меновазин нархи кўтарилиб кетибди.

500 сўмлик Меновазин билан 500 миллионлик натижа олиш сири шундаки…Батафсил 👇
👎11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Иқтисодчи ва ҳисобчиларнинг ҳисобот жадвалларида харажат ва даромадлар аниқ кўрсатилади. Лекин, ризқдаги барака бунақа жадвалларда кўринмайди. Барака - жадвалларга сиғмайди.

Бизни оёқда тутиб турган ҳам кирим-чиқимлар эмас, айнан шу баракадир!

Агар мўмин бўлсангиз,
ризқни – маошдан,
баракани - даромаддан,
марҳаматни - амалдордан,
буйруқни - бандалардан кутманг! Бугунги кунингиздан сиқилиб, эртанги кунингиздан ваҳима - хавотирга тушиб юраверманг... Аллоҳнинг Яа-Баъсит исми ила Аллоҳдан ризқингизга барака сўранг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?😍☺️

🔹 1 — Меҳр эшиги
🔹 2 — Сабр эшиги
🔹 3 — Шукр эшиги

Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни
танланг👇
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гап қайтармаган келин —
энг гўзал хулқли келиндир.


🥀 Чунки у

ақл билан жавоб қайтаради,

сабр билан муҳаббатни сақлайди,

инсоф билан оила тинчлигини қўллайди.

Одоб — аёлнинг зийнати,
сабр — унинг қалқони,

хушхулқлик эса унинг энг чиройли кийимидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👎5😢4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛИК ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱ЎҒЛИ ўзидан анча, ёши катта аёл билан яширинча турмуш қурганини отаси умуман билмасди. ​Бир куни ўғли ўша аёл билан туғилган кунни нишонлаш учун уйга овқат буюртма қилади.
Овқатни етказиб берувчи курьер ўз отаси бўлади.. Не кўз билан кўрсинки ўғли..😭

Давоми даҳшат..👇
👎6👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди бошқа кулмайман, дема. Ҳаммасини унитиб яна қайта кула бошлайсан.

Энди ҳеч кимни севолмайман, дема. Билмаган, танимаган бир инсон қаршингга чиқади, уни телбаларча севасан.

Энди юролмайман, дема. Кутилмаган бир эшик очилади, югуриб - югуриб у томонга борасан.

Асло, ҳеч қачон, дема. Қилмайман деган ишларингни бошида ўзинг турган бўласан.

Фикр қил, сабоқ ол.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36😢7👏1
БУГУНДАН РАНЖИМАНГ

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимнинг синов белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.

Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз....

Заршид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👎2
ГЕМОРРОЙ ОҒРИҒИДАН САЛ ҚОЛСА ЎЛАР ЭДИМ.

Бу оғриқларга чидаб бўлмас эди. Ён бошлаб ётурганимдан баданим зирқираб оғрир эди. На юролар эдим, на ўтира олар эдим😔

Бахтимга тез ёрдам шифокори мени 1 усул билан даволади. Атиги 1 кунда оғриқлар бутунлай тўхтади.

Тез ёрдам қандай усулни қўллаганини шу ерда ёзиб қолдирди👇👇👇👇
https://www.tabobat.org/gemopro/?r=11

Админлар 24 соатда удалить қиладилар, кириб кўриб олинг!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо
БЕР, АЛЛОҲИМ...

Аллоҳим кечиккан дуоларимизни хайрли вақтда ижобат қилсин 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙНОНА КЕЛИНИНИ КАСАЛЛИГИГА ИШОНМАГАНДИ, ДОКТОРГА БОРМИСИЗ, СОППА СОҒСИЗ ДЕБ ТУРИБ ОЛГАНДИ. ҲАТТО ҚАЙНОНА ЎҒЛИГА АГАР ҲОТИНИНГНИ ДОКТОРГА ОЛИБ БОРСАНГ СЕНДАН РОЗИ ЭМАСМАН ДЕБ ЮБОРДИ. 😱 ЛЕКИН....

Энди нима бўлади...

Оҳиригача кўринг 👇
👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23
АРТРОЗ ВА АРТРИТ СИЗНИ НОГИРОН ҚИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ❗️

Ота-боболаримиз қўллаган усул бўғимларни қайта тиклаб, яллиғланишни олдини олади!

Атига 1 чой қошиқ, тиззадаги барча оғриқ ва қотишларни йўқотади!

Восита номини блогимда жойладим:👇👇👇
https://tabobat.org/osteo/?r=4

ДИҚҚАТ❗️Блогимда барчаси очиқ-ойдин кўрсатилган, тугмага боссангиз шунда очилади!
😢1