ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.31K photos
15.2K videos
14 files
36.8K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸  БАХТ...

Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Хуршид Kарим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17👏4
ОИЛА АЪЗОЛАРИ

Ота
:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ...

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👏1
.
ОҚИЛА КЕЛИН

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ота-онанинг оиласи яъни бу ота-онани мехнати билан барпо бўлган уй, ота-онани харакати билан барпо бўлган оила. Шу сабаб у оилани бошида ота-она туради. У хонадонда ота-она ўрнатган тартибга амал қилиниши шарт. Хатто ота-она ўтиб кетганда хам шу уйда қолган ўғил ўзини хўжайиндек тутмаслиги керак. Ота-онасини хотирлаб ёки уларни кўргани келган ака-укасига, опа-синглисига илтифотли бўлиши, уларга ҳар қандай холда ҳам келиши мумкинлигини сездириб туриши керак. Ота-онани уйида яшаётган ўғил бу хонадонга якка хоким бўлишга ҳақли эмас. Ўғил қачонки ўзи уй қилиб, алохида кўчиб чиқса, ўша уйида оила боши бўлиши мумкин. Унгача у хонадон хурмат-эътибор марказида ота-она туриши шарт. Шуни келинлар яхши тушиниб олсалар ота-она ва ўғилни орасига билиб билмай нифоқ солмас эдилар.

❗️Сиз қандай фикрдасиз?

Изохларда ёзиб қолдиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏4👎3
​​ЯХШИЛИК  ҚОЛАР

Синовли дунёнинг синовидамиз,
Гоҳ жавоб, гоҳ сўроқ саволидамиз.
Кимга орзу,  кимнинг малолидамиз,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Дилни тўлдирмайлик шубҳа,  гумонга,
Йўл очиб бермайлик,  худди шайтонга.
Қодир қилсин Эгам доим эҳсонга,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Буғдой нон бўлмаса, буғдой сўзимиз,
Табассум ҳам садқа-кулсин кўзимиз.
Ижобий намуна бўлиб ўзимиз,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Эзгулик уруғин сочамиз тинмай,
Аламлар, гинаю-қудратни билмай.
Ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонлик қилмай,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Бир оғиз ширин сўз далда кимгадир,
Қизғонамиз уни,  билмам негадир.
Дунёда меҳрдан ортиғи надир,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Саломимиз ҳатто душманга етсин,
Меҳримиз қалбини хижолат этсин.
Юракда тошлари эриблар кетсин,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Мискинлар кўнглига етказмайлик дарз,
Йиқилганни суяб қўймоқлик ҳам фарз.
Яшайлик, ҳаётдан олиб яхши дарс.
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Инсонга мутассил эътибор керак,
Одам бўлар бошқа одамга тиргак
Охират кунига борайлик сергак,
Биздан қолса фақат яхшилик қолар

Ўткинчи умримиз,  ўткинчи ҳаёт,
Ўткинчи... Бахт.. Шодлик..
Куй-лапар баёт.
Яхшиларнинг номи яшар барҳаёт.
Биздан қолса фақат яхшилик қолар.

Дилобар Урaлова


📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍44👏5
Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

Ҳазрати Мавлоно Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ўтди...
Сониясига қадар ўлчаб берилган кун.
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, агар бир кунимиз ўтса, сизнинг бир бўлагингиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдоним, яхши дам олинг...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин!  Хафта давомида ишингизга омад ва ўзингизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! Хонадонингиздан файз, халол топганиздан барака аримасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУЧЛИ ДУО

Бу дуони ихлос билан ўқисангиз ризқингизга барака ёғилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун, Қадрдоним! Биласизки, бахт хиссини берувчи ширин сўзни,  яхши кайфиятни ҳамма хоҳлайди, аммо, уларни беришни ҳам билиш керак!

Борган манзилингизга бахтни етаклаб боринг..,
чунки Сиз бахт учун, бахтни улашиш учун яратилгансиз...

СИЗГА  БАХТЛАР  ЯРАШСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо
БЕР, АЛЛОҲИМ...

Аллоҳим кечиккан дуоларимизни хайрли вақтда ижобат қилсин 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23👎1
АЛЛОҲ  БИЗГА  МЕҲРИБОН.

     Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
   Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
   Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
   Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!

                                                                Муҳаммад Ротиб Набулсий.
—————————————————

    Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балки бу мусибат эмас,
Аллоҳнинг сизга бӯлган раҳматидир?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢4
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

Хулоса

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»

(Бақара: 216 оят)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢45👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНА, МЕНИ ЎҒИЛ ҚИЛИБ ТУҒСАНГ БЎЛАРКАН...

Малика Салимова
🎙Гулзода Асадбекова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢13👍10
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
✔️
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
✔️
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
✔️
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
✔️
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
✔️
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
✔️
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
✔️
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏5😢2👎1
#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг


Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢7