ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.31K photos
15.1K videos
14 files
36.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏4👎1
Сахийликнинг даражотлари

Шамс Табризий ҳазратларидан сахийлик ҳақида сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:

– Тўрт хил сахийлик бор.
Биринчиси – мол сахийлиги, бу зуҳд соҳибларига хос. Улар мол бериб маърифат оладилар.
Иккинчиси – бадан сахийлиги, бу мужтаҳид олимларга хос. Улар Аллоҳ таолонинг йўлида, илм йўлида вужудларини сарф қиладилар ва ҳидоятни топадилар. Инсонларга ҳидоятда раҳбар бўладилар.
Учинчиси – жон сахийлиги, бу шаҳидларга хос. Улар эса жонлари эвазига жаннатни қозонадилар.
Тўртинчиси – қалб сахийлиги, бу орифларга хос. Улар Маьшуқага кўнгилларини бериб, Муҳаббат оладилар.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУ ДУНЁ СИНОВ УЧУН БЕРИЛГАН...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Дуоларимиз такрор, Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар битта инсонга яхшилик йўлдош,
Эзгулик, мурувват қалбига ёндош.
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Хуш саломи ва хуш каломи ила кўнгилларни ёритган Сиз Азизларга

ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтишига тилакдошмиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
#ЎЙЛАРИМ

Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб  фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.

Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).

Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.

Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.

Биласизми, нега?!

Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.

Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!

Буларда бизлар учун ибрат бор...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢12👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ,
кунда бир кишини хожатига яра, дуосини ол, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!

Турсуной Содиқованинг
"Умр биттадир" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз...

Қаердадир ишлайсиз, аммо баъзан "шуям ишми" дея ишингиздан  норози бўласиз...

Сиз хафа бўлманг! Сиқилманг! Бу туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлган ТАҚДИР дир. Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ дир. Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ. "Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил усулни ўйлаб сиқилишнинг кераги йўқ. Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЕПРЕССИЯ - НОШУКРЛИК демакдир...

🎙Раъно Мўминова

Ўзингизни оқлаш учун кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни  кўрсатади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тириклик - буюкликдир

Атиргул ғунча очаверади, дунёда кир кўзлар мавжуд бўлса ҳам...

Шамоллар буғдой бошини силаб ўтаверади,  бу дон-кимнинг оғзига ризқ қилиб тутилишини билмаса ҳам...

Йўллар ёмонни ҳам, яхшини ҳам ўз манзилига элтаверади! 

Йиллар ҳам шундай...

Гўдак ёмон одамга ҳам кулаверади...

Ҳа, гўдак қотилга ҳам ўз ғуборсиз дунёси ичра туриб,  қиқирлаганча кулиб бериши мумкин!

Қуёш балчиқ узра ҳам эринмай нур тўкаверади, баҳор уруш кезаётган юртларга ҳам ташриф буюраверади...

Райҳон баргини эзғилаганга ширин исини тутади,  мевали дарахт баъзан ўзига отилган тошлар эвазига жимгина насиба илинади...

Буларнинг бари нимага?

Буларнинг бари-Сизу бизга дунёда яхшилик,  гўзаллик,  меҳр устивор эканлигини билдириш учун!  Ангалатиш учун...

Яхшилик ҳамиша ғолиб бўлсин, меҳр сизу биздан аримасин...

Азизахон Исмоилова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПОЧТА

1 Шариат нима?
2 Тариқат нима?
3 Маърифат нима?

🎙Мухаммадали Эшонқулов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21😢12👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИРГА САЛОВАТ АЙТАМИЗ

Келинг, саловат тинглаймиз ва бирга такрорлаймиз.

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



Жума куни пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.


Аллоҳим жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24