ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.29K photos
15K videos
14 files
36.6K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли, сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

Мавлоно Жалолиддин Румий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЕЛИН  ТАНЛАГАНДА 
АДАШМАНГ


Марҳабо Каримова


Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ўзи билиб қиладиган келин шу оилага қўнган омад!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРАКАЛИ УЙ

Ҳар бир инсон уйида тинчлик, муҳаббат ва барака бўлишини хоҳлайди. Бу ўз-ўзидан келмайди.
Муҳим қоидалар:
Ризқ ҳалол бўлсин.
Уйга келаётган пул ҳалол йўл билан топилса, уйда барака бўлади.
Оилада эҳтиром устувор бўлсин.
Катталарни ҳурмат қилинг, кичикларга меҳр кўрсатинг.
Фарзандларга дуо қилинг.
Уларни фақат сўз билан эмас, дуо билан тарбияланг. Ота-онанинг дуоси уйга барака келтиради.
Уйда Қуръон садоси бўлсин.
Қуръон тиловати, зикр ва дуолар уйни маънавий нурга тўлдиради.
Меҳмонни ҳурмат қилинг.
Меҳмон – ризқ ва бараканинг сабабчисидир. Унга кўнгилдан хизмат қилинг.
Ўзаро кечиримли бўлинг.
Уйда адоват эмас, кечирим, сабр ва тушуниш бўлсин. Бу тинчликнинг калитидир.
Садақа ва яхшиликни одат қилинг.
Садақа фақат моддий эмас, ширин сўз, яхши муомала ҳам бир яхшиликдир.
Албатта, ушбу амаллар доимий бўлса, Аллоҳ таоло ҳар қандай хонадонга барака, муҳаббат ва тинчлик бағишлайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏11😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  ТОНГ,  АЗИЗЛАР !

Тонгни яхши ният ва шукроналик билан қарши олган Азизларим, ушбу куннинг файзу барокати Сизларга ҳамрох  бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР - ОҚИБАТИМИЗ
ЙЎҚОЛМАСИН !


Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24
​​#Соғинч

– Тобингиз йўқми?
– ...
– Нега хомушсиз?
– ...
– Нега кўзларингиз маъюс?
– ...
– Қаерга боқяпсиз?
– ...
– Кимни кутяпсиз?
– ...
– Кўзларингиз менда-ю, лекин гапларимни эшитмаяпсиз?
– ...
– Акаларим, опаларим... Ахир улар сизга мендан кўра меҳрибонроқ-ку! Ёки сизни хафа қилишдими..?
– ...
– Онажон, илтимос, гапиринг, нима бўлди сизга?!
–...Соғиндим, болам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢31👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ БЎЛСА КИМНИНГ ОНАСИ

🎙Ферузабону

Онасини соғинганлар учун...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢29👏8👍5
🔥 Мен улғайсам
Онам қарийди...


Улғайтирма, мени эй ҳаёт,
Шундай қолиб кетсам майлиди.
Бу қандайин нохақлик ҳайхот,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Сочларида оқлар кўриниб,
Ажинлари турар билиниб,
Менга узоқ умр илиниб,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Керак эмас бундай катталик,
Мен роҳатда, Онам дарддалик,
Қайтиб келсин менга болалик,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Майли кўплар кулсин устимдан,
Тоғлар қурай каму кўстимдан,
Айирмагин ҳаёт, дўстимдан,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Ё онамни,ранжитганим чун,
Ҳаёт мендан оляпти ўчин,
Онам менга керакдир тушун,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Кириб олиб кўнгил хонамга,
Умр бергин дейди, боламга,
Ҳаёт ўзинг айтгин Онамга,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Қолиб кетсам, майлиди шундай,
Бўлолмайди, хеч кимса ундай,
Катта бўлиш, керакмас бундай,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Дардим айтсам, болам-а дейди,
Ҳаётда-бу нолима дейди,
Бунча мени ғамимни ейди,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Мени шундай, қолдир эй тақдир,
Ўйлаб кўрчи балки мен хақдир,
Янги ёшим,керакмас ахир,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Насихатла силаса бошим,
Менчи нодон уюрдим қошим,
Етмаяпти сира бардошим,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Қани эди, қолсам боладай,
Алласида айтган ноладай,
Айтинглар дўст, борми онадай,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Айбимни тан, оламанку рост
Мен ёшликни соғиндим бироз,
Улғайтирма Роббим илтимос
Мен улғайсам Онам қарийди...

Зоҳид Зиё, дардларинг сероб,
Лекин сени қилолмас ҳароб,
Фақат шу дард берар минг азоб,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Зоҳид Зиё


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢45👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тавсия

ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам шулардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг, йўқлаб туринг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

“Ҳикматлар чашмаси”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢11👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбингиздаги гўзал гапларни яқинларингиздан қизғанманг. Қуидаги сўзларни тез-тез айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!..

– Яхшиям борсан!
– Борингга шукур!
– Сени ҳар сонияда соғинаман!
– Ҳаёт сен бор учун гўзал!
– Ҳаммасини бирга уддалаймиз!
– Бахтимга дойим омон бўлгин!
– Мен сени яхши кўраман!

Унутманг, ғурур бор жойда бахт, шодлик бўлмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏14👎2
Ҳақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏1
Биласизми нега инсонларнинг армони кўп?

Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢2
ЯХШИ СЎЗ СЕҲРИ

Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.
Эр бир қоғозга ёзди:
" Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди.
Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.


Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😢5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севаман" деб туринг,
гоҳи - гоҳида...


🎙Шерзод Карим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Демак бугунги кунимиз ҳам бошланди! Янги кунга яхши орзу ниятлар билан қадам қўямиз!

Орзу-ниятингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлиши керак.

Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўз ўй-хаёлларингиз натижасидир...

Нияти пок Сиз - яхшиларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега истаган нарсамизни қўлга кирита олмаймиз?

Чунки, бўлишини истаган нарсаларни эмас,  бўлишини истамаган нарсаларни кўп ўйлаймиз.

Бой бўлишни хоҳлаган йўқчиликдан нолиш билан, бахтли бўлишни истаганлар бахтсизликдан шикоят қилиш билан вазиятларини яна-да оғирлаштирадилар.

Нимага кўп эътибор қилсангиз яъни фикру хаёлингиз нима билан банд бўлса, шуни кўпайтирасиз қадрдон...

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍20😢9