ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.23K photos
14.6K videos
14 files
36K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

✍️Мавлоно Румий


🌺Қалбингиз гул, қадрингиз баланд, сабрингиз метин, соғлигингиз шафоф бўлсин!
Унутмангки, яқинларингиз қалби ҳам бамисоли гул.
Улар қалбини меҳр ва табассум ила суғориб туринг, ҳаргиз сўлмасин
...

🕊Муродбахш чоршанба кунимиз файзли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43
Бир шайхдан: «Банда учун тасбеҳ («Субҳаналлоҳ») айтиш афзалми ёки истиғфор («Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ») айтиш афзалми?» деб сўрашди.

У шундай деди: «Кийим покиза бўлса, унга хушбўй нарса тутатиш ва атиргул сувини суртиш фойда беради. Кийим ифлос бўлса, унга совун ва иссиқ сув фойда беради.
Демак, «Субҳаналлоҳ» ни айтиш покиза кишиларнинг хушбўй нарса тутатишидир. «Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ» эса гуноҳкорларнинг совунидир».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадқиқотларга кўра, инсон ўртача 78 йил умр кўрар экан.
Шундан деярли 40 йилини уйқу ва ишга, 9 йилини ТВ, ижтимоий тармоқлар, видеоўйинларга, 6 йилини уйдаги майда-чуйда юмушларга, 8 йилини овқатланиш ва ўқишга, қолганини эса ўзига оро бериш, бозор-ўчар, транспортда юриш ва ҳоказоларга сарфлар экан...

Энди диққат қилинг: ЯШАШИМИЗ учун атиги 9 йилимиз қолаяпти!
Ҳатто ўн йил ҳам эмас экан, Азизлар!

Шундай экан вақтингизни зое қилманг — яхшилик қилинг, Яратганнинг, Ота-Онангизнинг розилигини олинг, севган инсонларингизни кўнглини олинг, дунё кўринг!

Ишонинг, вақтимиз жуда кам!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢5
​​.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келинг, бир кулишайлик 😁

🎙Муқаддас Холиқовадан ажойиб хазил шер эшитинг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👎2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучлилар хушмуомала бўлади.

Ўта оқил кишилар камгап бўлади.

Бой-бадавлат кишилар оддий яшайди.

Бахтиёр кишилар шахсий ҳаётини бегона кўзлардан панада тутади.


Ҳақиқий куч исботлашни тақозо этмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан  яна  бир куни ортда қолди...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

ХАЙРЛИ  ТУН,  АЗИЗЛАР!
  Тунингиз  осуда  ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Дуоларимиз такрор, Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61
ЗАКОТ

– Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
– Соғликнинг закоти нима, бобо?
– Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

– Аллоҳ таоло барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏7
Аллоҳ таоло сизга бахт, қувонч ато қилса, ундан атрофигиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича:
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Тонгги ният воожиб дейдилар:

Аллоҳ сизу бизни шукрли забон, қаноатли нафсдан айирмасин ва дуоларида бизларни ҳам эсловчи дўстларга ҳамроҳ қилсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
#Масал
Олам яралганининг илк кунлари. Ҳамма паррандалар йиғилиб, ҳаёт учун зарур илмлар ўргатила бошланибди. Ғоз, сава, булбул, каклик... ҳаммаси қатнай бошлабди сабоққа. Уларнинг орасида келишган, хушбичим хўроз айниқса фаол экан. Азбаройи чаққонлигидан, ўргатилган илмларни битта уринишдаёқ ўзлаштириб олар экан.
У фақат бир кун сабоққа келолмабди.
Бир кунгина!
Атиги!..
Ўша куни нима ўргатилган экан, денг?
Учиш!..
Шу-шу, семиз каклик, думи чўлтоқ бедана, ҳатто бесўнақай ғоз учишни ўрганибди, хўроз бу ҳунардан бебаҳра қолиб кетибди. Алқисса, шундан бери каллаи саҳарлаб турволиб, шўрлик “Улгуриб қолинглар, улгуриб қолинглар!” деб қичқиришни одат қилган экан...


Бир кун (балки бугун) – энг муҳим кун бўлиши мумкин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢12
​​МУАММО  КИМНИКИ ?

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди.
Ҳар куни янги саҳифа…

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади.

🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍52👎1👏1
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқроқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢7👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаёт_қонуни
Бахтли бўлишни истамаган одамни ҳеч қачон бахтли қилиб бўлмайди.

Инсон ўзи ҳаётдан яхшиликни кўрмаса ёки яхшиликни кўришни истамаса, уни дунёнинг бутун бойлиги ва барча қулайликлари ҳам бахтли қила олмайди. Бахтли бўлишни истаган одам фарзандлари билан қотган нон чайнаб ҳам ўзини бахтли хис қилиши мумкин. Бахтли бўлишни истамаган одам эса ҳамма нарсада ёмонликни ва алдовни кўради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢17👍10
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

Салим Айюбий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😢5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САОДАТ

 "Унга фақатгина сабр қилганларгина эришади!".
      Фуссилат сураси 35-оят.


   Ҳаётда ҳар истагингизни амалга оширадиган сеҳрли чироқ йўқ.
   Бу дунёда Аллоҳнинг сизга аталган неъматлари борки, бутун дунё қаршилик қилсада, у неъматлар сизники бўлади.
   Ва сиз маҳрум бўлишингиз керак бўлган неъматлар ҳам борки, инсонлар ва жинлар бир бўлиб уни сизга топиб бермоқчи бўлишса ҳам топиб бера олишмайди.
   Битта муҳим дарс бор. Буни доим ёдингизда тутинг:
   "Сизда бор бўлган неъматларни кўп деб билинг. Маҳрумликни арзимас деб билинг. Уни ўтиб кетишига ишонинг. Қолгани елкангизга ортиб олган ғам ва хаёлий бахтдан бошқа нарса эмас.
   Қаноат қилинг, ана шунда рози бўласиз. Саодат қаноатнинг ёнидадир!".

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢8