This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Сиз Азизларга
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган ЁЗ фаслининг илк куни ва бугунги болажонлар байрами муборак бўлсин!
Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл ризқу насибаларга, қувончу шодликларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЙРАМИНГ МУБОРАК БЎЛСИН, БОЛАЖОН !
Кўзлар тегмасин, бахтингга дейман,
Кулгуларинг билан, гўзалдир жаҳон.
Шу бугун яйрагин, шу бугун кулгин,
Байраминг муборак бўлсин болажон.
Хеч қачон урушни кўрмасин кўзинг,
Сен учун шу замин, мусаффо осмон.
Аллоҳнинг ҳадяси, жавоҳир дурим,
Байраминг муборак бўлсин болажон.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухбир:
--Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?
Қизча:
----Бахтли инсон бўлмоқчиман.
Мухбир:
----Сен саволимни тушунмадинг.
Қизча:
--- Йўқ! Сиз жавобимни тушунмадингиз!

👍57😢9👏5
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик
ва маҳрум қилиш
борлигининг аломати саналади
Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ва маҳрум қилиш
борлигининг аломати саналади
Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👎6👏1
Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...
▪️ Фарзандларимизнинг кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.
▪️ Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.
▪️ Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.
▪️ Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.
▪️ Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.
◼️ Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...
Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

👍62😢16
Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?
Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.
Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Биз ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан уларга бу ҳаётда қандай яшашни ўргатмоғимиз лозим!

👍54👏13😢3
ҚАЛАМ
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:
1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.
2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.
3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.
4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.
5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".
Ибрат излаганга ибратдир дунё...

👍38👏4😢1
#Умр_манзаралари
Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...
Япон масали.
Байрам Али таржимаси.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

👍36
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ
— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Ўғлим, сиз шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.
БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.
"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!

👍45👏8👎2
Она:
- Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, жаннатда сенга қаср қурилади.
Бола ўқий бошлади.
Она такрорлади..
Бола:
- Сиз ўқиманг! Сиз мен билан яшайсиз!

👍98😢29👏7
- Аммажон, мен одамманми?
- Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да.
- Сизам одамсиз-а?
- Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми?
- Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?..
...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак?
Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан;
бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан;
ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан;
қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан;
бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан;
маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан;
ночорга елка тутасан;
йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан;
хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан;
ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан;
золимлар билан муроса қилмайсан;
адолатсизларга бўйин эгмайсан;
ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан;
отангни ўлдирганга онангни бермайсан;
ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан;
бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан;
илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди;
кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан;
нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан;
бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан...
Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин...
Сиз нима дейсиз?
Дилфуза Комил
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар

👍49😢17👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Хайрли тонг, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдонларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир тонг илоҳийдир, ҳар бир кун бир неъмат. Ушбу неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Аллоҳ бизга танлаш имконини берибди, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз Азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аллоҳ бизга танлаш имконини берибди, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз Азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ,
ЯХШИ ИНСОНИМ?
Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Кўринмайсиз гуруҳларда ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?
Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,

👍37👏5
Бахтли яшамоқ учун нима қилиш керак?
1. "Ижобий фикрли нонушта"
Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади.
2. Ижобий фикрли нонушта рецепти:
- бугун энг яхши куним;
- бугун менинг гўзал тонгим;
- мен дунёдаги энг бахтли инсонман;
- мен учун омадлар оҳанрабодир ;
- бугунги кун менга муваффақият олиб келади;
- бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда;
- бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди;
- ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда!
3. "Сеҳрли эликсир":
Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг.
Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман.
4. "Кўзгу".
Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг.
5. "Эшик"
Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга:
"Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг.
Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради.

👍50
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯШАШНИ ЎЗИМИЗ
ЯХШИ БИЛАМИЗ
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЯХШИ БИЛАМИЗ
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏11👎1
🌦 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки, ҳали табиатинг тоза экан.
🌦 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
🌦 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сенга нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
🌦 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- билки, ҳали табиатинг тоза экан.
🌦 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
🌦 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сенга нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
🌦 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
🍃Ўзингизни ўзгартиринг
Дунёни эмас!
Қадимда катта бир давлатни бошқарган подшоҳ бўлган экан. У кунларнинг бирида узоқ сафарга чиқибди. Йўлнинг ўнқир - чўнқирларидан унинг оёқлари лат еб шишиб кетибди. Бу ёш подшоҳнинг биринчи узоқ сафарга чиқиши экан. Шунда у кейинги сафарга чиқиш пайтида мамлакатнинг барча кўчаларига тери тўшашга фармон берибди. Лекин заккий вазирлардан бири бошқача фикр айтибди. У подшоҳнинг оёқларини қоплайдиган миқдордаги теридан бир мослама ясашни таклиф қилибди. Бу пойабзалнинг илк кўриниши эди...
Демак... Агар мақсадингизга эришишни истасангиз, дунёни эмас, ўзингизни ўзгартиринг!
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

👍53👏7