ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
8.21K photos
14.6K videos
14 files
35.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН  АЖОЙИБ  КУН!

Хафтанинг сўнгги куни, ойнинг сўнгги куни. Баҳорнинг сўнгги куни. Шу сўнгги кунлар каби қалблардаги барча гина-ю, аразлар, дилхираликлар ҳам ниҳоясига етсин.
Келаётган ёз - қалбимизга қувонч ва меҳримизга ҳарорат бўлиб келсин.
   Барчага кириб келаётган
Ёз фасли муборак бўлсин! 


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎1
БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ.

Бугун баҳор тугайди,
Эртадан бошланар ёз.
Энди юрак тафтидан,
Ёзилур қайноқ баёз.

Энди қуёш бағридан,
Ёғилади тиллалар.
Бизни кутмоқда ҳали,
Саратону, чиллалар.

Ошиқамиз энди биз,
Дарёларнинг мавжига.
Бошланиб куй - наволар,
Тўйлар чиқар авжига.

Боғлар кириб мевага,
Яйрар деҳқоннинг дили.
Чидайсизда, бошланар,
Болажонлар таътили.

Энди чошгоҳ бўлмасдан,
Пешонадан тер оқар.
Кундузлар жон олгувчи,
Оқшомлар жонга ёқар.

Қишда қандай қийналиб,
Кўрдик аномал аёз.
Тайёр туринг эртадан,
Бошланур аномал ёз.

Бугун баҳор тугайди,
Майнинг сўнгги оҳори.
Тугамасин ҳеч қачон,
Умримизнинг баҳори!


Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_хақиқати

Бугун баҳорнинг сўнгги куни, эртага эса Ёз...
Азизлар, сезяпсизларми, фасллар каби умримиз хам ўтиб бормоқда. Вақт шавқатсиз, у хеч ким ва хеч нарсани кутиб турмайди. Яқинларингиз, қадрдонларингиз билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, хаммамиз фасллар каби бир - биримизга омонатмиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 Кун таронаси

ҲАР БАҲОРГА ХАММА ЕТАВЕРМАЙДИ...

Ҳар ўтган кунимиз омонат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлмади" деган ҳар бир эшикнинг ортида бир хайр, "Тугади" деган ҳар бир якун ортида яна бир бошланиш бўлади.

Юрагингни сиқма. Қайғурма...

Бизнинг мўлжалимиздан устун турадиган тадбир ва бу тадбирларни тартиб қилувчи Қодир Аллоҳ бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА

✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Дафтар ҳошиясидаги битиклардан

Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
 
Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢17👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ
Биз эса ўтамиз...


Жуда таъсирли экан,
Сиз ҳам тинглаб кўринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҲАЁТИ  ЦИКЛИ

1 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида аниқ қарор чиқара олмайди.

2 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва мақсадларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ танлайди, хаёт мазмунини англай бошлайди.

3 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди

4 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин

5. 65-70 ёш -  кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз руҳий кучини, вақтини дам олиш билан ўтказади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор ўтмаганидан фахрланиб, баъзилар эса ҳаётидан нолиб умрини сарҳисоб қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26😢14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Умрнинг_ўтишини_қаранг

Умр деганлари - оқар сув экан,
Тақдир муғомбиру, жуда қув экан:
Юзлари буришган, қадди дол кампир,
Бир пайтлар сарвқомат бир сулув экан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1😢42👍22
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢7👎3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРАЁТИРМИЗ...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН АЖОЙИБ КУН!

Хафтанинг сўнгги куни, ойнинг сўнгги куни. Баҳорнинг сўнгги куни. Шу сўнгги кунлар сингари қалблардаги барча гина-ю, аразлар, дилхираликлар ҳам ниҳоясига етсин.
Келаётган ёз - қалбимизга қувонч ва меҳримизга ҳарорат олиб келсин.
Барчага кириб келаётган
Ёз фасли муборак бўлсин!

Ёз тонгида кўришгунча Аллоҳ омонатсиз!

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, Азизлар!
Болажонлар учун байрам тонги муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни ушбу кунда болажонларга қувонч улашишга қодир қилсин!

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг сизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!!! Болаларнинг сизга умид билан қараб туриши хам бахт..! Шундай экан тонгни уларга табассум ва хуш кайфият улашишдан бошланг!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу - барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, қувончу - шодликларга бой кун ато этсин!

Аллоҳ барча Ота-оналарга фарзандининг бахту - камолини, роҳатини кўриб роҳатланиб юриш бахтини насиб қилсин!

Кун давомида хаммамизга яхши кайфият хамроҳ бўлсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Сиз Азизларга

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган ЁЗ фаслининг илк куни ва бугунги болажонлар байрами муборак бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл ризқу насибаларга, қувончу шодликларга бой бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЙРАМИНГ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  БОЛАЖОН !

Кўзлар тегмасин, бахтингга дейман,
Кулгуларинг билан, гўзалдир жаҳон.
Шу бугун яйрагин, шу бугун кулгин,
Байраминг муборак бўлсин болажон.

Хеч қачон урушни кўрмасин кўзинг,
Сен учун шу замин, мусаффо осмон.
Аллоҳнинг ҳадяси, жавоҳир дурим,
Байраминг муборак бўлсин болажон.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухбир:
--Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?

Қизча:
----Бахтли инсон бўлмоқчиман.

Мухбир:
----Сен саволимни тушунмадинг.

Қизча:
--- Йўқ! Сиз жавобимни тушунмадингиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢9👏5
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик
ва маҳрум қилиш
борлигининг аломати саналади

Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👎6👏1
​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...

▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.
▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.
▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.
▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.
▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.
◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢16
​​Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41