ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
8.21K photos
14.6K videos
14 files
35.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​​​Дуойим қабул бўлсин десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👎2
​​#​​Биласизми

📚Қуръони Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган:

🌷Ал-жаннаҳ - Жаннат: боғ, қалин дарахтзор.

🌷Ал-ҳусна - яхшилик, гўзаллик. яхши, гўзал жой.

🌷Ал-Ғурфа - болхона, баландликдаги хона.

🌷Ал-Фирдавс - катта бўстон, ҳамма дарахтлар бор боғ.

🌷Жаннатун-наъим - неъматларга тўла жаннат.

🌷Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади.

🌷Жаннатул-хулд - мангулик жаннати.

🌷Жаннатйн алияҳ - олий, юксак жаннат.

🌷Жаннатул-маъва - бошпана жаннат.

🌿Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси.

🌷Дарус-салам - тинчлик диёри.

🌷Дарул-қорор - қарор топиш диёри.

🌷Дарул-муттақин - тақводорлар диёри.

🌷Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой.

🌷Мақомун амин - эмин, ишончли мақом.


Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатда нима бору нима йўқ?

Энг яқин инсоним, шу видеони сизга юборяпман, илоҳим сизу бизга Жаннатларда юз кўришиш насиб қилсин 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФОЙДАЛИ ТИЖОРАТ

Бағдодлик савдогар бир куни бозорда Баҳлулни учратиб қолди.
— Жаноб Баҳлул, қандай мол сотиб олсам, катта фойда кўраман? — сўради у.
— Темир ва пахта сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.
Савдогар унинг айтганини қилиб, жуда катта фойда қилди.
Савдогар иккинчи марта Баҳлулни кўрганида сўради:
— Эй девона Баҳлул, катта фойда қилиш учун қанақа мол сотиб олай?
— Пиёз ва қовун сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.
Савдогар яна Баҳлулнинг айтганини қилиб, пиёз ва қовун сотиб олди, аммо ўша йили ҳаво иссиқ келиб, қовун ва пиёз сасиб кетди, савдогар уларни дарёга оқизиб юборишга мажбур бўлди. Натижада катта зарар кўрди.
Савдогар тезда Баҳлулни қидириб топди:
— Берган маслаҳатингдан ўргилдим, нуқул зарар кўриб, қарзга ботдим-ку?! — деди куюниб у.
— Биринчи марта менга жаноб деб мурожаат қилдинг, олийжаноблик билан жавоб бердим, аммо кейинги дафъа мени девона дединг, мен ҳам девоналарча жавоб қилдим, — деди Баҳлул.

Форсийдан Жамил Ҳазратқуловтаржимаси

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч нарса инсонга бахт-саодат олиб келади:

Камтарлилик, кечиримлилик ва садақа.

💎Камтарлилик - банданинг мартабасини олий қилади.

💎Кечиримлилик - банданинг азизлигини зиёда қилади.

💎Садақа - банданинг молини кўпайтиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢5👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла кутганларга
      Ассалому алейкум!

Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга... Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабр бўлсин.

Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.

Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

Янги кун ва янги имкониятларга МАРҲАБО!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏10😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ»

Донишманддан сўрадилар:

— Ўзини авайлаш нима?
— Гумонсираш.

— Ақл билан иш кўришчи?
— Маслаҳат сўраш.

— Юракларни туташтирувчи нима?
— Муҳаббат.

— Муҳаббатнинг ўзи нима?
— Сахий қўл ва хайрли хабар.

— Эҳтиёткорлик нима?
— Муҳаббат ва нафратда холислик.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. КАРВАЛОЛ

🎙Қамариддин Бекмухаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз имтиҳондамиз. Исталган лаҳзада имтиҳон варақангиз сиздан олиб қўйилиб, Aллоҳ сиз учун тайинлаб берган вақт ўз ниҳоясига етиши мумкин.

Огох бўлинг.. кимнидир ранжитиб қўйган бўлсангиз то тирик экансиз кечирим сўранг...
Қиёматда хисоб КУНи қўллари ёқангиздан тутмасин.... !!!!!.......
Сизни хам кимдир ранжитган бўлса кечиришга харакат қилинг.. ўша ранжитганга охиратда азоб бўлмаслиги учун..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 Ажойиб қўшиқ

ОСМОНДА  БИР  ХУДО-Ю, 
ЕРДА  ЭСА  ОТАНГ  БОР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢23
​​ТИЛАНЧИНИНГ ТИЛАГИ

Йўл бошида гадой садақа сўраб ўтирарди. Шунда ёнидан ўтаётган чавандоз қамчи билан унинг юзига солиб қолди. Гадой узоқлашиб кетаётган чавандоз ортидан деди:
– Бахтли бўл.
Бу сўзларни эшитган бошқа йўловчи ҳайрон бўлди:
– Ахир, у сени қамчи билан урди-ку! Нега бахт тиладинг?
Гадой жавоб берди:
– Агар чавандоз бахтли бўлганида, мени урмасди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢29👎5👏3
Ҳар бир бахтли куннинг бир тўлови бор,
Роҳатлар пойингни тарк этар секин.
Бу ҳаёт йиғлатар барчамизни зор,
Дунёда биргина азоблар текин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢52👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Баҳорнинг сўнгги куни! Ёз арафаси бўлмиш бугунги файзли тонг барчага муборак бўлсин!

Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Чунки, бу кун кўпчилик соғинган яқинларини кўргани боради. Оила аъзолари билан бир дастурхон атрофида жамулжам бўлади...

Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан ҳеч бандасини бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш кунингиз оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН  АЖОЙИБ  КУН!

Хафтанинг сўнгги куни, ойнинг сўнгги куни. Баҳорнинг сўнгги куни. Шу сўнгги кунлар каби қалблардаги барча гина-ю, аразлар, дилхираликлар ҳам ниҳоясига етсин.
Келаётган ёз - қалбимизга қувонч ва меҳримизга ҳарорат бўлиб келсин.
   Барчага кириб келаётган
Ёз фасли муборак бўлсин! 


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎1
БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ.

Бугун баҳор тугайди,
Эртадан бошланар ёз.
Энди юрак тафтидан,
Ёзилур қайноқ баёз.

Энди қуёш бағридан,
Ёғилади тиллалар.
Бизни кутмоқда ҳали,
Саратону, чиллалар.

Ошиқамиз энди биз,
Дарёларнинг мавжига.
Бошланиб куй - наволар,
Тўйлар чиқар авжига.

Боғлар кириб мевага,
Яйрар деҳқоннинг дили.
Чидайсизда, бошланар,
Болажонлар таътили.

Энди чошгоҳ бўлмасдан,
Пешонадан тер оқар.
Кундузлар жон олгувчи,
Оқшомлар жонга ёқар.

Қишда қандай қийналиб,
Кўрдик аномал аёз.
Тайёр туринг эртадан,
Бошланур аномал ёз.

Бугун баҳор тугайди,
Майнинг сўнгги оҳори.
Тугамасин ҳеч қачон,
Умримизнинг баҳори!


Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_хақиқати

Бугун баҳорнинг сўнгги куни, эртага эса Ёз...
Азизлар, сезяпсизларми, фасллар каби умримиз хам ўтиб бормоқда. Вақт шавқатсиз, у хеч ким ва хеч нарсани кутиб турмайди. Яқинларингиз, қадрдонларингиз билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, хаммамиз фасллар каби бир - биримизга омонатмиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 Кун таронаси

ҲАР БАҲОРГА ХАММА ЕТАВЕРМАЙДИ...

Ҳар ўтган кунимиз омонат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлмади" деган ҳар бир эшикнинг ортида бир хайр, "Тугади" деган ҳар бир якун ортида яна бир бошланиш бўлади.

Юрагингни сиқма. Қайғурма...

Бизнинг мўлжалимиздан устун турадиган тадбир ва бу тадбирларни тартиб қилувчи Қодир Аллоҳ бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢4👎1