ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.21K photos
14.6K videos
14 files
35.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни барча битирувчилар эшитиши шарт!


• Биз одатда илм оламиз ва шунинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз.
• Ёдингизда бўлсин: билиш етарли эмас! Муҳими - билганларимизни қўллашда.
• Хоҳиш етарли эмас. Муҳими - истагимиз томон интилишимизда!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБНИНГ АҲЛОҚИГА
– ОДОБ ДЕЙИЛАДИ


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу


ОДОБ ва ИЛМ

• Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Мен одобни ўттиз йил талаб қилдим, илм талабида эса йигирма йил юрдим. Бизнинг даврда илмдан олдин одоб ўрганиларди!

(«Ғоятун ниҳоя фий табақотил қуррои» китобидан. 1/198)

• Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Илмнинг учдан икки қисми одобдир!

(«Сифатус софва» китобидан. 4/145)

Одоб - гапирганда тилини,
ёлғиз қолганда қалбини,
ташқарига чиққанда кўзини
тийиш деганидир.

Юнус Эмро

• Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
- Биз илмнинг кўп бўлишидан  кўра оз бўлсада одобнинг бўлишига муҳтожмиз.

(«Мадорижус соликийн» китобидан. 2/376)

* Одоб луғатда зиёфатга чақириш маъносини беради. Истилоҳда эса киши гўзал ахлоқга интилишига айтилади.

НАЗМ

Ёшларга ёшликда адаб кор қилар,
Адабсиз ўзганлар уни ор билар
Новдани ҳўлликда эгсанг эгилар,
Эгилмас ёғоч гар эгилса синар

Унванул баён


Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22
#26_май_Арафа_куни

АРАФА КУНИ ҚАНДАЙ КУН?

Арафа куни – динимиз комил этилган, немат тугал қилинган кун.

Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳаво онамиз жаннатдан эр юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун.

Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун.

Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун.

Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни ўқиладиган дуо

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏2
​Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни бомдод намозидан бошлаб, охирги ташриқ кунининг аср намозигача такбир айтар эдилар».

(Байҳақий ривояти).

Зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан бошлаб ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан бирга такбири ташриқни бир марта айтиши вожибдир. Мусофирга, ёлғиз намоз ўқиётган одамга ва аёлларга ташриқ айтиш вожиб эмас. Лекин булар ҳам такбири ташриқ айтиши вожиб деган уламолар ҳам бор. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтганлари яхши.

Такбири ташриқ лафзлари:
وَهُوَ اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ.
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд» (Баҳрур-роиқ).
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, ҳамд Аллоҳга хосдир.

Ташриқ кунлари қолдирилган намознинг қазосини адо қилаётган пайтда саломдан кейин такбир ҳам айтиши лозим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 30 май аср намозига қадар айтилади:
26 май — 5 маҳал
27 май — 5 маҳал
28 май — 5 маҳал
29 май — 5 маҳал
30 май — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏21👍8👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Арафа_муборак

АРАФА КУНИ КЎП ДУО ҚИЛИНАДИГАН КУНДИР...


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍34😢15
АРАФА  КУНИ  УЧУН  РЕЖА


1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни яъни бугун кечга) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун эрта туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !


🎙Шерзод Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍58👏17
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчангизга бугунги хайит арафа куни муборак бўлсин!

Ушбу ойни 9 кунда рўза тутиб, кунларини ибодатлар билан, одамларга яхшилик қилиш ва мухтожнинг кўнглини олиш билан безаган ҳар бир кишига Оллоҳни раҳмати ёғилсин.
Йўлингиз ойдин, кўнглингиз нурли бўлсин! Эзгу ниятлар хамиша йўлдошингиз бўлсин, Азизлар!

Умрингизнинг бугунги
куни ҳаёт китобингизни
ГЎЗАЛ САХИФАСИ

бўлиб безасин! Амийн!!!


💐АРАФА МУБОРАК
БЎЛСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !

Шу кунларга бизларни саломат етказган Аллоҳ ҳамду-санолар бўлсин!

Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир-биримизни арафа куни ва қурбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍58👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА  КУНИ  МУБОРАК 
БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !

Бугун дуолар ижобат бўладиган кун! Аллоҳдан сўраган барча орзу–тилакларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ барчамизни иймонда собит қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!

Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир-биримизни арафа куни ва қурбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏10👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ
АЙТИЛАДИГАН
ЭНГ ЯХШИ ДУО !


Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

(Имом Термизий ривояти)


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ ҲАҚИДА...

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👎1
​​Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.

Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган.

Шундай экан, сустлик нечун?

Солиҳлардан бири шундай дейди:
Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.


Дуоларингизда барча мусулмон аҳлини ҳам тилга олишни унутманг, Азизлар!.

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👎2😢2
ҲАЖ ва УМРА сабоқлари


Ҳаж ва умра ибодатлари қандай амаллар?

Ҳаж Ислом динининг беш ароконидан бири бўлган улуғ рукндир.
«Ҳаж
» сўзи луғатда «улуғ нарсани қасд қилиш» деган маънони англатади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо этишдир.
«Умра» сўзи луғатда «зиёрат ва ободлик» деган маъноларни билдиради. Ислом шариатида эса Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиб бажариладиган махсус зиёратга умра дейилади.

وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ
«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг» (Бақара сураси, 196-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани Ўзи учун тугал адо этишга буюрмоқда.

🔶 Махсус замон.
Ҳаж фақат махсус вақтда адо қилинади. Хусусан, унинг бош рукни – Арафотда туриш зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда ҳар қанча турса ҳам, ҳаж ҳисобланмайди.
🔶 Махсус макон.
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Аллоҳ томонидан ирода қилинган маконлар – Масжидул Ҳаром, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар махсус макондир. Бошқа жойларда бу ибодатларни адо этиш мумкин эмас.
🔶 Махсус амаллар.
Бунда эҳром, Каъбани айланиб тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган.

Бу ибодат аҳли аёлининг ҳожатидан ортиқча, етарли маблағи бор, соғлом, омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳаж ва умранинг фарзларини, шартларини тугал, бенуқсон қилиб, Аллоҳ учун адо этишга амр қилмоқда. Шу билан бирга, «Ҳаж ёки умрани ният қилиб, ибодатни бошласангиз, охирига етказинг» деган маъно ҳам бор.

Барно Саидраҳмон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизларим, барчангизга бугунги арафа куни ва кириб келаётган Қурбон хайити муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни иймонда собит қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
ㅤㅤㅤㅤ
АРАФА ВА ХАЙИТ АЙЁМИ 
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайит куни қуйидаги ишларни қилмаслик керак:

1. Рўза тутиш. Ҳайит – байрам, шу боис бу кун рўза тутиш мумкин эмас.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Фитр куни (Рамазон ҳайити) ва Наҳр куни (Қурбон ҳайити) рўзасидан қайтардилар»
(Имом Муслим ривояти).

2. Гуноҳ содир қилиш. Ҳайит куни қилинган яхши амалларнинг савоби кўп бўлгани каби, бу кунда қилинган гуноҳларнинг иқоби ҳам қаттиқ бўлади. Шу боис, ҳайит экан деб, бўлар-бўлмас ишларни қилиб, шундай улуғ кунда гуноҳга ўтиб кетмаслик керак.

3. Ҳайит кунлари аёлларнинг қабристонга боришлари яхши эмас.

4. Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш. Иложи борича, ҳайит байрам бўлгани боис хонадонларда бирор киши вафот этган бўлса, байрамни азага айлантирмаслик керак. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таолога осийлик қилмаган ҳар бир кунимиз биз учун ҳайитдир», деганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Бугун Арафа, сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида дуолар ўқдек нуқтасига тегадиган пайт!

Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!

Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У Бугун беришга тайёр! У Бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У ҳамма-ҳаммасини қабул қилади!

Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўрайверинг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!

Бугун Арафадир!

Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларни ёрлақасин, икки дунёда шарманда қилмасин! Роббим бизларга яхшиликни истасин, ёмонликлардан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амийн!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢23